Ўзбекистон Республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги Ўзбекистон Республикаси бандлик ва меҳнат мунасобатлар


Инсон ресурсларини бошқариш фаоляти бўйича ишларни


Download 6.56 Mb.
Pdf ko'rish
bet154/230
Sana12.11.2023
Hajmi6.56 Mb.
#1767963
1   ...   150   151   152   153   154   155   156   157   ...   230
Bog'liq
ИНСОН РЕСУРСЛАРИНИ БОШҚАРИШ

7.2. Инсон ресурсларини бошқариш фаоляти бўйича ишларни 
стартегик режалаштириш 
Стратегик режалаштириш раҳбарият томонидан қабул қилинган, унинг 
мақсадларига эришиш учун мўлжалланган ташкилот стратегиялар ишлаб 
чиқишга йўналтирилган қарорлар, ҳаракатлар ва тартиб-таомиллар 
тўпламини ифодалайди. 
Стратегик режалаштириш жараёни унинг ёрдамида хўжалик фаолияти 
соҳасидаги бошқарув қарорлари асослаб бериладиган восита ҳисобланади 
(7.18-расм). 
Стратегик режалаштириш жараёни қуйидагиларни ўз ичига олади: 
• 
корхона, ташкилот миссиясини аниқлаш; 
• 
корхона, ташкилотнинг мақсад ва вазифаларини ифодалаш
• 
ташқи муҳитни баҳолаш ва таҳлил қилиш; 
• 
ички структурани баҳолаш ва таҳлил қилиш; 
• 
стратегик муқобил вариантлар ишлаб чиқиш ва таҳлил қилиш; 
• 
стратегияни танлаш. 


482 
7.48-расм. Стратегик режалаштириш жараёни 
Стратегик режалаштиришда бошқарув фаолиятининг тўрт хил тури 
ажратиб кўрсатилади: ресурсларни тақсимлаш, ташқи муҳитга мослаштириш
ички мувофиқлаштириш ва ташкилий стратегик башорат қилиш. Ресурслар 
(фондлар, камёб бошқарув истеъдодлари, технологик тажриба ва б.) доимо 
чекланган бўлади, уларни тўғри тақсимлаш эса келажакда мақсад сари 
оптимал ҳаракат қилишга имкон беради. Ташқи муҳитни билиш қулай 
имкониятлар ва хавф-хатарларни баҳолашга, ташқи муҳит шароитларига 
стратегияни самарали мослаштиришнинг мос келувчи вариантларини 
аниқлашга имкон беради. Катта ёки кичик ташкилотларда самарали ички 
операциялар ўтказиш – бошқарув фаолиятининг ажралмас қисмидир. 
Раҳбарият ўтмишдаги стратегик қарорлар тажрибасини ўрганиши, ундан 
сабоқ олиши ва келажакни башорат қилиши мумкин. 
Вазиятли таҳлилга асосланган стратегик режалаштириш жараёни 
расмий кўринишда 7.19-расмда акс эттирилган. 
Стратегик режалаштириш кўрсаткичлари 
1-кўрсаткич. Стратегик режа – бу комплексли ҳужжат бўлиб, 
фирманинг ички ҳолати ва ташқи муҳитнинг ҳаққоний баҳолари, 
истиқболлар, аниқ ифодаланган мақсадлар, вазифалар ва ҳаракатлар 
режалрини уларнинг устуворликларини ҳисобга олган ҳолда бирлаштиради. 
Миссия 
Амалга ошириш 
Тузатиш киритиш 
Назорат 
Режа ишлаб чиқиш
Ташқи муҳит
таҳлили 
Корхона
ҳолатини
баҳолаш
Ташқи муҳит ва ташкилот 
имкониятларини баҳолаш
Кадрлар 
таҳлили 


483 
2-кўрсаткич. Стратегик режани ишлаб чиқишнинг кадрлар жиҳати 
жамоа бўлиб ишлашдан иборат. Унда айрим раҳбарларнинг «удел 
князликлари» эгоистик империяча фалсафасига ўрин йўқ. 
3-кўрсаткич. 
Стратегик режалаштириш мижозга, маҳсулот ва 
хизматлар учун пул тўлайдиган ва бизнесни ишга лаёқатли ҳолатда қўллаб-
қувватлайдиган шахсга йўнатирилади. 
4-кўрсаткич. Стратегик режалаштириш агрессив, лекин пассив эмас. 
унинг асосий шиори: «Агар бу ишни биз бугун қилмасак, эртага кимдир 
бошқаси бизнинг ўрнимизга қилади». 
5-кўрсаткич. Стратегик режа уларни баҳолаш мумкин ва улар 
бажарилиши лозим бўлган муайян натижалага йўналтирилади. 
6-кўрсаткич. Стратегик режалаштириш – бу доимий жараён, эпизодик 
эмас. Агар жараённи бажаришда доимийлик эришилган бўлмаса, 
режалаштириш ҳам бўлмайди. 

Download 6.56 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   150   151   152   153   154   155   156   157   ...   230




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling