ЎЗБекистон республикаси соғлиқни сақлаш вазирлиги тошкент тиббиёт академияси самарканд давлат тиббиёт университети шайхова Г. И., Рахимова Д. Ж., Зокирхонова Ш. А. Болалар ваўсмирлар овқатланишини ташкиллаштириш (монография)


Озиқ-овқат моддалари билан таъминланганликнинг статик биокимёвий синамалари


Download 333.2 Kb.
bet23/30
Sana21.01.2023
Hajmi333.2 Kb.
#1106772
TuriМонография
1   ...   19   20   21   22   23   24   25   26   ...   30
Bog'liq
Самарканд монография (3) (3) (5)

Озиқ-овқат моддалари билан таъминланганликнинг статик биокимёвий синамалари
Биокимёвий усуллар биологик суюқликлар ёки тўқималарда озуқа моддалари ёки уларнинг метаболитлари концентрациясини ўлчаш, шунингдек, пешоб билан нутриентлар ёки метаболитларнинг чиқарилиш миқдорини баҳолаш учун ишлатилади.
А. Қон текшируви.
Тўлиқ қон ёки унинг таркибий қисмлари инсоннинг овқатланиш ҳолатини биокимёвий баҳолаш учун энг кўп қўлланилади. Қон плазмаси янги сўрилган озиқ моддаларни органлар ва тўқималарга ўтказишда иштирок этади. Плазма ёки қон зардобидаги озуқавий моддалар даражаси ҳозирги овқатланиш ҳолатини акс эттиради ва ҳар доим ҳам аввалги одатий овқатланиш ҳолатини акс эттирмаслиги мумкин.
Шу билан бирга, қон плазмасидаги озуқа моддаларининг нормал концентрацияси органлар ва тўқималарда депонинг сезиларли даражада камайишида ҳам сақланиши мумкин. Бу гомеостатик тартибга солиш механизмларининг таъсирини кўрсатади. Бундай ҳолда, тананинг ушбу нутриент билан таъминланганлигини аниқлашнинг бошқа биомаркерларини танлаш керак.
Микроэлементларнинг концентрациясини ўрганишда намуналар ёки идишларнинг атроф-муҳит объектларида кенг тарқалган ушбу микроэлементлар билан ифлосланиш эҳтимоли юқори ва уларнинг қон плазмасидаги концентрацияси анча паст бўлади.
Қоннинг гемолизи агар бу бирикманинг эритроцитлардаги концентрацияси қон плазмасидаги концентрациядан сезиларли даражада ошиб кетган бўлса, плазмадаги нутриент концентрациясининг сезиларли даражада ошишига олиб келиши мумкин
17-жадвал
Статик биокимёвий тестлар натижалари ва талқинига таъсир қилувчи омиллар

Концентрацияларнинг кундалик тебранишлари

Ҳақиқий овқатланиш

Гомеостатик тартибга солиш

Гемолиз (зардоб ва плазма учун)

Материаллар намуналарининг ифлосланиши

Дори воситаларидан фойдаланиш



Физиологик ҳолат

Касалликларнинг мавжудлиги

Инфекциялар

Озиқ моддаларнинг ўзаро таъсири

Гормонал ҳолат

Яллиғланиш жараёнлари

Жисмоний машқлар

Тана вазнининг йўқотилиши

Ёши, жинси, миллати

Материалларни танлаш техникасини бузулиши

Аналитик усулларнинг аниқлиги

Аналитик усулларнинг сезувчанлиги ва ўзига хослиги


Download 333.2 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   19   20   21   22   23   24   25   26   ...   30




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling