ЎЗБекистон республикаси соғлиқни сақлаш вазирлиги тошкент тиббиёт академияси самарканд давлат тиббиёт университети шайхова Г. И., Рахимова Д. Ж., Зокирхонова Ш. А. Болалар ваўсмирлар овқатланишини ташкиллаштириш (монография)


Download 333.2 Kb.
bet26/30
Sana21.01.2023
Hajmi333.2 Kb.
#1106772
TuriМонография
1   ...   22   23   24   25   26   27   28   29   30
Bog'liq
Самарканд монография (3) (3) (5)

Г. Нажасни текшириш.
Нажас таҳлили оқсил, минераллар, ўсимлик толаси ва уларнинг парчаланиш маҳсулотлари (масалан, қисқа занжирли ёғ кислоталари - сирка, пропион) метаболизмини мувозанатини ўрганишда қўлланилади, озиқ-овқат ўтиш вақти, мураккаб озиқ моддалар (оқсиллар, ёғлар, поли- ва олигосахаридлар) ҳазм бўлишининг тўлиқлиги, шунингдек, ичак микрофлорасининг таркиби, хоссалари ва хусусиятларини биологик ролини ўрганишда қўлланади.
Функционал тестлар
Озиқ моддалар мавжудлигининг функционал тестлари нормал метаболитларнинг концентрациясини ва нормал метаболизмга хос бўлмаган метаболитларнинг кўринишини, шунингдек ферментларнинг фаоллигини, озуқа моддаларига боғлиқ бўлган физиологик ва хулқ-атвор жараёнларини ўрганиш учун биокимёвий ва физиологик усулларни бирлаштиради.
Қуйида энг муҳим функционал тестларнинг умумий тавсифи келтирилган.

  • Қонда ёки пешобда озиқ моддаларни етарли даражада истеъмол қилмаслик натижасида пайдо бўладиган ноодатий метаболитларни ва нормал метаболитларнинг тўпланиши ёки кўпайишини таҳлил қилиш: В6 витамини етишмовчилиги билан пешобда ксантурен кислотаси, В12 витамини етишмовчилиги билан метилмалон кислотаси, витамин В1 етишмаслиги натижасида қон ва пешобда пироузум кислотаси тўпланиши..

  • Қоннинг таркибий қисмларидаги озуқа моддаларига боғлиқ бўлган ферментларнинг фаоллигини ўрганиш: темир билан таъминлагганлигини баҳолаш учун гемоглобинни аниқлаш, селен билан таъминланганликни аниқлаш учун эритроцитларда глютатионпероксидазы, - рибофлавин (витамин В2) билан таъминланганликни аниқлаш учун глутатионредуктаза, витамин В1- билан таъминланганликни аниқлаш учун эритроцитда транскетолаза, витамин В6 билан таъминланганликни аниқлаш учун аланин ёки аспартат аминотрансфераза текширилади. Функционал тестларнинг ёрқин намойиши - бу пробиркага коферментлар қўшилганда эритротситлардаги витаминга боғлиқ ферментларнинг фаоллигини рағбатлантириш: рибофлавин учун ФАД эффекти, тиамин учун ТДФ эффекти, витамин В6 учун ПАЛП эффекти. Ин витро фермент фаоллиги қанчалик кўп рағбатлантирилса, витаминларнинг ин виво етишмовчилиги шунчалик катта бўлади, чунки стимуляция ферментнинг коензим билан тўлиқ тўйинмаганлигини кўрсатади.

  • Ин виво жонли равишда бажариладиган функцияни ин витро баҳолаш: оқсил-энергия етишмовчилиги, темир ва рух етишмовчилигида лейкоцитлар хемотаксиси; В12 витамини ва фолий кислотаси етишмовчилигида уридин биосинтезини бузулиши тести.

  • Патофизилогик реакциялар ва зўриқиш синамаларининг провокацияси: оқсил-энергия етишмовчилиги ва рух етишмовчилигида терининг юқори сезувчанлигини кечиктирилиши; фолий кислотаси етишмовчилигини ташхислашда гистидин юкламаси, В6 витамини етишмовчилигида триптофан юкламаси кабилар.

  • Спонтан патофизилогик реакциялар: А витамини етишмовчилигида қоронғуга мослашиш адаптациясининг; рух ва В6 витамини етишмовчилигида таъм ўткирлигининг; оқсил-энергия етишмовчилигида мушакларнинг функцияси текширилади.

- Ўсиш, ривожланиш ва антропометрик кўрсаткичлар: оқсил-энергия етишмовчилиги, рух ва ёд етишмовчилигида ўсиш, жисмоний ривожланиш хусусиятлари; рух етишмовчилигида балоғатга етишни; темир ва ёд танқислигида когнитив функтсияларни ва ўрганиш қобилиятини баҳолаш.

Download 333.2 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   22   23   24   25   26   27   28   29   30




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling