Ўзбекистон Республикасининг таълим соҳасидаги давлат сиёсатининг моҳияти қандай хужжатларда ўз ифодасини топган деб ўйлайсиз?


Таълим олувчиларнинг онглилиги ва фаоллиги принсипи қуйидаги асосий қоидаларга амал қилинишини тақозо этади


Download 295.41 Kb.
bet17/54
Sana19.06.2023
Hajmi295.41 Kb.
#1612660
1   ...   13   14   15   16   17   18   19   20   ...   54
Bog'liq
Javoblar Krill

Таълим олувчиларнинг онглилиги ва фаоллиги принсипи қуйидаги асосий қоидаларга амал қилинишини тақозо этади:
машғулотлар давомида ҳал қилинайўлган вазифаларнинг мохиятини тушунтириш, ўрганилайўлган ўқув материалининг ва унинг амалий аҳамиятининг таълим олувчилар томонидан тушунилишига эришиш;
аскарлар томонидан ўрганилайўлган ўқув материалининг чуқур ўрганилишига, идрок қилинишига эришиш;
машғулотларда ва жанговар шароитга яқин машқларда таълим олувчилар томонидан вазифаларнинг мустақил ҳал этилишига эришиш;
ташаббус кўрсатиш, вазифага ижодий ёндашиш учун шароит яратиш;
аскарларни ўз-ўзини назорат қилиш ва ўз-ўзига баҳо беришга ўргатиш;
машғулот ва машқлар давомида таълим олувчиларни мустақил равишда ечимини топишга ўргатиш мақсадида уларнинг олдида муаммоли вазиятларни юзага келтириш.


Таълимда кўргазмалилик принсипи
Таълимда кўргазмалилик принсипи инсоннинг атроф-муҳитни, ҳодиса ва жараёнларни сезги органлари орқали идрок қилишига асосланади ва таълим жараёнида ўқитувчининг сўзлари билан жонли қабул қилиши ўртасидаги алоқадорликни кўзда тутади.
Амалий машғулотлар давомида эса кўргазмалилик воситалари зарур кўникма ва малакаларни шакллантиришга хизмат қилади.
Ҳарбий таълим жараёнида кўргазмалиликнинг қуйидаги турларидан кенг фойдаланилади:
а) табиий кўргазмалилик:
ҳақиқий жанговар ва ўқув қуроллари (шу жумладан уларнинг айрим қисмларининг кесмалари);
ҳарбий техника (масалан, автомобил танк, БТР, БМП, уларнинг двигатели, баъзи бир механизм ва қисмларининг қирқмалари ва бошқалар);
ўқув майдонлари, танкодром, полигон, у ердаги турли жиҳозлар ва бошқалар;
турли мосламалар (масалан, техника воситаларини таъмирлаш ишларини амалга ошириш учун зарур станок, ускуналар) ва бошқалар.
б) тасвирий кўргазмалилик:
ҳажмли кўргазмали қуроллар: техника обектларининг моделлари, макетлари, стендлар, схемалар ва бошқалар;
екранли воситалар: кино, видеофилмлар, слайдлар, компютер ёрдамида тушириладиган тасвирлар;

Download 295.41 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   13   14   15   16   17   18   19   20   ...   54




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling