Ӛзбекстан республикасы жоқары ҩӘм орта арнаўлы билимлендириў министрлиги әжинияз атындағы нӛкис
Download 6.22 Mb. Pdf ko'rish
|
Топлам КОНФЕРЕНЦИЯ 2021
Ádebiyatlar
1. R.Mavlonova, N.Raxmonkulova. Boshlanǵich talimda pedagogika,innovaciya, integraciya. - Toshkent, 2013 y. 2. R.Mavlonova, O.Toırayeva, K.Xoliqberdiyev Pedagogika.T. 2013 y ОЛИЙ ТАЪЛИМДА PR-МЕНЖМЕНТ ХУСУСИЯТЛАРИ Ф.А.Бабашев – Маҳалла ва оила илмий-тадқиқот институти, п.ф.н., доцент Бугунги кунда ҳеч бир соҳани ѐки ташкилотни PR-фаолиятисиз тасаввур қилиш мушкул. Чунки даврнинг ўзи ҳар бир ташкилот ѐки компания раҳбарияти олдига «Муваффақият қозонишни истайсизми – жамоатчилик билан, фуқаролар билан ва оммавий ахборот воситалари билан ҳамкорлик қилинг!» - деган талабни қўймоқда. АҚШ ва Европа давлатларида XX асрнинг бошларидаѐқ PR алоҳида фаолият тури ва касб сифатида ажралиб чиққан бўлса, жамоатчилик билан алоқаларга сўнги йиллардагина жиддий эътибор қаратилмоқда. Олий таълим тизими ҳам бундан мустасно эмас. М.А.Лукашенко ва бошқалар томонидан PRнинг фан сифатида қуйидаги асосий босқичларга бўлинади ва атрофлича тавсифланади: 1. Бошланғич давр (XVIII асрнинг иккинчи ярми). 2. Иккинчи тарихий давр, паблисити даври (1810-1900). 3. Учинчи босқич – «Лой қароқчилари» (1900-1920). 4. Тўртинчи босқич – PR нинг профессионал ва илмий фан сифатида шаклланиш (1920-1940). 5. Бешинчи босқич – урушдан кейинги давр (1945-1965). 6. Олтинчи босқич – PR тараққиѐтининг ҳозарги даври (1965 йилдан ҳозирги кунгача). Бу давр С.Катлип томонидан «умумий глобал ахборот» даври деб аталади [1; 28-41]. Табиий савол туғилади: ахборот хизмати фаолияти йўлга қўйилмаган даврда олий ва ўрта махсус таълим тизимида фуқаролар, оммавий ахборот воситалари (кейинги ўринларда ОАВ) ва жамоатчилик ташкилотлари вакиллари билан ишлаш қандай йўлга қўйилган эди? Мантиқан вазирлик марказий аппарати таркибида фаолият кўрсатиши зарур бўлган мазкур тузилма фаолияти 2006 йилдан 2016 йилга қадар вазирлик ҳузуридаги ўша вақтдаги Олий ва ўрта махсус таълимни ривожлантириш маркази ходими зиммасига юклатилиб келинган бўлиб, 2016-2017 йилларда вазирлик ҳузуридаги «Таълим муассасаларида электрон таълимни жорий этиш Маркази» таркибидаги «Веб-портални юритиш ва ахборот хизмати» бўлими томонидан амалга оширилди. Дастлаб ахборот хизматининг асосий вазифаси вазирлик номидан ОАВ вакилларининг телефон орқали қилган мурожаатларига жавоб бериш ва расмий сайтга янгиликларни жойлаб боришдан иборат эди. Кейинчалик уларни қизиқтирган саволларига жавоб тайѐрлашдан ташқари, вазирлик имижини ошириш бўйича чора- тадбирлар белгилаш ҳамда амалга оширишга ҳам эътибор жиддий эътибор қаратилди. 34 Кейинчалик бу борада ҳам туб ўзгаришларга эҳтиѐж мавжудлиги сезила борди. Чунки 2016 йил сентябрь ойидан эътиборан дастлаб Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг, кейинчалик Ўзбекистон Президентининг виртуал қабулхоналари фаолияти йўлга қўйилгач, давлат ташкилотларига фуқаролар томонидан йўлланган мурожаатлар оқиб кела бошлади. Бундан ташқари, мурожаати бўйича берилган жавоблардан қониқиш ҳосил қилмаган фуқаролар ижтимоий тармоқларда ўз ташвиш ва муаммолари билан чиқиш қила бошлади. Виртуал қабулхонада фаолият кўрастган мутахассис сифатида шуни қайд этаманки, айниқса, олий ва ўрта махсус таълим масалалари бўйича мурожаатлар кўп эди. Фуқароларнинг мурожаатлари марказий ОАВда – телевидение, радио ва газеталарда ҳам ўз аксини топа борди. Ўша даврда очиқ ахборот сиѐсати ўзи ва давлат ташкилотларида ахборот хизматлари мавжуд бўлмаган. Зеро, вақт шиддат билан ўтиб борар экан, жаҳонда ахборот оқими борган сари кучайиб, инсон онгига, жамиятга ва ҳатто давлатлар барқарорлигига ҳам ўзининг кучли таъсирини кўрсата борди. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 5 июндаги 3775-сон қарори юртимиздаги шу ва бошқа ўзгаришларга жавоб бўлди, десак муболаға бўлмайди - ушбу қарор билан тарихда биринчи марта Олий ва ўрта масхус таълим вазирлиги таркибида иккита штат бирлигидан иборат ахборот хизмати ташкил этилди. Олий таълим муассасаларида ҳам бюджетдан ташқари маблағлар ҳисобидан молиялаштириладиган қўшимча 1 тадан штат бирлиги ажратилган ҳолда матбуот котиби лавозими жорий қилинди [2]. Аммо аксариат олий таълим муассасалари ахборот сиѐсатида ўз зиммасига юклатилган вазифаларни ҳанузгача бажара олмасдан келмоқда. Вазирлик томонидан қатор топшириқ ва буйруқлардан ташқари, Ўзбекистон Республикасининг «Давлат ҳокимияти ва бошқарув органлари фаолиятининг очиқлиги тўғрисида»ги Қонунини ижросига бағишлаб 2017 йил 26 апрелдаги 2/7-сон, 2019 йил 12 ноябрдаги 6/3-сон Ҳайъат қарорлари қабул қилиниши ҳамда қатор олий таълим муассасалари фаолияти танқидий таҳлил қилиниб, улар олдига ахборот сиѐсати бўйича аниқ топшириқлар қўйилганига қарамасдан, бугунги кунда ҳам жойларда ушбу сиѐсат моҳиятини тўлиқ англаш қийин кечмоқда. Ваҳоланки, молиявий мустақиллик берилган олий таълим муассасалари раҳбарлари ҳам матбуот котибларини моддий рағбатлантириш масаласини ҳал қилиб бера олмаяпти. Жамоавий қарор қабул қилган ҳолда, бюджетдан ташқари маблағлар ҳисобидан матбуот котибларини моддий рағбатлантириш имконияти мавжуд. Аммо ўзининг етарли маблағига эга бўлган етакчи олий таълим муассасалари ректорлари томонидан вазирликдан (ўзининг матбуот котибини рағбатлантириш учун!) хат сўраш ҳолатлари ҳали кўпчилик раҳбарларимиз ахборот сиѐсатининг мазмун-моҳияти ва аҳамиятини тўлиқ англамаѐтганидан, қўйилган вазифаларни мустақил ҳал қилишга тайѐр эмаслигидан далолат беради. Зеро, жамиятни давлат ва хўжалик бошқаруви органларининг фаолиятидан кенг хабардор қилиш, уларнинг аҳоли олдидаги ҳисобдорлигини таъминлаш «Халқ давлат ҳокимиятининг бирдан-бир манбаидир» деган конституциявий нормани амалга оширишнинг, «Халқ давлат идораларига эмас, балки давлат идоралари халқимизга хизмат қилиши керак» деган эзгу ғояни рўѐбга чиқаришнинг муҳим шарти сифатида белгиланиши бежиз эмас [3]. Замон талаби шуки, ҳар қандай давлат ташкилоти, вазирликлар ўзларининг фаолияти йўналишларини ўзлари белгилаши лозим. Бунинг учун тегишли қарорлар ҳам қабул қилинган. Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Олий ва ўрта махсус 35 таълим тизимига бошқарувнинг янги тамойилларини жорий этиш чора-тадбирлари тўғрисида» 2019 йил 11 июлдаги ПҚ-4391-сон, Вазирлар Маҳкамасининг «Олий таълим муассасаларин босқичма-босқич ўзини ўзи молиялаштириш тизимига ўтказиш тўғрисида»ги 2019 йил 3 декабрдаги 967-сон қарорлари шулар жумласидандир. Олий таълим муассасалари матбуот котибларининг моддий ва маънавий рағбатлартирилмаслиги уларнинг ўз меҳнати натижадорлигига бўлган қизиқишни сусайтириб, лоқайдлик кайфиятини уйғотади. Шу сабабдан ҳам кўплаб таълим муассасалари танқидга учраб, обрўсизланиб қолади, инқрозга юз тутади. Афсуски, раҳбарлар оммавий ахборот воситалари, блогерлар ҳужумига учрганидагина матбуот котиби эсига тушади. Аммо доимо воқелар ривожини бошқара олмасдан, кечикиб юради. Матбуот котиби оддий оммавий ахборот воситалари билан раҳбариятни боғловчи ходим эмас, спиндоктор сифатида фаолият кўрсатиши ва кутилган натижага эришиш учун унинг моддий таъминоти, жамоадаги нуфузи талаб даражасида бўлиши лозим. Спиндоктор ким? Спиндоктор – воқеа-ҳодисаларни «даволайди». Замонавий тилда бу соҳани янгиликлар менежменти сифатида изоҳлашимиз мумкин. Бундай бошқарув айниқса инқирозла ҳолатларда муҳим аҳамиятга эга. Спиндоктор фаолияти технологияси «оддий» - улар журналист ўрнига унинг ишини бажаришга уринишади, агар журналист учун ахборот тарқатишда факт муҳим бўлса, спиндоктор бу фактнинг изоҳини беради. Журналист учун мақсадли аудитория жамоатчилик бўлса, спиндоктор учун эса журналист. Журналист фактлар асосида материал ѐзиб, уни эълон қилади, материал борасида шаклланган ижтимоий фикрга, унга бўлган муносабатларга дахл қилмайди. Спиндоктор эса бўлажак ҳодисани жамоатчилик томонидан қабул қилинишини олдиндан ҳисобга олади, ҳодисага нисбатан салбий муносабат шаклланса, уни бошқача талқин этади, тушунтиради, энг сўнгида у келтирилган оқибатларни ҳаспўшлайди, диққатни бошқа томонга қаратади [4; 56-57]. Хулоса шуки, матбуот котибининг мураккаб фаолиятидан ижобий натижани кутиш учун унинг меҳнатини қадрлаш, молиявий манфаатдорлигини ошириш лозим. Бунинг учун эса барча давлат ташкилотларидаги каби олий таълим муассасаси матбуот котиби ҳам ректор ўринбосари, яъни проректорга тенглаштирилиши зарур. Бундай позияциядаги матбуот котиби доимо ғолиб чиқади, таълим муассасаси нуфузини оширади. Шундагина унинг иши самарадорлиги ошади, у ҳам аниқ ва салмоқли натижага ишлайди. Download 6.22 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling