Ўзбекистон республикаси адлия вазирлиги тошкент давлат юридик институти
Download 5.6 Mb. Pdf ko'rish
|
Жиноят хукуки
- Bu sahifa navigatsiya:
- Биринчи назария
- Иккинчи назария
- Учинчи назария
Жиноий жавобгарлик деганда, жиноят содир этишда айбдор
бўлган шахсга нисбатан суд томонидан ҳукм қилиш, жазо ёки бошқа ҳуқуқий таъсир чораси қўлланишида ифодаланадиган жиноят содир этишнинг ҳуқуқий оқибати тушунилади. Бундан ташқари жиноят ҳуқуқига оид дарслик ва илмий адабиётларда жиноий жавобгарлик тушунчасига турлича таъриф берилади. Жиноий жавобгарлик тушунчаси умумий жиҳатдан давлат ва жиноят содир этган шахс ўртасида келиб чиқадиган жиноий ҳуқуқий муносабат сифатида тушунилади. Бунда давлатда жиноят содир қилган шахсга нисбатан жиноий ҳуқуқий таъсир чорасини қўллаш ҳуқуқи вужудга келади. Жиноят содир қилган шахсга нисбатан фақат шу ҳуқуқбузарлик учун санкцияда белгиланган жазо чорасини қўллаш мажбурияти вужудга келади ва унга нисбатан худди шундай таъсир чораси қўлланилади. Жиноий жавобгарлик тушунчасини талқин қилишда учта назария аҳамиятлидир: Биринчи назария, жиноят содир этган шахсга нисбатан жиноий жавобгарлик шахсий ёки мулкий ҳусусиятдаги таьсир чораси эканлигини ифодалайди. Бу тушунча илмий адабиётлар ва дарсликларда қайд этилган. Иккинчи назария, жиноий жавобгарлик жиноят қонунчилигида кўрсатилган давлат мажбурлов чораси сифатида тушунади, яъни айбдорга нисбатан судланганлик оқибатини келтириб чиқарувчи мажбурлов чораси қўлланилади. Учинчи назария, жиноий жовобгарлик деганда, барча жиноят ҳуқуқий муносабатларни, шунингдек шахс ва давлат ўртасидаги (ҳуқуқни мухофаза этувчи органлар тимсолида) муносабатлар тушунилади. И.Я Козаченконинг фикрича: “Жиноий жавобгарлик – бу шахс жиноят содир этган вақтдан бошлаб вужудга келадиган ҳуқуқий муносабат бўлиб, жиноят содир этган шахсни қайта тарбиялаш ва узатиш, умумий ва махсус тартибда огоҳлантириш мақсадида қўлланиладиган мажбурлов чораси. Жиноий жавобгарлик натижасида давлат шахснинг ҳуқуқини чеклаб қўяди, жиноят содир этган шахс эса давлат номидан суд томонидан фақат жиноят қонунчилигида кўрсатилган жазо чораси доирасида қўллланадиган шахсий мулкий ва бошқа ҳусусиятдаги таьсир чораларини бажаришга мажбур бўлади 1 . 1 И.Я.Козначенко Санкции за преступления против жизни и здоровя. Томск, 1987 г. С.-45 Также : Уголовное право Росси . Обшая часть . Москва. 1997 г С.-72. 215 Б.В. Здровомыслов, Ю.А. Красиков ва А.И. Рарогларнинг фикрича жиноий жавобгарлик қуйидаги элементлардан ташкил топган: давлат вакиллик органлари олдида жиноят содир этган шахсда ҳисоб бериш мажбурятини вужудга келтиради; содир этилган қилмишни баҳоловчи суд ҳукми чиқарилади; айбдор шахсга нисбатан жазо ёки бошқа таьсир чораси қўлланилади; жазонинг ҳуқуқий оқибати сифатида судланганликни вужудга келтиради. 1 А.А Пионтковскийнинг фикрича жиноий жавобгарлик жиноят содир этилган вақтдан бошлаб вужудга келади. 2 М.Брайнин эса, жиноий жавобгарлик шахс жиноят ишига айбланувчи сифатида жалб қилинганда ёки суриштирув органлари томонидан жиноят содир этган шахс сифатида ушланганда вақтдан бшлаб вужудга келади, дейди. 3 Жиноий жавобгалик вужудга келган вақтдан бошлаб шахснинг жиноий жавобгарлиги масаласи кўрилади. Жиноий жавобгарлик масаласи шахсни дастлабки терговга жалб қилиш (мажбурлов ва эҳтиёт чораларини қўллаш), ишни судда кўриш, айблов ҳукмини чиқариш, шартли ҳукм қилиш ва судланганлик шаклларида амалга оширилади. Судланганлиикнинг тугаши ёки олиб ташланиши билан жиноий жавобгарлик тугайди. Жиноий жавобгарлик жазо ва судланганлик элиментларисиз бир лаҳзали ҳисобланади. Унинг бошланиши ва охири йўқолади. Суд ҳукмининг қонуний кучга кириши билан жиноий жавобгарлик бошланади ёки тамом бўлади. Суднинг айблов ҳукми қонуний кучга кириши билан ҳукмда белгиланган давлатнинг мажбурлов чораси жиноят содир этган шахсга нисбатан таьсир қилади. Ёки шу вақтдан бошлаб жиноий жавобгарлик тугайди. Натижада жиноий жавобгарлик белгиланмайди ва судланганлик юзага келмайди. Жиноий жавобгарлик бир қатор ҳуқуқий белгиларга эга бўлиб, улар қуйидагилардан иборат: Download 5.6 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling