Новербал таъсир – бу ўқитувчининг ўқувчиларга ―нутқсиз‖ таъсир кўрсатишидир.
Бунда мулоқотдошларнинг бир-бирларига нисбатан тутган ўринлари, ҳолатлари, яқин ва
узоқ интим қилиқлари, мимика ҳамда пантомимика, бир-бирларини бевосита ҳис
қилишлар, ташқи қиѐфа, ундан чиқаѐтган турли сигналлар тушунилади.Буларнинг
барчаси мулоқот жараѐнини янада кучайтириб, мулоқотдошларнинг бир-бирларини
яхшироқ билиб олишларига ѐрдам беради. Ўқитувчи ва ўқувчилар орасидаги
муносабатларда улар орасида билиш ва баҳолаш характеридаги ахборот алмашиниш
жараѐни кечади. Бундай ахборотларни ўзаро бир-бирига узатиш вербал ҳамда новербал
усулларда амалга оширилади. Ўқитувчи ўқувчилар билан ҳамкорликка киришар экан,
ахборотларнинг маълум қисмини уларнинг юз ифодаси, хатти-ҳаракатлари, кўз
қарашларидан англаб олади. Хатти-ҳаракатлар, кўз қарашлар, қиѐфадаги ифодалар
сўздан кўра кўпроқ ўқувчиларнинг ўқув материалларини ўзлаштирганлик даражаларини
баҳолаш характерига эгадир.
Хулоса қилиб айтадиган бўлсак, иқтисодий-ижтимоий муносабатларда ҳар қандай
фаолият ва унинг натижаси баҳоланади, янги профессионал таълимда ўқувчиларнинг
ўзлаштирган касбий кўникмалари ўқувчи-ўқитувчи мулоқотида ўзаро дўстона
муносабатларга асосланган мулоқот ўқувчиларда касбий компетенцияларнинг
шаклланишида муҳим ўрин эгаллайди.
Адабиѐтлар
1. Ўзбекистон Республикасининг ―Таълим тўғрисида‖ги Қонуни. 2020 йил
2. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 7 августдаги
―Ўзбекистон Республикасида ўзлуксиз бошланғич, ўрта ва ўрта махсус профессионал
таълим тизимини тартибга солувчи норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни тасдиқлаш
тўғрисида‖ги 466-сон Қарори.
3. Р.Сафарова, Р.Ҳ.Жўраев «Педагогика энциклопедияси» - Тошкент:
―Ўзбекистон миллий энциклопедияси‖. 2015 й. 355 б.
БИЛИМЛЕНДИРИЎ ҨАҚҚЫНДА ЖАҢАДАН ҚАБЫЛЛАНҒАН
НЫЗАМ – III РЕНЕССАНСТЫҢ ҨУҚУҚЫЙ КЕПИЛИ
Do'stlaringiz bilan baham: |