қат объектив воқеликкина (предмет ва унинг белгиси ора-
сидаги зарурий алоқанинг
мавжудлиги
билан) белгилаб
қолмасдан, бу алоқанинг онгда
акс
этиш моменти, яъни
улар ҳақидаги ўзаро боғлиҳ тушунчаларнинг пайдо бўлиши
билан ҳам белгиланади.
Одатда сифат ва хусусиятларни ифодаловчи тушунча ва
сўзлар предметларни ифодаловчи
тушунча ва сўзлардан
кейин пайдо бўлади.
Тафаккур тарақҳиётининг
дастлабки даврида кишилар-
нинг тушунчаси гоят конкрет аниҳ бўлган. Кишилар пред-
мет белгиларини унинг ўзидан ажратиб ололмаган ваҳтлар
ҳам бўлган эди:
«иссиқ дейиш ўрнига
«қуёшдай», «қаттиқ»
дейиш ўрнига <г
тоилдай» дер эдилар47.
Умумий ва мавҳум тушунчалар кейинроҳ тафаккур та-
рақҳиётининг юқорироқ босқичида — кишилар
предметлар-
нинг хусусият ва белгиларини ажратиш ва умумлаштириш-
ни ўрганганда пайдо бўлди.
Демак, сифатлар отлардан кейин пайдо бўлиши лозим
эди. Ҳақиқатан ҳам шундай бўлди.
Сифатлар инсон тили тараққнёти даражасига қараб ўз-
лари аста-секин пайдо бўла борган. Шу нарса аниқки, киши
энг аввало кўзга ёрқин
ташланувчи рангларни билган, ата-
ган.
«Қора», «қизил» каби сўзлар ана шундай пайдо бўлган.
Бошқа заиф белгиларни эса кишилар кейинроқ
англаган.
Қадимда
кўк, яшил ва
зангори бўёқлар бир-биридан фарқ-
ланмаган Булар ҳаммаси
«кўк»
сўзи билан
ифодалана-
верган.
Тилшунос А. П. Якубинскийнинг «Қадимги рус тили та-
рихи
»48
китобида сифатларнинг келиб чиқиши ҳақида қизиқ
кузатишлар берилган.
«Фикрда
хусусият-белги категориясининг, тилда эса си-
фат категориясининг пайдо бўлиши сўзловчининг предмет-
ларнинг бирор хусусиятини қайта
тиклашни уддалай олиши,
яъни бирон нарсани
айлана, қизил, аччиқ каби қилиши би-
лан боғлиқдир»49.
Дастлаб хусусиятларнинг номлари шу хусусиятларни та-
шувчи предметларнинг номи тарзида пайдо бўлади. Маса-
лан, дастлаб қаттиқлик хусусияти «
тош» сўзи билан, ҳаво-
Do'stlaringiz bilan baham: