Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги ал-хоразмий номидаги


Download 0.55 Mb.
Pdf ko'rish
bet33/46
Sana17.02.2023
Hajmi0.55 Mb.
#1207953
1   ...   29   30   31   32   33   34   35   36   ...   46
Bog'liq
kasb hunar koleji talabalarini jismoniy sifatlarini maqsadli rivojlantirish texnologiyasi

2-курс талабалар. Педагогик тажриба шуни кўрсатадики, тажриба 
гуруҳидаги ўғил болалар ва қизларнинг куч имкониятлари назорат гуруҳи 
болаларининг кўрсаткичларидан юқори экан (4.3-жадвал). Тажриба 
гуруҳидаги 2-курсталабалариниг ўнг панжаси кучи тажриба мобайнида 
назорат гуруҳи билан таққослаганда 22,6 % га юқори чиқди. 
Жойидан туриб узунликка сакрашни ўғил болалар қўл кучи 
тестларига қараганда анча қийналиб бажардилар. Бу машқ натижалари кўп 
жиҳатдан машқни бажариш техникасига боғлиқ. Шунинг учун биз тест 
ўтказишдан аввал 1-2 дарс давомида талабаларга фақат жойидан туриб 
сакраш техникасини ўргатдик. 
Оёқларнинг мушак гуруҳлари куч имкониятларини тавсифлайдиган 
бу машқда тажриба гуруҳлари ўғил болалари назорат гуруҳидаги 
тенгдошларидан устун эканликлари маълум бўлди, лекин кўрсаткичлар 
ишончли эмас эди. Тажриба даврида тўп отиш натижаларига кўра тажриба 
гуруҳи ўғил болалари назорат гуруҳидагидан 13,6% га устунликка 
эришдилар. Бироқ бу натижалар ҳам ишончли эмас.
Қизларда эса ўнг панжа кучи педагогик тажриба даврида назорат 
гуруҳига нисбатан 14,5% га, чап панжа кучи эса 9,0% га ортди. Уларда 
оёқлар кучининг ривожланишида ҳам ижобий ўзгаришлар кузатилди. 
Жойидан туриб узунликка сакраш вақтидаги якуний натижа тажриба гуруҳи 
қизларида назорат гуруҳидаги тенгдошлариникига нисбатан 11,1% га юқори 
бўлиб чиқди. 


Умуман, шу ёшдаги ўғил болалар тажриба натижасида тўртта тестдан 
фақат иккитасида ўз тенгдошларидан ўзиб кетган бўлсалар, қизлар бешта 
тестдан тўрттасида устунлик кўрсатдилар.
3-курс талабалар. Педагогик тажриба ўғил болаларнинг куч 
тайёргарлиги даражасини назорат гуруҳидаги шу ёшли талабалардагига 
нисбатан жиддий оширишга имкон берди.
3.4-жадвал 
3-курс талабаларда жисмоний сифатларнинг

Download 0.55 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   29   30   31   32   33   34   35   36   ...   46




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling