Ўзбекистон Республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги Ўзбекистон Республикаси бандлик ва меҳнат мунасобатлар
Download 6.56 Mb. Pdf ko'rish
|
ИНСОН РЕСУРСЛАРИНИ БОШҚАРИШ
3
ЗАМОНАВИЙ СТРАТЕГИК РЕЖАЛАШТИРИШ Вазиятни деталли таҳлил қилиш ва рақобатни баҳолаш Стратегик муқобил вариантларни баҳолаш Ресурсларни динамик тақсимлаш 3 КЛАССИК СТРАТЕГИК РЕЖАЛАШТИРИШ Кўп йиллик бюджет Бозорда маълум бир товар йўқлигини таҳлил қилиш Ресурсларни стратегик тақсимлаш 2 УЗОҚ МУДДАТЛИ РЕЖАЛАШТИРИШ Йиллик бюджет Функционал моҳият 1 МОЛИЯВИЙ РЕЖАЛАШТИРИШ 485 фалсафаси ёки мафкурасига бориб тақалади, стратегик режалаштириш хатоларининг салбий оқибатлари, қоидага кўра, анъанавий, истиқболли режалаштиришдан кўра жиддийроқ бўлади. Инсон ресурсларини бошқаришни стратегик режалаштириш – бу ташкилот раҳбарияти томонидан ишлаб чиқилган, юқори профессионал, масъулиятли ва ҳамжиҳат жамоа яратиш бўйича узоқ муддатли мақсадларга эришиш учун зарур бўлган ҳамда ташкилотнинг стратегик вазифалари ва унинг ресурслар имкониятларини ҳисобга оладиган ҳаракатлар устувор йўналишидир (7.21-расм). Амалий натижа берадиган стратегияни шакллантириш учун корхона бошқаруви ташқи муҳитнинг динамикаси ва корхонанинг ички ресурсларининг ҳолатини аниқ кўрсатиши керак. Персонални стратегик режалаштириш ишлаб чиқаришнинг инсон ресурсларига бўлган эҳтиёжлари ва уларнинг ҳақиқий мавжудлиги ўртасидаги мувозанатни топишга қаратилган. Бунда персоналнинг сифат ва сон таркибини асослашда молиявий ресурсларга чекловлар, шунингдек ташқи ва ички омиллар ҳисобга олиниши керак. Персонални стратегик режалаштириш жараёнининг таркиби 7.22-расмда акс эттирилган. Унинг мақсади – ташкилотнинг узоқ муддатли рақобатбардошлиги ва умри боқийлиги, мавжуд ходимлардан энг яхши фойдаланиш ҳисобига унинг ўсиши (маҳсулот чиқариш ва товар айланмаси ортишида ўз ифодасини топади) ва ривожланиши (масалан, диверсификация йўли билан) ҳақида ғамхўрлик қилишдир. Классик тушунишда стратегик режалаштириш қуйидаги кетма-кетликда амалга оширилади: • инвестицион фикрлаш мақсадини қўйиш; • мос келадиган стратегиялар (йўллар) излаш; • зарур ресрсларни аниқлаш. Стратегик режалаштиришнинг олтита ўзаро боғлиқ йўналишлари ажратиб кўрсатилади. 1. Талабни башорат қилиш – келажакдаги фаолият даражалари башоратлари ҳамда корпоратив ва функционал режалар асосида ишчи кучига келажакдаги эҳтиёжларни баҳолаш. 2. Таклифни башорат қилиш – қўнимсизлик ҳисобига йўқотишларни ҳисобга олган ҳолда меҳнат ресусрлари ва уларнинг келажакда мавждлигини таҳлил қилиш асосида ишчи кучи таклифини баҳолаш. 486 Ташкилот миссияси, олий мақсади Ташқи муҳит стратегик таҳлили Ташкилот ривожланиши башорати ва стратегик таҳлил Ташкилотнинг ҳаётийлик даври таҳлили Корхона стратегияси Унумдорлик дастурини стратегик режалаштириш Корхона салоҳиятини стратегик режалаштириш Структурани стратегик режалаштириш 1.Ташкилотнинг кадрлар стратегияси, мақсад, вазифаларини шакллантириш 2.Кадрларни режалаштириш 3.Персоналга эҳтиёжни режалаштириш 4. Персонал жалб қилишни режалаштириш 5.Персоналдан фойдаланиш ва қисқартиришни режалаштириш 6. Касбий-малакавий моделлар, лавозим ва касблар бўйича персоналга талаблар ишлаб чиқиш 7.Меҳнатни рағбатлантириш ва тўлов тенденцияларини таҳлил қилиш 8.Персонални ривожлантириш (касбий ўқитиш, қайта тайёрлаш ва малака ошириш) 9.Персонал ва унинг меҳнат фаолияти натижаларини баҳолаш 10. Меҳнат бозорида персонални таҳлил ва тадқиқ қилиш 11.Персоналга қараш харажатларини қисқартириш 12.Айрим режалаштириш турларини мунтазам назорат (тафтиш) қилиш Мақсад ва ҳажмлар амалга оширилиши мумкинми йўқ ҳа Қ ўшимча те кшир и ш ва аг ар к ерак бў лса, янг идан и ф о д алаш |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling