ЎЗБекистон республикаси соғлиқни сақлаш вазирлиги тошкент тиббиёт академияси самарканд давлат тиббиёт университети шайхова Г. И., Рахимова Д. Ж., Зокирхонова Ш. А. Болалар ваўсмирлар овқатланишини ташкиллаштириш (монография)


Download 333.2 Kb.
bet28/30
Sana21.01.2023
Hajmi333.2 Kb.
#1106772
TuriМонография
1   ...   22   23   24   25   26   27   28   29   30
Bog'liq
Самарканд монография (3) (3) (5)

Б. Зўриқиш синамалари.
Зўриқиш синамалари озиқланиш етишмовчилигига шубҳа бўлганда, асосан сувда эрийдиган витаминлар ва минераллар етишмовчилигини тасдиқлаш учун ишлатилади.
Озиқ моддалар ёки уларнинг фаол метаболитларининг юклама дозалари оғиз орқали ёки парентерал юборилади, озиқ моддалар ёки метаболитларнинг пешоб билан чиқарилиши ўрганилади. Етишмовчиликда, тўқималар озуқа моддалари билан тўйинмаган бўлса, озуқа моддалари ёки метаболитларнинг экскрецияси камаяди, чунки камайган деполарда сақланиш кучаяди. Ушбу турдаги зўриқиш тестига мисол В6 витамини етишмовчилигини аниқлаш учун триптофан юкламаси, фолий кислотаси етишмовчилиги учун гистидин юкламаси ва В12 етишмовчилиги учун валин юкламаси қўлланади.
Зўриқиш синамалари толерантлик тестлари характерида бўлиши мумкин, бу озиқ-овқатнинг фармакологик дозасини оч қоринга оғиз орқали юборишдан кейин қон плазмасидаги озиқ моддалар концентрациясининг ортиши даражаси ўрганилади. Қон плазмасидаги озиқ моддалар концентрациясининг тез ўсиши ошқозон-ичак трактида озуқа моддаларининг тез сўрилишига олиб келадиган етишмовчилик мавжудлигини кўрсатади. Ушбу ёндашув рух, марганец етишмовчилигини аниқлаш учун ишлатилиши мумкин. Зўриқиш тести А витамини етишмовчилигини аниқлаш учун ҳам қўлланилади. А витамини етишмовчилигида жигарда ретинол ва боғланмаган ретинолни боғлайдиган оқсил тўпланади. А витамини билан юклама берилгандан сўнг, ретинол билан тўйинган оқсил тезда қонга чиқади. Танқислик қанчалик аниқ бўлса, қон плазмасида А витамини концентрациясининг шунча ортади.
Г. Спонтан патофизиологик реакциялар.
Озиқ моддалар етишмовчилиги билан ривожланадиган патофизиологик реакцияларнинг классик мисоллари - А витамини етишмовчилигида қоронғиликка адаптациянинг бузулиши ("тунги кўрлик") ва С витамини етишмовчилигида қон томирларининг мўртлигидир.
Таъм сезгилари ўткирлигини баҳолаш иккиламчи рух етишмовчилиги (Крон касаллиги, целиакия, сурункали буйрак етишмовчилиги) билан кечадиган касалликларда танани рух билан таъминлаш ҳолатини аниқлаш учун ишлатилади.
Скелет мушакларининг қисқариши ва ишлаши тананинг оқсил ва энергия билан таъминланишига жавоб беради. Мушаклар тизимининг ҳолати оқсил-энергия етишмовчилиги оқибатларининг чуқурлиги ва оғирлигини аниқлашда функционал тест сифатида хизмат қилади.

Download 333.2 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   22   23   24   25   26   27   28   29   30




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling