Узбекистон республикаси согликни саклаш вазирлиги


Мембраналарнинг тузилиши ва функцияси хакида


Download 1.06 Mb.
bet8/68
Sana28.10.2023
Hajmi1.06 Mb.
#1728536
1   ...   4   5   6   7   8   9   10   11   ...   68
Bog'liq
нормал физиология

Мембраналарнинг тузилиши ва функцияси хакида


замонавий тушунча
Мембрана фосфолипидларнинг икки кават молекулаларидан таркиб топган. Бу каватлар ичкари томондан оксил молекулалари кавати билан, ташки томондан эса мураккаб углеводлар – мукополисахаридлар молекула кавати билан копланган.
Хужайра мембранасида жуда ингичка каналчалар – диаметри бир неча ангстрем келадиган поралар бор. Сув ва бошка майда молекуляр моддалар, диаметри мембрана тешиклари диаметридан катта булмаган ионлар мембрана каналлари оркали хужайра ичига киради ва ундан чикади.
Мембрана селективлик ёки танлаб утказиш кобилиятига эга.
Бу утказувчанлик тукиманинг турли функционал холатларида конуний равишда узгаради. Тинчлик холатида нерв толаларининг мембранаси Na+ ионларига нисбатан К+ ионларини тахминан 20-100 баравар купрок утказади. Кузгалиш чогида эса мембрана К+ ионларига нисбатан Na+ ионларини купрок утказувчан булади.
Мембранада алохида молекуляр механизм – Na+-K+ насоси мавжуд. Ушбу ион насоси хужайра сирти билан протоплазмаси орасида ионлар концентрациясидаги градиенти таъминлаб туришга хизмат килади.

Тинчлик потенциалининг келиб чикиш механизмини тушуниш учун модель-тажрибани куздан кечирайлик. Физиологик тинчлик холатида мусбат зарядли калий ионларининг протоплазмадан ташки суюкликка диффузияланиши мембрананинг ташки юзасига мусбат заряд берса, ичкарида манфий ионлар микдорининг ортиши мембрананинг ички юзасига манфий заряд беради.


Мускул толаси мембранасининг ташки ва ички юзалари уртасидаги потенциаллар фарки карийб –90 мВ га тенг булиши керак. Тинчлик потенциалининг келиб чикишида калий ионлари билан бир каторда натрий ионлари хам иштирок этади. Хужайрадан ташкаридаги суюкликда натрий ионларининг концентрацияси ортикрок булиб, ундан протоплазмага диффузияланиб утади. Тинчлик холатида мембрана натрий ионларини жуда кам утказганидан, натрий ионларининг диффузияси жуда кийинлашган булади. Шунга карамай, натрий ионлари мембрана оркали протоплазма ичига диффузияланар экан, мусбат зарядларини хам олиб киради. Натижада калий ионларининг хужайрадан диффузияланиб чикиши туфайли юзага келадиган тинчлик потенциалининг микдори бирмунча камаяди. Аксари нерв хужайралари ва толаларидаги тинчлик потенциали –90 мВ булиш урнига - 60-70 мВ ни ташкил этади.
Шундай килиб, нерв толалари ва хужайраларидаги тинчлик потенциалининг микдори вакт бирлигидаги хужайрадан ташкарига диффузияланиб чикувчи мусбат зарядли калий ионлари сони билан ташкаридан мембрана оркали хужайрага диффузияланиб кирувчи мусбат зарядли натрий ионлари уртасидаги нисбат билан белгиланади.
Тинчлик потенциалининг хосил булишида хлор ва бошка манфий зарядли ионларнинг хам бирмунча роли бор.



Download 1.06 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   4   5   6   7   8   9   10   11   ...   68




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling