Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таьлим вазирлиги тошкент давлат педагогика университети


-мавзу. Таълимни ташкил этиш шакллари


Download 81.98 Kb.
bet3/9
Sana09.01.2023
Hajmi81.98 Kb.
#1085590
1   2   3   4   5   6   7   8   9
Bog'liq
1.12. 355BTUTP-BT2021FD

7-мавзу. Таълимни ташкил этиш шакллари.
Замонавий таълимга асосий ёндошувлар. Ривожлантирувчи таълим. Таълим турлари (иллюстратив, муаммоли, дастурлаштирилган таълим) ва шаклларининг тавсифи. Таълимни ташкил этиш ҳақида тушунча, унинг хилма - хил турлари. Инновацион, масофавий таълим. Таълимни ташкил этиш шакллари. индивидуал; индивидуал - гуруҳли; синф- дарс; маъруза - семинарли; синфдан ташқари; аудиториядан ташқари; мактаб ва мактабдан ташқари. Дарсларни ташкил этишга нисбатан қуйидаги дидактик талаблар. Дарснинг мақсади ва вазифалари. Дарснинг таълимий, тарбиявий ва шахсни ривожлантирувчанлик вазифаларининг бирлиги ва узвийлиги.


8- мавзу. Таълимни ташхислаш.
Таълим натижаларини текшириш ва баҳолашга қўйилган талаблар. Ўқитувчи назорати ва таълим олувчилар фаолиятини баҳолашнинг уйғунлиги. Билимларнинг натижаларини баҳолашда педагогик тестларнинг роли. Бошланғич таълимда баҳолаш мезонлари.


9 -мавзу. Тарбия жараёнинг мазмуни ва моҳияти.
Тарбия назариясининг моҳияти. Тарбия назарияси педагогика фанининг муҳим таркибий қисми эканлиги. Тарбия назарияси. Бошланғич таълимда тарбия жараёнининг мазмуни.


10-мавзу.Жамоанинг шахс ривожланишидаги ўрни.
Тарбия жараёни ўқитувчи ва ўқувчи (тарбиячи ва тарбияланувчи)лар ўртасида ташкил этилувчи ҳамда аниқ мақсадга йўналтирилган ҳамкорлик жараёни сифатида.


11-мавзу. Оилада тарбия асослари.
Ўзбекистон Республикасида олиб борилаётган ижтимоий тарбиянинг умумий вазифалари. Ахлоқий тарбияни ташкил этиш. Бошланғич синф ўқувчиларини ижтимоий- ахлоқий меъёрлар мазмунидан хабардор этиш, ахлоқий меъёрлар, ахлоқий онг ва маданиятни шакллантириш. Ақлий тарбия, тафаккурни шакллантириш, дунёқарашни ривожлантириш. Жисмоний тарбия. Жисмоний жиҳатдан тўғри ривожланиш. Бошланғич таълимда ўқувчиларнинг ёши, жинсига мувофиқ келадиган (куч, тезкорлик, чаққонлик, чидамлилик, сабот, меҳнат, чидам, ирода ва характеми қарор топтириш) асосий ҳаракат сифатларини ривожлантириш.
Эстетик тарбия. Бошланғич синф ўқувчиларида эстетик ҳис-туйғу, эстетик дидни тарбиялаш, уларнинг ижодий қобилиятлари, эстетик эҳтиёжлари ва гўзалликни севиш, гўзалликка интилиш туйғуларини ривожлантириш, эстетик маданиятни шакллантириш.Экологик тарбия. Уқувчиларга экологик билимлар бериш асосида шахс, жамият ва табиат бирлиги ҳамда алоқадорлигини ўқувчиларга тушунтириш, уларда экотизимнинг инсон, инсоният, жамият тараққиётидаги муҳим ўрни ва моҳияти борасидаги тушунчалами қарор топтириш, табиатга нисбатан эҳтиёткорона ва масъулият билан муносабатда бўлиш, табиатни асраш тўғрисида ғамхўрлик қилиш каби туйғуларни қарор топтириш, шунингдек, экологик маданиятни шакллантириш.
Иқтисодий тарбия. Бошланғич синф ўқувчилрига илк иқтисодий билимларни бериш асосида мамалакат иқтисодий барқарорлигини таъминлаш, бозор инфраструктураси қоидаларига амал қилиш, ички бозорни тўлдириш, кичик ва ўрта бизнесни яратиш борасидаги фаолият жараёнида иштирок этиш кўникма ва малакаларини ҳосил қилиш, инсон меҳнати билан бунёд қилинган моддий бойликларни асраш, уларни кўпайтириш борасида қайғуриш туйғуларини қарор топтириш, иқтисодий маданиятни шакллантириш.
Ҳуқуқий тарбия. Бошланғич синф ўқувчиларига ўқувчиларга илк сиёсий билимлар бериш, Ўзбекистон Республикаси Конститутцияси, фуқаролик жамияти асослари, миллий давлат тузилиши, давлат органлари фаолияти, шунингдек, Ўзбекистон Республикасининг ички ва ташқи сиёсати мазмунини ўрганишни таъминлаш асосида ўқувчиларда сиёсий фаолият кўникма ва малакаларини таркиб топтириш, сиёсий маданиятни шакллантириш ва ҳоказолар.



Download 81.98 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling