Узбекистон республикаси олий ва урта махсус таълим вазирлиги низомий номидаги тош кент давлат


Download 75.97 Kb.
Pdf ko'rish
bet7/37
Sana30.01.2024
Hajmi75.97 Kb.
#1809001
TuriМонография
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   ...   37
Bog'liq
000000001030 01

у к и т у в ч и л а р и н и н г
касбий нуктаи 
назарини тахлил килар эканмиз, унинг фаолияти куп холларда 
лойихалаш хусусиятига эга. Касбий компетенция тузилиши ва маз­
муни икки асосий таркибий кисмдан иборат. Касбий компетенция -
бу билим, махорат ва тажриба узвийлиги булиб, лойихалаш 
мутахассис фаолиятини руёбга чикарувчи омил хисобланади.
Турли 
муаллифлар 
томонидан 
эълон 
килинган 
касбий 
компетенция муаммолари тугрисидаги илмий маколаларда ижодий 
изланиш энг асосий сифатлардан бири эканлиги кайд этилади. 
Айникса, касб таълими укитувчилари учун бу 
у т а
мухим жихат 
саналади хамда мутахассиснинг касбий компетенциясида ижод- 
корлик масаласига алохида ургу берилади.
Ижодий дунёкараш ва куркмай ижодий фаолият курсатиш, 
Хатто у турмуш масалалари булса хам; «талаба» ва унинг 
машгулотлари эркин тарзда такомиллашиб боришини чин дилдан 
исташи ва уни ташкил этиш махсрати; «талаба»нинг усиши ва хар
22


томонлама ривожланиши учун шахсий масъуллик ана шулар 
жумласидандир.
Г.С.Альтшуллер ва И.М.Вёрткинлар томонидан олга сурилган 
гипотезага кура, булажак ижодкор шахе учун дастлабки ривож- 
ланиш боскичларида «муъжиза билан учрашув» мухим ахамият 
касб этади. У минимум икки хусусиятни узида жамлаган булади:
1. Одатий мухитда гайриоддийлик касб этади;
2. «Уйинчок»ка $Ьаиагани билан эмас, балки хайратланарли 
эканлиги билан кузга ташланади.
Шахе шаклланишининг кейинги даврларида у узининг асосий 
фаолияти сари кадам ташлар экан, муъжиза вокеалар ижодий 
шахени тез-тез таъкиб хила бошлайдилар. Улар болаликдаги 
тасаввурлар билан бир бутунлик касб этади. Бу ходисалар бир 
томондан инсон онги доираси, фикрлашнинг охирги чегарасида 
булса, иккинчи томондан шахенинг кизикишларига туртки булади.
Замонавий жамиятда таълим тизимини ривожлантиришнинг 
стратегик йуналиши - бу инсоннинг турли сохаларда максадли 
мустакил фаолияти асосида унинг интеллектуал ва ахлокий 
ривожланишидир. Жахоннинг ривожланган давлатлари катори 
мамлакатимизда хам таълимдаги ислохотлар жараёнида мустакил 
таълимни рагбатлантириш мухим й^шалиш сифатида каралмокда. 
Педагогнинг касбий компетентлигини тарбиялаш феноменини 
тадкик хилишга Р.А.Мавлонова, Н.Н.Азизходжаева, Ф.Юзликаев, 
Р.Х.Джураев, В.А.Кан-Калик, Н.В.Кузьмина, В.А.Сластенин ва 
бошка хатор олимларнинг ишлари педагогик компетентликка ба- 
гишланган. Бу муаллифлар касбий компетентлик шахсиятли- 
ишончлилик сифатлари билан бирликда укитувчининг касбий- 
шахсиятли ходиса сифатида педагогик маданиятини тавсифлайди 
деган фикрда якдилдирлар. Уз навбатида, касбий компетентлик 
тушунчаси, В.А.Сластенин таъкидлаганидек, педагогнинг педаго­
гик фаолиятни амалга оширишга назарий хамда амалий тайёрлиги- 
нинг бирлигини ифодалайди ва унинг профессионализмини тавсиф­
лайди. Психологик, педагогик адабиётларни тахлил килиш шуни 
курсатдики, «касбий компетентлик» ва «профессионализм» тушун- 
чалари синонимлар сифатида харалади. Бирок уларнинг мохиятини 
аниклашда фарклар бор. Одам профессионализми компетентлик 
билан бир каторда унинг касбий й)шалганлиги, шахе касбий мухим 
сифатларининг мавжудлиги билан таъминланади. Профессиона- 
лизмнинг юкори даражасига одам уз фаолиятини эгаллаш ва узок
23


вакт бажариш жараёнида эришади. Демак, педагогнинг касбий 
компетентлилиги мутахассиснинг профессионализмини тарбиялаш- 
да асос булади ва улар орасига тенглик белгисини куйиш мумкин 
эмас.
Педагогика ва психологияда касбий компетентликнинг мохия­
ти, мазмуни, структураси, асосларини ва уни тарбиялаш имконият- 
ларини таърифлашда турлича ёндашувлар мавжуд. Муаллифлар 
М.Г.Давлетшин, Э.Гозиев, Н.В.Кузьмина ва бошкалар бу муаммони 
психологи к нуктаи назардан к)фиб чикишни таклиф этсалар, 
М.Очилов, У.Махкамов, С.Очилов О.Мусурмонова, В.А.Сластенин 
ва бошкалар педагогнинг уз шахсият характеристикаларини, касбий 
ахамиятли тарбияланганлик сифатларини ривожлантиришига ургу 
берадилар. М уаллифлар У.Нишоналиев, У.Толипов, Н.Сайидахме- 
дов, Ж.Г.Йулдошев, В.В.Сериков ва бошкалар эса поливалент 
касбий компетентликни асосий технологик масалалар бешта гуру- 
хининг бирига киритадилар, муаллифлар М.Очилов, У.Махкамов,
С.Очилов О.М усурмонова, В.А.Сластенин ва бошкалар касбий 
тарбияланганлик компетентлилигини укитувчининг профессио- 
нализми структураси ичида деб таъкидлайдилар.
Тадкикотчи Б.Назарова узининг илмий ишида педагогнинг 
касбий тарбияланганлик компетентлилигини тадкик килишда бир 
катор илмий асарлар асосида унинг куйидаги турлари фарк кили- 
нишини таъкидлайди:
- махсус тарбияланганлик компетентлилиги — касбий фаолия­
тини етарлича юкори даражада эгаллаганлик, узининг келгуси 
касбий ривожланишини лойихалаш кобилияти;
- ижтимоий тарбияланганлик компетентлилиги - биргаликдаги 
(гурухли, кооператив) касбий фаолиятни, хамкорликни ва, шунинг­
дек, мазкур касбда кабул килинган касбий мулокот услубларини 
эгаллаганлик, уз касбий мехнати натижалари учун ижтимоий 
масъуллик;
- аутокомпетентлик - узининг ижтимоий-касбий характерис- 
тикалари хакида адекват тасаввур ва касбий деструкцияларни енгиб 
утиш технологияларини эгаллаганлик;
- экстремал касбий компетентлик - тусатдан мураккаблашган 
шароитларда, халокатларда, технологик жараёнлар бузилганида ва 
Х.к.ларда ишлаш кобилияти.
Касбий тарбияланганлик компетентлилигининг курсатиб утил- 
ган турлари бундай хилма-хиллигига карамасдан, муаллифлардан
24


хеч бири уларни таснифлаш мумкин буладиган умумлаштирувчи 
мезон асосини келтирмайди. Жумладан, ижтимоий тарбияланган- 
лик ва экстремал компетентликлар тавсифлаш учун турли асослар- 
га эга, демак, структураси, мазмуни ва тарбиялаш шароитлари 
буйича фарк килади. Равшанки, мазкур муаммо хозирги замон 
педагог ва психологлари ишларида хали уз ечимини топади [69].
Бу ерда айтиб 
утилган 
касбий тарбияланганликда компетентлик 
турлари одамнинг касбий фаолиятда ва муомалада етуклигини, 
профессионал шахснинг карор топишини англатади. Бу ерда 
«етуклик» сузи «одам рухий, аклий ва жисмоний кобилиятларининг 
энг юкори ривожланган, ривожланган масъулият хисси, бошка 
одамлар хакида гамхурлик килиш эхтиёжи, жамият хаётида фаол 
иштирок этиш кобилияти» сифатида каралади.
Ю коридагилардан келиб чиккан холда фикр билдирадиган 
булсак, мутахассиснинг касбий компетенцияси шаклланишида хам 
процессуал, хам шахснинг ижодий фазилатлари ривожланиб бори- 
ши лозим.
Мутахассиснинг касбий компетенцияси тузилиши ва мохияти- 
ни урганишга багишланган тадкикотлар тахлилига кура, куйидаги- 
ча хулосалар чикарамиз:
Мутахассиснинг касбий компетенцияси шахснинг мураккаб 
тузилмаси булиб, унинг фаолиятини аниклаб беради ва умумма- 
даний, касбий билимлар, махорат, куникмалар, касбий ижодий 
ёндашув, шахснинг ижтимоий й>гналтирилганлиги, умуман, касбий 
вазифалар самараси ечим топишни таъминловчи мажмуадир.
Мазмун-мохиятига кура, мутахассиснинг касбий компетен­
цияси билимлардан иборат: функционал (турли фан сохаларини 
ташкил этиш принциплари хакидаги билимлар) харакат хакидаги 
амалий билимлар (методик ва технологик) хамда шахснинг уз 
билимларидан иборат. Буларнинг натижасида мутахассиснинг 
касбий, коммуникативлик махорати ва куникмалари шаклланади, 
лойихалаш, тажрибавий ва технологик вазифаларни ижобий ечиш 
имкониятлари пайдо булади.
Тезкор фаолият ва максадларга буйсундирилган унсурларга 
касбий компонентлар киради: укиш ва билим олиш, максад ва 
мулжаллаш, кайта ташкил килиш, коммуникатив ва эстетик 
унсурлар ана шулар жумласидандир.
Касбий компетентликни шакллантириш юзасидан тахдил ишла- 
рини олиб бориш натажасида илмий адабиётларда компетент-
25


ликнинг куйидаги турларга булиниши ва улар устида иш олиб 
борган олимлар аникланди:
-коммуникатив компетентлик (С.JI.Братченко, Ю .И.Емельянов,
A.П.Панфилова, О.П.Санникова, Г.С.Трофимова, В.Д.Ширшов); 
-билим олиш компетентлиги (С.Г.Воровщиков, Д.В.Татьянчен-
ко);
-интеллектуал компетентлик (Э.Г.Гельфман, М.А.Холодная); 
-интеллектуал-корпоратив компетентлик (А.Аринушкина); 
-ахборот олиш компетентлиги (А.М.Оробинский, О.Г.Смоля- 
нинова);
-технологик компетентлик (Н.Н.Манько);
-маданий компетентлик (М.В.Булыгина, О.А.Лукина, Н.В.По- 
морцева, А.Н.Федорова);
-психологик 
компетентлик 
(А. Д. Алферов, 
И.Ф. Демидова,
B.Н.Дружинин, Н.В.Яковлева);
-психологик-педагогик компетентлик (М.И.Лукьянова, Е.В.По- 
пова);
-касбий компетентлик (А.К.Маркова, В.А.Якунин); 
-ижтимоий-психологик компетентлик (А.Г.Кудрявцева, Л.И.Бе- 
рестова);
-умуммаданий компетентлик (Н.Ю.Конасова, О.Е. Лебедев,
А.А.Петров).
Булардан ташкари таълим стандартларига адабий, математик 
компетентлик тушунчалари киритилган.
Коммуникатив компетентлик Г.С.Трофимова томонидан батаф- 
сил урганилган булиб, «шахенинг инсонпарварлик сифатларига 
асосланган ва коммуникатив фаолиятнинг максулдорлигини таъ- 
минлашга каратилган, шахенинг шахслараро мулокоти тажриба- 
сига, унинг укимишлилиги, тарбияси ва ривожланганлиги даража- 
сига боглик булади.
Г.С.Трофимова педагогик коммуникатив компетентлик гояси- 
ни, уни улчаш методикасини, дидактик моделини ва коммуникатив 
компетентликни шакллантиришнинг мазмуний тузилмаси боскич- 
ларини ишлаб чикди.
Коммуникатив компетентликни дидактик воситалар оркали 
шакллантиришнинг йуллари ва усуллари аникланди хамда назарий 
жихдтдан асослаб берилди. Бу укитишга мулокот сифатида караш- 
лар тасдикланади ва укув жараёнининг коммуникатив табиатидан 
таълим олувчиларнинг шахсий салох,иятларини фаоллаштириш
26


максадида фойдаланиш имкони яратилади демакдир. Бунда дидак­
тик шарт-шароитларга шахснинг инсонпарварлик сифатларини 
шакллантириш жараёнининг муваффаккиятини белгиловчи омили 
сифатида каралади. Илмий-назарий жихатдан илк бора «коммуни- 
катив компетентлик» ва «коммуникатив компетенция» тушунча- 
лари бир-биридан ажратилди: биринчи атама узаро мулокот муам- 
молари билан боглик булиб, ижтимоий психологлар ва педагоглар 
томонидан фойдаланилади, иккинчиси билим олиш фаолияти билан 
боглик ва ундан тилшунослар фойдаланадилар.
Коммуникатив компетентлик муаммоси гуманитар билимлар- 
нинг турли сохаларида мухим уринлардан бирини эгаллайди -
фалсафада (М.С. Каган, Б.Д. Парыгин, В.М. Соковнин), умумий ва 
ижтимоий психологияда (Б.Г. Ананьев, А.А. Бодалев, Ю.Н. Емелья­
нов, А.А. Леонтьев, Л.А. Петровская), педагогикада (Н.В. Кузьми­
на, В.В. Соколова, Г.С. Трофимова), ижтимоий педагогикада (Б.З. 
Вульфов, Г.А. Кудрявцева). Инсонпарварлик парадигмасига мос 
равишда субъект-субъект муносабатлари асосида девиант хулк-ат- 
ворли усмирлар билан ишлашда педагог-психологларнинг комму­
никатив компетентлилигини шакллантириш муаммолари урганил- 
ган (Р.Б. Дериглазова).
Билим олиш компетентлиги - «ижтимоий жамият маданиятида 
мавжуд булган коидалар, кадриятлар, билимларни эгаллаш усул- 
лари тизимига мос келадиган билим олиш фаолиятининг индиви­
дуал даражаси» деб белгиланади. Ушбу компетентлик шахснинг 
хаётий фаолиятидаги ташаббускорлик хусусиятларига асосланади. 
Таълим олувчи олдида шунчаки фанларнинг асосларини $фганиш 
эмас, балки, фанни урганиш жараёнида узининг билим эгаллаш 
имкониятларини кенгайтириш, мураккаблаштириш вазифаси тура- 
ди. Зеро, шунчаки билимли одам эмас, балки билимларни эгаллаш, 
пухталаш ва уларни амалда куллай олиш механизми шаклланган 
одам кучлирокдир. Билим олиш компетентлигининг асосида 
умумий укув куникмалари ётади. Компетентли таълим сифатини 
оширишнинг мухим жихатларидан бири - масалаларни хал этиш 
жараёнида керакли ахборотни излаб топиш, кайта ишлаш ва ундан 
унумли фойдалана билиш, муаммони аниклаш хамда уни хал эта 
олиш ва бошка шу каби куникмалардан иборат булган умумий укув 
куникмаларини максадли равишда ривожлантириш хисобланади.
27


Интеллектуал компетентлик деганда, билимларни куллай 
олишнинг узига хос тури, яъни муаммоларни хал этишда, шу жум­
ладан муаммоли вазиятларда хам, самарадор карорлар кабул кила 
олиш имкониятларини таъминлай оладиган даражадаги компетент­
лик тушунилади. Тадкикотчилар компетентли одамларга хос булган 
билимлар элементлари сирасига куйидагиларни киритадилар: тур- 
ли-туманлик, аниклик ва узаро богликлик, мослашувчанлик, мухим 
жихатларни тез ажрата олиш, турли вазиятларда амалда куллай 
олиш, мухим таянч элементларининг мавжудлиги, бирор ишни 
бажара олиш буйича амалий билимларга эгалик.
Интеллектуал-корпоратив компетентлик «мураккаб психологик 
хусусият булиб, корпоратив тизим сифатида компания томонидан 
масалаларни макбул равишда хал этилишидаги каби куникма ва 
малакалар тупламидан иборат булади». Улар каторига - масалалар­
ни тугри куя билиш ва лойиха олди тадкикотларини амалга 
ошириш, ахборот технологияларини лойихалаштириш, инновацион 
гояларни киритиш, компанияни ривожлантириш стратегиясини 
ишлаб чика билиш каби к>ошкмаларни киритиш мумкин.
Н.Н.М аньконинг фикрича, педагогнинг технологик компетент- 
лилиги - мавжуд педагогик тизим объектларини узгартириш фао­
лиятида кулланиладиган креатив-технологик билимлар, кобилият- 
лар ва стереотиплар тизимидир. «Билим олиш фаолиятининг 
амалий 
ва интеллектуал 
механизмларини такомиллаштириш, 
дидактик воситалар ёрдамида укиш-урганиш фаолиятининг ташки 
режасини тузиш, укув харакатларини режалаштириш ва хоказолар 
бошкарув хамда шакллантиришни тартибга келтиришнинг техно- 
логик-педагогик асослари хисобланади. Бу умумий касбий компе- 
тентликнинг махсус булими хисобланади».
Психологик компетентлик, Н.В.Андронованинг фикрича, -
мутахассиснинг касбий фаолиятини самарали амалга ошириш 
имконини берадиган узига хос психологик (шахсий) куроли, унинг 
психологик маданиятининг бир кисмидир. Укитувчининг психо­
логик компетентлилиги иккита блокдан иборат: интеллектуал 
(когнитив) ва амалий (харакатли). Интеллектуал блокка психологик 
билим ва тафаккур, амалий блокка психологик куникма ва 
малакалар киритилган.
Психологик-педагогик компетентлик деганда, М.И.Лукьянова 
фикрича, педагогик фаолиятга ва укув жараёнида таълим олув- 
чилар билан самарали мулокотни урната олишга юкори даражада
28


тайёргарликка эга булган шахенинг муайян хислатлари (сифат- 
лари)нинг йигиндиси тушунилади.
A.К.Маркованинг фикрича, касбий компетентлик - мутахас­
сиснинг уз касбий фаолиятини эгаллаганлигининг сифат курсатки- 
чи булиб, мазкур фаолиятга нисбатан узининг мойиллигини 
англаш, узининг шахсий хислат ва сифатларини бахолай олиш
узининг касбий жихатдан шаклланишини тугри йуналтира билиш, 
уз-узини такомиллаштириш ва уз-узини тарбиялай олишини назар- 
да тутади. Тадкикотчиларнинг таъкидлашларича, касбий компе- 
тентликнинг тузилмаси уч таркибий кием: мазмуний, мотивацион 
ва ижро этиш (амалга ошириш) дан иборат.
B.А.Якунин касбий компетентликни кенгрок маънода талкин 
килади ва уни куйидаги таркибий кисмларга ажратади: касбий 
билим, куникма ва малакалар тизими, касбий масалаларни муста­
кил равишда ижодкорона хал этишга интилиш ва кодирлик, одам- 
лар билан ишлашга ва уларни бошкаришга ижтимоий-психологик 
жихатдан тайёрлик, маънавий-ахлокий жихатдан етуклик, сиёсий 
маданият.
Ю.В.Варданян томонидан касбий компетентликни шаклланти­
риш ва ривожлантиришнинг назарий-методологик асослари ишлаб 
чикилган, унинг мохияти, мазмуни ва таркибий кисмлари аник- 
ланган, касбий компетентликнинг субъект, объект ва предметли 
таркибий кисмларининг бир бутунлигидаги модели тузилган. Олий 
маълумотли мутахассиснинг касбий компетентлилиги деганда, 
олий таълим муассасаси битирувчисининг назарий ва амалий 
жихатдан тайёргарлиги ва касбий фаолиятни амалга оширишга 
кодирлигининг бир бутунлиги тушунилади. Касбий компетентлик­
нинг тузилмасидаги субъектли таркибий кисми - уз олдига куйган 
максадларига эга булган, бунёдкор, ривожланишга интилувчан, 
узини касбий жихатдан ташхис килиш, узгартира олиш ва тахлил 
кила билиш, шунингдек, уз касбий фаолияти ва унинг натижалари- 
ни ташхис килиш, узгартириш, бахолаш ва тахлил килишга кодир 
булган мутахассиснинг узига хос сифат даражасини билдиради. 
Объектли таркибий кием - мутахассис томонидан касбий фаолият 
тизимини яратиш ва унинг масалани куйилишидан бошлаб то 
эришилган натижагача булган барча боскичларда харакатланишини 
таъминлаш жараёнини билдиради. Предметли таркибий кием - гу­
манитар соха мутахассисининг ва ундан касбий ёрдам ва хизмат-
29


ларни олувчи одам ёки бир неча одамлардан иборат гурухнинг 
биргаликдаги узаро таксимланган фаолиятининг махсулидир.
B.И.Юдин таъкидлашича, вариатив педагогик технологияларни 
узлаштириш $пщтувчиларнинг касбий-педагогик компетентлили­
гини такомиллаштиришнинг ички шартлари хисобланади. А.В. До- 
будько таълимни ахборотлаштириш шароитларида укитувчининг 
касбий компетентлилиги мазмунининг узига хос хусусиятларини 
ахборот ва коммуникацион технологиялар воситаларидан фойдала- 
ниш асосида амалга ошириладиган педагогик фаолият доирасида 
янги алгоритмларни куллаш зарурлиги билан боглик деб хисоб- 
лайди. С.А. Гудкова, уз мустакиллигини орттириб бориш зарурати- 
ни англаган холда таълим олувчини «узи урганувчига» айлантири- 
ши оркали инсон касбий махорат чуккиларини эгаллаши мумкин, 
деб хисоблайди. Умуман олганда, касбий фаолиятни эгаллаш 
жараёнига куп таркибли, тизимли жараён сифатида караш зарур 
(Р.В.Габдреев, Е.И.Рогов ва б.). Шу билан бирга, компетентлик 
ёндошувини шакллантиришнинг асосий манбаи - укитувчи, педа­
гог, чунки факат 

Download 75.97 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   ...   37




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling