Ӛзбекстан республикасы жоқары ҩӘм орта арнаўлы билимлендириў министрлиги әжинияз атындағы нӛкис


Download 6.22 Mb.
Pdf ko'rish
bet30/266
Sana17.08.2023
Hajmi6.22 Mb.
#1667691
1   ...   26   27   28   29   30   31   32   33   ...   266
Bog'liq
Топлам КОНФЕРЕНЦИЯ 2021

Адабиѐтлар 
1. Баранов Д.Е., Демко Е.В., Лукашенко М.А. PR: теория и практика: учеб.// 
Д.Е.Баранов, Е.В.Демко, М.А.Лукашенко. – М.: Маркет ДС, 2010. – 328 с. 
(Университетская серия). 28-41 с.с. 
2. Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Олий таълим муассасаларида 
таълим сифатини ошириш ва уларнинг мамлакатда амалга оширилаѐтган кенг қамровли 
ислоҳотларда фаол иштирокини таъминлаш бўйича чора-тадбирлар тўғрисида» 2018 йил 
5 июндаги 3773-сон Қарори. // https://lex.uz/dosc/ 3765586.
3. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикаси 
давлат ва хўжалик бошқаруви органларининг ахборот хизматлари фаолиятини янада 
такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги 2018 йил 15 февралдаги 125-сон 
Қарори. // http://www.lex.uz/docs/3561681 
4. Замонавий медиа муҳитида PR-хизматлар. Ж.VIII. – Тошкент: «Ўзбекистон» 
НМИУ, 2019. – 512 б.


36 
КАСБИЙ КЎНИКМАЛАРНИ БАҨОЛАШДА МУЛОҚОТНИНГ ЎРНИ 
Ф.Ж.Рўзиев –Олий ва ўрта махсус таълим
вазирлиги ҳузуридаги таълим муассасаларида электрон
таълимни жорий этиш маркази бош мутахассиси, п.ф.ф.д (PhD)
 
―Ўзбекистон Республикасини янада ривожлантириш бўйича Ҳаракатлар 
стратегиясида‖ меҳнат бозори мутаносиблигини ва инфратузилмаси ривожланишини 
таъминлаш, меҳнатга лаѐқатли аҳолининг меҳнат ва тадбиркорлик фаоллигини тўлиқ 
амалга ошириш учун шароитлар яратиш, ишчи кучи сифатини яхшилаш, ишга муҳтож 
шахсларни касбга тайѐрлаш тизимини кенгайтириш вазифалари белгиланган. 
Мамлакатимизда олиб борилаѐтган туб ислоҳотлар негизида янги профессионал таълим 
тизимини барпо этишнинг устувор вазифаларини иноботга олган ҳолда халқаро меҳнат 
бозори талаблари, интеграцион жараѐнларнинг жадаллашуви, рақамлаштириш, 
саноатдаги технологик инқилоблар даврида замон талабларига мос малака ва 
кўникмаларга эга рақобатбардош мутахассисларини тайѐрлаш, инсон ресурларини 
ривожлантириш, ѐшларда ички ва ташқи меҳнат бозори талаб қилаѐтган амалий 
квалификацияларни шакллантириш, ўқувчилар эгаллаган билим, кўникма ва 
малакаларини бевосита кундалик ҳаѐтида қўллашга ўргатадиган компетенциявий 
ѐндашувга асосланган таълим дастурларини яратиш орқали профессионал таълимнинг 
сифат ва самарадорлигини таъминланади. Шу нуқтаи назардан янги профессионал 
таълимда ўқувчилар эгаллаган билим, кўникма ва малакаларини баҳолашда мулоқотнинг 
ўрни ва ўқувчиларда касбий компетенцияларнинг шаклланишида мулоқот жараѐнининг 
аҳамияти муҳимдир. Шуни инобатга олган ҳолда касб, касбий компетенция, мулоқот, 
мулоқот жараѐни, баҳолаш жараѐнларининг ўзаро интеграциясига асосланади. 
Касб – махсус тайѐргарлик ва иш тажрибаси натижасида маълум бир соҳада меҳнат 
фаолиятни амалга ошириш учун лозим бўлган назарий билимлар, амалий кўникма ва 
малакалар мажмуасини эгаллаган, жисмоний имконият, ақлий қобилият ва ҳуқуқлари 
таъминланган меҳнат фаолияти (машғулоти)нинг туридир. Касбий компетенция – 
билим, кўникма ва амалий тажриба асосида касбий фаолиятга тегишли вазифаларни 
бажаришда фаолият юритиш қобилияти. 
Таълим суъбектлари ҳамкорликдаги ўқув ва касбий фаолиятини амалга 
оширадилар, ҳамкорликдаги ўқув ва касбий фаолияти эса мулоқотга асосланади ва шу 
асосда таълим субъектлари ўқув-амалий материалларини ўзлаштириш доирасида ўзаро 
муносабатга киришадилар ва натижада мулоқот жараѐни шаклланади. Педагогика 
энциклопедиясида мулоқот ва мулоқот жараѐнига шундай таъриф берилган.

Download 6.22 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   26   27   28   29   30   31   32   33   ...   266




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling