Узбекистон республикаси согликни саклаш вазирлиги


Физиология ва кибернетика


Download 1.06 Mb.
bet3/68
Sana28.10.2023
Hajmi1.06 Mb.
#1728536
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   68
Bog'liq
нормал физиология

Физиология ва кибернетика


Хаётий жараёнларни бошкариш организмнинг ташки мухит билан узаро алокаси сингари машиналардаги ва автоматлаштирилган ишлаб чикаришдаги бошкаришнинг умумий принциплари асосида амалга оширилади. Ушбу принципларни ва конуниятларни кибернетика урганади. Кибернетика (юнонча – бошкариш санъати) - автоматлаштирилган жараёнларни бошкариш хакидаги фан. Кибернетика маълумотни кабул килиш, кодлаш, кайта ишлаш, ёдда саклаш ва кайта тиклаш жараёнларини урганади. Организмда бу максадлар учун махсус приборлар ва системалар мавжуд (рецепторлар, нерв толалари, нерв хужайралари ва х.к.).


Кибернетиканинг асосий максади – бошкариш системаларини яратиш ва уларнинг самарадорлигини ошириш. Кибернетиканинг физиология ва тиббиёт амалиётидаги роли жуда катта. Масалан:
Моделлаштириш (сунъий буйрак, мия фаолиятининг баъзи кирраларини моделлаштириш).
Маълумотларни кибернетик машиналарда бахолаш ва кайта ишлаш:
а) машина бемор холати хакидаги купгина маълумотларни бахолайди;
б) масофада ташхис куйиш;
в) автоматик равишда бошкарилувчи курилмаларни яратиш (масалан, наркоз аппарати);
г) кардиостимуляторлар яратиш;
д) сунъий органлар яратиш (кул-оёк протезлари).


Физиология ва бионика


Организмда амалга ошувчи тамойиллар ва усулларнинг техникада кулланилиши техника тараккиёти учун янги имкониятларни очиб берди. Физиология ва техник фанларнинг узаро алокаси сабабли янги фан – бионика пайдо булди. Физиология билан биониканинг узаро алокаси самараларини куйидаги мисолларда кузатиш мумкин:


Фотоаппарат – кузнинг аналоги.
Гальвани томонидан тириклик токининг очилиши ва Гаьвани элементининг яратилиши.
ЭХМ яратилиши. Инсон мияси тирик хисоб машинасидир. У хаёт давомида тухтовсиз ишлайди. Миянинг техник аналоги асоси 100 м2 булган ва буйи 100 метрли калъадир. Унинг ишлаши учун эса миллион киловатт/соат энергия керак.
Куршапалакда ультратовушли локатор мавжуд булиб, у диаметри 0,7 мм симга тегмасдан уча олади.



Download 1.06 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   68




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling