Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги ал-хоразмий номидаги
Педагогик тажрибани режалаштириш ва унинг мазмуни
Download 0.55 Mb. Pdf ko'rish
|
kasb hunar koleji talabalarini jismoniy sifatlarini maqsadli rivojlantirish texnologiyasi
3.2. Педагогик тажрибани режалаштириш ва унинг мазмуни Касб хунар коллежида талабаларнинг жисмоний тарбияси устидаги тажрибаларни режалаштириш такдим этилган схема асосида амалга оширилди. 2 семестр давомида коллеж талабалари билан шу мақсадда махсус ҳаракатли ўйинларни изчиллик билан бажардилар, улар бешта жисмоний сифатдан биттасини ёки бир нечтаси билан кучлироқ ривожлантирилишига қараб уйғунлаштирилган эди. Масалан, куч ва тезкорлик. Куч имкониятларидан ташқари,, чаққонлик, чидамлилик ва эгилувчанликнинг такомиллашишидаги ўсишлар ҳам ўрганилди.жисмоний сифатнинг бирини кучлироқ ривожлантиришга қаратилган ҳаракатли ўйинларни камида 12 марта бажардилар. Статистик ишлов бериш натижасида 2-3курсталабалар томонидан назорат машқларининг бажарилиш кўрсаткичларини тестлаш назарияси талабларига мувофиқ, уларнинг жисмоний тайёргарлигини баҳолаш учун талабалар учун 14 та тест танлаб олинди. Ҳар бир курсларда тестлар мазмуни алоҳида хусусиятларга эга эди. Масалан, 2-курсда чидамлилигини тавсифлаш учун қуйидаги тестлардан фойдаланилди: 2-курс талабалари учун 3кмга югуриш; 3курс талабалари учун 4-км га югуриш; У ёки бу тестларнинг қўлланилиши тўғрисида қуйида батафсилроқ маълумот берилади. Мазкур бобда Богот тумани кхколлежида, ўтказилган педагогик тажриба материаллари келтирилган. Назорат гуруҳи Урганч туман саноат транспортида тенгдош талабалардан иборат эди. Беш хил жисмоний сифатлардан мақсадли ривожлантириш 1-2 сместр давомида олиб борилди (80 та ўқув дарси). Педагогик тажрибани режалаштириш қуйидагича амалга оширилди. Тажрибани бошлашдан аввал ҳамма талабалар жисмоний сифатларини ривожланиш даражасининг дастлабки ҳолатини аниқлаш мақсадида назорат синовидан ўтказилди. Кейин бир сместр давомида тажриба гуруҳи талабалари 2-иловада келтирилган схема бўйича бешта жисмоний сифатдан бирини кўпроқ ривожлантириш бўйича махсус машклар,спорт уйинлари,енгил атлетика ва ҳаракатли ўйинларни бажардилар. Бир сместр давомида тажриба даври тугаганидан кейин талабалар яна назорат машқларини амалга оширишга ўтдилар, бундан мақсад –дастлабки кўрсаткичларга нисбатан педагогик тажрибанинг натижаларига баҳо бериш. Навбатдаги жисмоний сифат худди шу услубда кейинги сместр мобайнида тадқиқ этилди. Шу тариқа жами 5 хил жисмоний сифатни текшириш 80 ўқув соати давомида амалга оширилди. Назорат ва тажриба гуруҳидаги 1-2 курс талабалар ҳолатининг дастлабки кўрсаткичларида аниқ тафовутлар кузатилмади. Шунинг учун педагогик тажриба натижаларини бундан кейин таҳлил қилишда биз фақат якуний натижаларни таққослаймиз. |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling