Ўзбекистон Республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги Ўзбекистон Республикаси бандлик ва меҳнат мунасобатлар


Download 6.56 Mb.
Pdf ko'rish
bet7/230
Sana12.11.2023
Hajmi6.56 Mb.
#1767963
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   ...   230
Bog'liq
ИНСОН РЕСУРСЛАРИНИ БОШҚАРИШ

Инсон ресурслари структураси 
Мамлакат аҳолиси 
Мактабгача ёшдагилар 
Мактаб ёшидагилар 
Меҳнат билан бандлар 
Ишсизлар 
Талабалар 
Пенсиядагилар 
1.1-расм. Инсон ресурслари структураси 
Ривожланган бозор иқтисодиётига эга бўлган, аҳолини касбий 
йўналтириш бўйича бой тажрибага эга бўлган давлатлар мактабгача ёшдаги 
болалар ва бошланғич мактаб ўқувчиларига алоҳида эътибор беришади. Эрта 
босқичда уларнинг нималарга мойиллигини аниқлаш, болалар биринчи 
меҳнат кўникмалари билан таништириш амалга оширилади, улар ҳали касб 
биллан боғлиқ бўлмаган муайян қарорларни қабул қилиш билан боғлиқ 
биринчи билимларни олишади. Бу ерда асосий роль ота-оналар ва уй 
таълими, мактабгача таълим муассасалари ва бошланғич мактаблар 
ходимларига, шунингдек, ушбу ёш гуруҳлари учун фойдаланиладиган 
оммавий ахборот воситаларига, муайян ҳаётий мисоллар ва таъсирнинг 
визуал шаклларига қаратилади.
Ўзоқ йиллар давомида касбий йўналтириш маданиятини тарғиб 
этилмаганлиги, оила, қонун чиқарувчи ва ижро этувчи ҳокимият томонидан 
эътиборнинг сустлиги, мактабгача таълим муассасаларининг етишмаслиги, 
уларнинг моддий-техник базасининг заифлиги мамлакатимизга ижтимоий ва 
иқтисодий жиҳатдан катта йўқотишларига олиб келди.


20 
Ушбу йўналишдаги 2019 йилнинг 16 декабрида Президент 
Ш.М.Мирзиёев томонидан «Мактабгача таълим ва тарбия тўғрисида"ги
3
қонун имзоланди. Мактабгача таълим ва тарбия соҳасидаги муносабатларни 
тартибга солиш мақсадларига йўналтирилган ушбу Қонунда мактабгача 
таълим ва тарбия соҳасидаги давлат сиёсатининг асосий йўналишлари, 
шунингдек мактабгача таълим ва тарбия олишга доир давлат кафолатлари 
белгиланди.
Ўзбекистон Президентининг «Жамиятда ижтимоий-маънавий муҳитни 
соғломлаштириш, маҳалла институтини янада қўллаб-қувватлаш ҳамда оила 
ва хотин-қизлар билан ишлаш тизимини янги даражага олиб чиқиш чора-
тадбирлари тўғрисида»ги ПФ–5938-сон Фармонига
4
билан 2020 йил 8 
февраль куни Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазирлиги ташкил 
этилди. 
Инсон ресурслари таркибида, меҳнат соҳасига жалб қилинганликка 
қараб, меҳнат ресурслари ва персонал ажратиб кўрсатилади (1.2-расм). 

Download 6.56 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   ...   230




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling