Замонавий таълим / современное образование 014, Юлдашева Н. А


Тажриба-синовнинг 1-чорак натижалари


Download 1.64 Mb.
Pdf ko'rish
bet11/12
Sana08.05.2023
Hajmi1.64 Mb.
#1444855
1   ...   4   5   6   7   8   9   10   11   12
Bog'liq
ma-orat-maktablarida-fizika-va-informatika-fanlaridan-tkazilayotgan-tazhriba-sinov-natizhalari-ta-lili-amalga-oshirilayotgan-ishlar-monitoringi

Тажриба-синовнинг 1-чорак натижалари 
бўйича қуйидаги хулосаларга келинди:
1. Ҳар бир тажриба-синов синфи учун кузатув 
дафтарлари талаблар даражасида юритилган ва 
ҳар бир мавзу бўйича фикр-мулоҳазалар қайд 
этилган. 
2. 1-чоракда 9-синфда 18 соатдан дарс 
ўтилган, 1 тадан назорат иши ўтказилган.
Информатика 
фанидан 
компетенция-
вий ёндашувга асосланган ДТС ва ўқув дасту-
ри ўқувчиларнинг билимларини амалда қўл-
лай олиш қобилиятини ривожлантиришга 
қара тилган.
5–9-синфлардаги мавзулар ўқувчилар ёшига 
мос равишда узвийликда берилган. 
Юқоридаги фикрларни инобатга олган ҳолда, 
информатика фани йўналишидаги 5–9-синфларда 
компетенциявий ёндашувга асосланган ДТС ва 
ўқув дастурини ўқувчилар ёшига мос деб топиб, 
уларни амалиётда қўллаш тавсия қилинади. 
26-мактабда тажриба-синов синфлари сифа-
тида белгиланган 9-“Г”, 8-“Б”, 7-“А”, 6-“А”, ва 5-“Б” 
синфларида тажриба-синовнинг талаб даражаси-
да ўтишини таъминлаш мақсадида 3-чорак учун 
Республика таълим маркази АКТни таълимга 
жорий қилиш бўлими томонидан тақвим-мавзу 
режалари, дарс ишланмалари, чораклик назорат 
ишлари етказиб берилди.
Берилган материаллар асосида ҳар бир 
тажриба-синов синфлари тақвим-мавзу режа-
ларида кўрсатилган мавзулар учун эгалланиши 
лозим бўлган компетенциялар белгилаб олин-
ди. Ушбу компетенцияларни ўқувчиларда ҳосил 
37
МАКТАБ ТАЪЛИМИ / ШКОЛЬНОЕ ОБРАЗОВАНИЕ


ЗАМОНАВИЙ ТАЪЛИМ / СОВРЕМЕННОЕ ОБРАЗОВАНИЕ 2014, 3
қилиш мақсадида ўқувчиларнинг мавзулар 
бўйича эгаллаган билим, кўникма ва малакалари-
дан кундалик ҳаётларида дуч келадиган амалий 
ва назарий масалаларни ечишда фойдаланиш ва 
амалиётда қўллай олиш қобилиятини шакллан-
тиришга эътибор қаратилди. Шу мақсадда дарс 
жараёнида замонавий педагогик технологиялар 
элементларини танлашда шу мавзуларни ўқувчи 
осон ва тўлиқ ҳамда кундалик ҳаётига боғлаган 
ҳолатда тушуниб етишига эришишга ҳаракат 
қилинди. Чунончи, “Таълим жараёнини фаол-
лаштириш”, “Коммуникатив алоқа”, “Муаммо-
ли таълим технологияси”, “Жуфтликда ишлаш”, 
“Мусобақа дарси”, “Гуруҳларда ишлаш”, “Ақлий 
ҳужум” каби усул ва технологиялар танлаб олин-
ди.
5-“Б” синфида: 
● Клавиатура ва сичқончани мустақил ишлата 
олиш, уларнинг вазифаларига кўра қўллай олиш, 
компьютернинг бошқариш дастури ҳақида даст-
лабки тушунчага эга бўлиш, график шаклларни 
ўзгартириш, ранглар билан ишлаш, сичқонча ёр-
дамида маълумотларни кирита олиш компетен-
циялари яхши ўзлаштирилди.
● Компьютернинг бошқариш дастурининг 
вазифасини фарқлай олиш компетенцияcини 
ўзлаштиришда қийинчиликлар сезилди.
6-“А” синфида: 
● Матн кўринишидаги ахборотларга расм ки-
рита олиш, уни форматлай олиш, ҳужжатларга 
шакл ва чизмаларни кирита олиш, ахборотларни 
қайта ишлаш ва узатиш компетенцияси, ахборот-
ларнинг кераклисини танлай олиш, ўз олдидаги 
мақсадларни мустақил равишда белгилаш, улар-
ни приоритетлаш ва ҳал эта олиш, ҳужжатларга 
жадваллар кирита олиш, жадваллар устидаги 
амалларни мустақил бажара олиш компетенция-
лари яхши ўзлаштирилди.
● Ўз олдидаги мақсадларни мустақил равишда 
белгилаш, уларни приоритетлаш ва ҳал эта олиш, 
коммуникабеллик ва ҳамкорлик компетенцияла-
рини ўзлаштиришда қийинчиликлар сезилди.
7-“А” синфида: 
● Ахборотларни йиғиш ва узатиш, интер-
нетда ишлашни таъминловчи дастурлар билан 
мустақил ишлай олиш, мустақил равишда интер-
нетдан ахборотларни излаш компетенциялари 
яхши ўзлаштирилди.
8-“Б” синфида: 
● Веб-саҳифага матн киритиш, шрифт ўлчами, 
ранги, шрифт ўлчами ва веб-саҳифа фонини 
ўзгартириш, Веб-саҳифада расмлар билан иш-
лаш, Веб-саҳифага рўйхат жойлаштириш, Веб-
саҳифада жадвал билан ишлаш компетенцияла-
ри яхши ўзлаштирилди. 
● Веб-саҳифада гипермурожаат билан иш-
лай олиш, Веб-саҳифада формалар билан иш-
лай олиш компетенцияларини ўзлаштиришда 
қийинчиликлар сезилди.
9-“Г” синфида: 
● Белгили ва сатрли миқдорлар билан иш-
лай олиш, уларни ажрата олиш, Паскал дастур-
лаш тилида экранни график ҳолатга ўтказа олиш, 
шакл чизиш операторлари билан мустақил иш-
лай олиш, файллар билан мустақил ишлай олиш 
компетенциялари яхши ўзлаштирилди.
● Процедура ва функцияларни дастур тарки-
бида қўллаш компетенцияларини ўзлаштиришда 
қийинчиликлар сезилди.
Шунингдек, 
экспериментатор 
ўқитувчи 
А.Ғуломов томонидан билдирилган таклиф-
мулоҳа залар асосида қуйидаги хулосаларга ке-
линди:
3-чоракдаги мавзулар ДТС ва ўқув дастурига 
ҳамда ўқувчилар ёшига мос келади.
8-синфда “Веб-саҳифада “ўтиш” (гипермуро-
жаат)” мавзусининг ўтилиши учун яна бир соат 
ажратилиши мақсадга мувофиқдир. 
9-синфда “Процедура ва функциялар” мавзуси 
билан боғлиқ компетенцияларни ўқувчилар то-
монидан ўзлаштирилиши қийин кечди. Мавзуда-
ги бошланғич тушунчаларнинг мазмун-моҳияти 
ўқувчилар томонидан яхши ўзлаштирилди. Ле-
кин процедура ва функциялар қатнашган дастур-
ларни мустақил равишда тузиш, локал ва гло-
бал ўзгарувчиларни танлай олиш билан боғлиқ 
амалий жараёнлар қийин ўзлаштирилди. Шу 
сабабли, “Процедура ва функциялар” мавзуси-
ни таълимнинг кейинги босқичи (ўрта-махсус ва 
касб-ҳунар таълими)га ўтказиш тавсия этилади. 
Табиий ва аниқ фанлар кафедраси томонидан 
тажриба-синов ишларини ташкил этиш ва уни 
ўтказишда экспериментатор ўқитувчиларга услу-
бий ёрдам бериш мақсадида қуйидаги ишлар 
амалга оширилди.
2013 йилнинг 17 сентябрь куни РТМ томони-
дан экспериментатор ўқитувчилар, МОИ мето-
дистлари ва масъул ўқитувчилар учун Тошкент 
шаҳар Яккасарой тумани 144-УЎТ мактабида 
тажриба-синовни ташкил этиш ва ўтказиш юза-
сидан ўтказилган семинар-тренингда тайин-
ланган маъсул методистлар И.Мадаминов ва 
М.Мусаевалар иштирок этдилар, экспери-
ментатор ўқитувчиларга зарурий тавсиялар – 
ўқувчиларда компетенциянинг шаклланганли-
гини аниқлаш учун кириш тестлари, янги дастур 
ва ДТС лойиҳаси, 1-чорак учун 6–9-синфларга 
38
МАКТАБ ТАЪЛИМИ / ШКОЛЬНОЕ ОБРАЗОВАНИЕ



Download 1.64 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   4   5   6   7   8   9   10   11   12




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling