Узбекистон республикаси согликни саклаш вазирлиги


Download 1.06 Mb.
bet13/68
Sana28.10.2023
Hajmi1.06 Mb.
#1728536
1   ...   9   10   11   12   13   14   15   16   ...   68
Bog'liq
нормал физиология

“Бор ёки йук” конуни


Таъсирот натижаларининг таъсир кучига богликлиги урганилганда, «Бор ёки йук» конуни аникланди. Бу конунга биноан, бусагадан паст таъсиротлар кузгалишга сабаб булмайди (йук), бусага стимулларида эса кузгалиш дархол максимал микдорга етади (бор) ва таъсирот янада кучайтирилганда хам ошмай куяди.


Бу конунни биринчи марта Г.Боудич юракни текшириб кашф этган. Кейинчалик бу конун бошка кузгалувчан тукималарда хам тасдикланди.

Кузгалиш чогида моддалар алмашинувининг узгаришлари


Тукималарда кузгалиш вужудга келганда моддалаар алмашинуви кучаяди. Бу хужайра цитоплазмаси ва мембранасида руй берувчи бир катор биохимиявий узгаришларда, хамда уларнинг купрок иссиклик чикаришида намоён булади. Текширишларга караганда, кузгалиш вактида хужайраларда АТФ, креатинфосфатнинг парчаланиши кучаяди, хужайрада оксиллар, липидлар ва углеводларнинг парчаланиш хам синтезланиш жараёнлари кучаяди, АТФ ва КФ ресинтезига сабаб булувчи оксидланиш жараёнлари кучаяди, РНК синтези кучаяди.


Нерв ва мускулларда хар бир кузгалиш тулкини икки порция иссиклик ажралиши билан боради: 1.Бошлангич иссиклик; 2. Кечикувчи иссиклик.
Бошлангич иссиклик кузгалиш пайтида хосил булиб, жами чикадиган иссикликнинг 1/5-1/50 кисмини ташкил этади. Бу иссиклик харакат потенциали вактида тукимада авж олувчи физикавий-кимёвий жараёнларга боглик.
Кечикувчи иссиклик бошлангич иссикликка нисбатан узокрок хосил булиб, куп минутлар давом этади. Бу иссикликнинг хосил булиши тукимада кузгалишдан кейин руй берувчи кимёвий жараёнларга боглик.

Без хужайраларининг хусусиятлари


Кузгалувчан тукималарга без тукимаси хам киради. Секретор хужайраларнинг мембранаси хам потенциаллар фаркига эга: ташки юзаси - мусбат, ички юзаси - манфий. Бу фарк 30-40 мВ ни ташкил этади. Бу хужайраларга таъсир этганда мембрана деполяризацияланиш урнига гиперполяризация холатига утади. Потенциаллар фарки 50-60 мВ кутарилади. Бунинг сабаби хужайра ичига СI- ва бошка анионлар киради. Уларнинг кетидан мусбат ионлар хам кириб, хужайра протоплазмасининг осмотик босимини оширади. Натижада хужайра ичига сув кириб, унинг ичидаги гидростатик босимни оширади. Хужайра шишади ва ундаги секрет чикарув йулларига утади.

Download 1.06 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   9   10   11   12   13   14   15   16   ...   68




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling