Ўзбекистон республикаси халқ таълими вазирлиги ўҚувчиларни касб-ҳунарга йўналтириш ва психологик- педагогик республика ташхис маркази


Download 307.08 Kb.
Pdf ko'rish
bet12/14
Sana01.04.2023
Hajmi307.08 Kb.
#1315002
1   ...   6   7   8   9   10   11   12   13   14
Bog'liq
Ёшларни касбга йўналтириш

26. Инсон шунга интилиши керакки: 
а) бошқалар ундан хурсанд бўлсинлар; 
в) унга буюрилган иш, аввало, виждонан, чин кўнгилдан бажарилсин; 
с) қилган иши учун у ҳеч кимдан гап эшитмасин. 
27. Бўш вақтимда яхши дам оламан: 
а) дўстларим билан субатлашганда; 
в) қизиқарли филмлар томоша қилиб, ҳордиқ чиқарганда; 
с) ўзим севган иш билан машғул бўлганда. 
ҚАДРИЯТЛАР ЙЎНАЛИШЛАРИ САВОЛНОМАСИ 
(И.Г.СЕНИН) 
 
И.Г.Сенин томонидан ишлаб чиқилган “Қадриятлар йўналишлари 
саволномаси” ҳисобланади. Ушбу саволнома асосида талабаларнинг касб 
танлаганлиги ва мутахассис сифатида камол топиши шароитида шахснинг 
қандай қадриятлари етакчилик қилаётганлиги ва уларнинг касбга 
мутаносиблигини белгилашдаги ролини аниқлашни мақсад қилиб қўйдик. 
Сўровнома ёрдамида аниқланадиган қадриятлар йўналишлари тизими шахс 
йўналганлигининг асосий мазмунини белгилайди ва унинг атроф-оламга
инсонларга, ўзига бўлган муносабатини, ҳаётий фаолият мотивларининг 
мазмунини, шахснинг дунёқарашини ифодалайди. Саволнома муаллифининг 
фикрича, шахснинг қадриятларини мақсадли қадриятлар ва воситали 
қадриятлардан иборат икки турга ажратиш мумкин.
Мақсадли қадриятлар инсоннинг маълум ҳаётий мақсадларини 
ифодаловчи қадриятлар ҳисобланади. Воситали қадриятлар эса шахснинг 
ҳулқ-атворини, хатти - ҳаракатларини танлашида намоён бўлади ва улар 
инсоннинг мақсадли қадриятларига, умум ҳаётий ғояларига эришиш йўлларини 
ўзида ифода этади.
Саволнома таркибига 8 йўналишдаги мақсадли қадриятларга доир ва 
инсоннинг турли ҳаётий соҳалардаги фаолиятига, ҳар хил ижтимоий 
вазифаларни бажаришига асосланган 5 турдаги воситали қадриятлар саволлари 
киради: 
№ 
Мақсадли қадриятлар
Воситали қадриятлар 
1. 
Олий нуфузга эга бўлиш 
Касб-ҳунар олами 
2. 
Юқори моддий таъминланганлик 
Ўқув-ҳунар олами 
3. 
Ижодкорлик 
Оилавий ҳаёт 
4. 
Фаол ижтимоий муносабат 
Ижтимоий ҳаёт 
5. 
Ўз устида ишлаш 
Қизиқишлар олами 
6. 
Ютуқларга йўналганлик 
7. 
Маънавий қониқиш 
8. 
Ўзликни сақлаш 


Талабаларнинг танлаган касбларига муносиблигида уларнинг олдига 
қўйган мақсад ва маслаклари етакчи ўрин тутиши маълум. Аммо кескин 
ўзгаришлар шароитида касб-ҳунар соҳаларига муносабат ўспиринларнинг ҳам 
дунёқараши, мақсади ва ниятларига ўз таъсирини ўтказмасдан қолмаслиги 
табиий. Муаммонинг ушбу жиҳатини тадқиқ этиш мақсадида россиялик 
психолог И.М. Кондаков томонидан ишлаб чиқилган «Касбий установкаларни 

Download 307.08 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   6   7   8   9   10   11   12   13   14




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling