Узбекистон республикаси согликни саклаш вазирлиги


Кузгалувчан тукималарнинг умумий физиологияси


Download 1.06 Mb.
bet7/68
Sana28.10.2023
Hajmi1.06 Mb.
#1728536
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   ...   68
Bog'liq
нормал физиология

Кузгалувчан тукималарнинг умумий физиологияси


Баъзи хужайра ва тукималар таъсиротга тез реакция курсатишга махсус ихтисослашган. Бундай хужайра ва тукимлар кузгалувчан деб аталади. Кузгалувчан тукималарга нерв, мускул ва без тукималари киради. Бу тукималар таъсиротга жавобан физиологик тинчлик холатидан кузгалиш холатига ута олади. Кузгалувчан тукималарни таъсиротга кузгалиш билан жавоб кайтариш ходисаси эса кузгалувчанлик деб аталади.
Кузгалиш вактида тирик хужайраларда электрик, иссиклик, кимёвий, функционал ва структур узгаришлар руй беради, Бу узгаришлар орасида биоэлектрик ходислар алохида ахамиятга эга.
Биоэлектр ходисалар, уларнинг очилиш тарихи.
Гальвани тажрибалари
Тирик тукималарда юзага келадиган электр ходисалари, яъни «хайвон электри» хакидаги таълимот XVIII асрнинг иккинчи ярмида вужудга келди. Бу таълимотнинг яратилишида Л.Гальвани, А.Вольта, К.Маттеучи, Дюбуа-Реймон, Н.Е.Введенский ва бошка олимларнинг хизматлари катта
1791-йилда италиялик олим Луиджи Гальвани атмосфера разраядларининг тирик тукималарга таъсирини урганиш чогида кизик бир ходисанинг гувохи булди. Бунда у баканинг орка оёкларидан тайёрланган препаратдан фойдаланди. Мис илмокка илинган препарат шамолда тебраниб, балконнинг темир панжараларига текканда, оёк мускулларининг кискариши кузатилди. Гальвани буни орка мияда хосил булувчи потенциалларни мис илмок оркали балконнинг панжараларига, ва кейинчалик, баканинг орка оёкларига утказилиши натижаси, деб тушунтирди. Ушбу тажрибаларни такрорлаган физик-олим А.Вольта баканинг оёк мускуллари кискаришига сабаб тириклик токи эмас, балки иккита хар хил металлар (мис ва темир) орасидаги электр юритувчи куч эканини исботлади.
Иккинчи тажрибасини Л.Гальвани металлардан фойдаланмасдан утказди. Бунда биринчи нерв мускул препаратининг нерви иккинчи мускулнинг шикастларган ва шикастланмаган сохаларига бир вактнинг узида теккизилди. Шунда мускулнинг кискариши руй берди. Бунга сабаб мускулнинг шикастланган ва шикастланмаган сохалари орасидаги потенциаллар фарки, яъни «тириклик токи» булди. Буни 1838-йили Маттеучи махсус улчов асбоблари ёрдамида улчаб, исботлади. У мускулнинг шикастланган сохаси манфий, шикастланмаган сохаси эса мусбат зарядга эга эканини кайд этди.
Тинчлик потенциали, унинг келиб чикиши ва кайд килишнинг микроэлектрод усули
Тинч холатда хужайра мембранасининг ташки юзаси билан протоплазмаси уртасида –60-90 мВ чамасида фарк бор. Шу билан бирга хужайра юзаси протоплазмасига нисбатан мусбат зарядли булади. Бу потенциаллар фарки тинчлик ёки мембрана потенциали дейилади.
Хозирда купчилик тан олган мембрана-ион назариясига биноан, биоэлектр потенциаллари хужайранинг ичида ва сиртида К+, Na+ ва CI- ионлари концентрациясининг хар хиллигидан ва ташки мембрана бу ионларни турлича утказганлигидан келиб чикади. Нерв ва мускул хужайраларининг сиртидаги суюкликка нисбатан протоплазмасидаги калий ионларининг микдори 50 марта куп, натрий ионлари 11 марта кам ва хлори ионлари 50 марта кам.
Тирик хужайраларни копловчи юпка плазматик мембрана ионлар концентрациясининг шу фаркини тез тикланишига тускинлик килади.



Download 1.06 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   ...   68




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling