Ўзбекистон республикаси ички ишлар вазирлиги а к а д е м и я


қат топиш, меҳнат қуроллари ясаш каби фаолиятлари) на­


Download 4.7 Mb.
Pdf ko'rish
bet42/144
Sana03.12.2023
Hajmi4.7 Mb.
#1797030
1   ...   38   39   40   41   42   43   44   45   ...   144
Bog'liq
lFxnwJgxlws4RgQ0ECBRecjWJP0eJjFT9MRcTSlw

қат топиш, меҳнат қуроллари ясаш каби фаолиятлари) на­
тижасида, уларнинг доимий ижтимоий мулоқотлари жараё­
нида шаклланганлигидан далолат беради.
Ибтидоий жамиятда диний қарашлар қудратли худоларга 
сиғиниш шаклида вужудга келмаган. Одамлар руэугарга, таби­
ат ҳодисалари (сув, олов, ой, қуёш сингари)га ва мавжудот- 
лар (от, буғу, мушук кабилар)га сиғинганлар. Шу боис ибти­
доий дин шакллари умумий ном билан диний комплекс (ло­
тинча 
complexus
— алоқа, бирикма деган маъноларни англата­
ди) деб аталади. Диний комплекс — предметлар ва мавжудот- 
ларда ғайритабиий кучларининг мавжуд эканлигига ишонув- 
чи кишиларнинг қарашлари ва махсус ҳаракатлари тизими.
Ибтидоий дин шакллари хилма-хил кўринишга эга. Энг 
қадимги диний эътиқод турларидан бири тотемизмдир 
(Шимолий Америка ҳиндулари тилида 
ототем
— унинг уруғи 
деган маънони англатади). Тотемизм - одамлар жамоаси 
(уруғ, қабила)нинг ҳайвон, ўсимлик ёки предметлар билан 
қон-қардошлик алоқаси мавжуд эканлигига ишонишлари. 
Тотемизмнинг асосий хусусияти шундаки, тотем сифатида 
қабул қилинган ҳайвон, ўсимлик ёки лредметлар уруғ ёки 
қабиланинг аждоди деб тан олинади ва уни тан олган жамоа 
аъзолари қариндош ҳисобланадилар. Тотем ҳайвон, ўсимлик 
ёки бошқа предметлар жуда кўп талабларга жавоб бериши 
керак бўлган. Масалан, тотем ҳайвон биринчи навбатда хўжа- 
лик учун зарурлиги ва фойдалилигига қараб аниқланган.
Тотемизм одамларнинг бирликни англашларидан пайдо 
бўлган. Бу бирликнинг ташқи белгиси сифатида табиат во- 
қеликлари қабул қилинган. Чунки одам ибтидоий жамият­
нинг илк босқичларида ўзини табиатдан ажратмаган, унда­

Download 4.7 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   38   39   40   41   42   43   44   45   ...   144




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling