37
муваффақияга эришиш учун ўзаро мулоқотнинг барча жиҳатлари бирдай намоѐн
бўлиши керак. Бу жиҳатлар ахборот алмашинув, таълим жараѐни
иштирокчиларини
мулоқотга йўналтириш ва бошқариш ҳамда ўқув материали доирасида ижодий фикрлаш
кабилардир. Профессионал таълим жараѐни фақатгина билимларни пухта
ўзлаштиришга ўқувчиларни йўналтириш эмас, балки ўқувчиларда кўникма ва
малакаларнинг ўстириш, ижодкорлик кўникмаларини ривожлантириш
асосида касбий
компетенцияларни шакллантиришни назарда тутади.
Баҩо - ўқувчи ѐки талабанинг эгаллаган билим, кўникма ва малакалари ҳамда
шахсий сифат даражаларини белгилашдан иборат бўлган педагогик жараѐндир.
Вербал таъсир - бу ўқитувчининг нутқи орқали ўқувчиларга кўрсатадиган
таъсиридир.
Маълумки, нутқ- бу сўзлашув, ўзаро мулоқот жараѐни бўлиб, унинг
воситаси сўзлар ҳисобланади.Нутқда ўқитувчи ўзидаги барча сўзлар заҳирасидан
фойдаланиб, энг таъсирчан сўзларни топиб ўқувчига таъсир кўрсатади.
Do'stlaringiz bilan baham: