Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги навоий давлат педагогика институти физика-математика факультети
Keлгуси режалар(таҳлил ва ўзгаришлар
Download 5.63 Mb.
|
Шоимова Гулшода -2020
- Bu sahifa navigatsiya:
- “Бумеранг” технологиясидан
“Бумеранг” технологияси бир машгғулот давомида ўқув материалини чуқур ва яхлит ҳолатда ўрганиш, ижодий тушуниб етиш, эркин эгаллашга йўналтирилган. У турли мазмун ва характерга, яъни муаммоли, мунозарали, турли мазмунларга эга бўлган мавзуларни ўрганишга яроқли бўлиб, ўз ичига огғзаки ва ёзма иш шаклларини қамраб олади, ҳамда бир машгғулот давомида ҳар бир иштирокчининг турли топшириқларни бажариши, навбат билан талаба ёки ўқитувчи ролида бўлиши, керакли баллни тўплашга имконият беради. “Бумеранг“ технологияси танқидий ва мантиқан фикрлашни шакллантиришга имконият яратади: хотирани, ғояларни, фикрларни, далилларни ёзма ва огғзаки шаклларда баён қилиш кўникмаларини ривожлантиради. Таълим билан бир қаторда мазкур технология тарбиявий характердаги қатор вазифаларни амалга ошириш имконини беради. - жамоа билан ишлаш маҳорати; муомалалик; хушфеъллик; кўникувчанлик; ўзгалар фикрига ҳурмат; фаоллик; раҳбарлик сифатларини шакллантириш; ишга ижодий ёндошиш; ўз фаолиятининг самарали бўлишига қизиқиш; ўзини холис баҳолайди. Ушбу технология талабаларни дарс жараёнида, дарсдан ташқари турли адабиётлар, матнлар билан ишлаш, ўрганилган материалларни ёдида сақлаб қолиш, сўзлаб бера олиш, фикрини эркин ҳолда баён эта олиш ҳамда бир пара давомида барча талабаларни баҳолай олишга қаратилган. Мақсад: Дарс давомида талабалар янги мавзуни якка ва гуруҳ ҳолатида ўқиб ўрганадилар, турли саволлар, ўзаро суҳбат - мунозаралар орқали ўзлаштириб олишлари самарали бўлади, талабалар баҳоланиш имкониятига эга бўладилар. “Матрицалар” модулини ўрганиш жараёнида “Бумеранг” технологиясидан қуйидаги тартибда фойдаланиш мумкин. Аввало мавжуд гуруҳ 4 та кичик гуруҳга ажратиб олинади. Кичик гуруҳларга ажратиб олишда бевосита кичик гуруҳларни шакллантириш усулларидан фойдаланилади. Шундан сўнг ҳар бир кичик гуруҳга алоҳида-алоҳида топшириқлар берилади. 1- топшириқ
Download 5.63 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling