1. Арабларнинг Марказий Осиё ҳудудига кириб келиши. Ислом динининг минтақа халқлари маданиятига таъсири


Download 387.92 Kb.
bet1/17
Sana17.06.2023
Hajmi387.92 Kb.
#1541293
  1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   17
Bog'liq
5-mavzu. Etnologiya


1. Арабларнинг Марказий Осиё ҳудудига кириб келиши. Ислом динининг минтақа халқлари маданиятига таъсири.
Форс ўлкаси араблар томонидан тўлиқ эгаллангач, асосий эътибор Мовароуннаҳрга қаратилди. Тадқиқотчиларнинг фикрига кўра, 654 йилда арабларининг Маймурғ1га ҳужум қилиши Мовароуннаҳрдаги ички вазиятни ўрганишга қаратилган эди. 658-659 йй. Тан империяси ва Уйғур хоқонлиги қўшинлари Ғарбий турк хоқонлигининг марказий ҳудуди – Еттисувнинг катта қисмини эгаллайди. Натижада Ғарбий турк хоқонлиги янада заифлашади2. Бундан фойдаланган араб қўшинлари 667 йилда Чағониёндаги туркий ҳукмдор (ябғу)га зарба беради. Хуросонда кенг кўламдаги ҳарбий юришлар қилиш ва сиёсий вазиятни назорат қилиш мақсадида Марв волийси Умайр ибн Аҳмар3 Басра ва Куфанинг ҳар биридан 25 мингтадан араб аҳолисини Хуросонга кўчириб, уларни бешта манзилгоҳга ҳарбийлашган гарнизон тарзида жойлаштиради. Ибн Аҳмар арабларни Марвга кўчириб келган биринчи волий эди4. Бундан кўзланган мақсад, биринчидан, ишғол қилинган ҳудудларни ўзлаштириш ва уларнинг араблар иштирокидаги бошқарув тизимини шакллантириш, иккинчидан, кейинги ҳарбий юришларга замин ҳозирлаш бўлган. Бироқ халифаликдаги ҳокимият учун ички низоларнинг кучайиши натижасида арабларнинг Мовароуннаҳрга юриши маълум муддатга кечикди5.
Ўрта асрларда Марв шаҳри нафақат исломнинг Марказий Осиёга кириб келишида таянч нуқта, балки халифаликнинг девони Машриқ деб аталадиган шарқий ҳудудларини бошқаришида асосий марказ вазифасини ўтаган. Бунда умавий халифа Муовия ибн Абу Суфён томонидан Убайдуллоҳ ибн Зиёдни Хуросонга ноиб этиб тайинланиши ҳам муҳим ўрин тутган. У Жайҳун дарёсидан кечиб ўтган биринчи мусулмон эди6. Наршахийнинг ёзишича, 673 йилнинг кузида Муовия ибн Абу Суфён7 буйруғига кўра, Хуросон ноиби Убайдуллоҳ ибн Зиёд (ваф. 67/686-687)16 минг аскар (Балозурийда 24 минг8) билан Жайҳун дарёсини кечиб ўтади9. Пойканд (ҳозирги Бухоро вилоятидаги Қоракўл тумани) ва Ромитонни эгаллайди ҳамда Бухоро шаҳрини қамал қилади. 680 йилда Бухоро подшоҳи Бидун Бухорхудот ҳалок бўлган пайтда унинг валиаҳд ўғли Туғшода ҳали эмизикли бола эди. Шу сабабли тахтни Қабаж Хотун исмли Бухорхудотнинг беваси эгаллайди. Араб аскарлари шаҳар ташқарисида саф тортиб, палахмонларни шаҳарга тўғрилаб қўяди. Қабаж Хотун Ғарбий туркларга одам юбориб, улардан ёрдам сўрайди ҳамда Убайдуллоҳ ибн Зиёдга ҳам одам юбориб, етти кун муҳлат талаб қилади. Шунингдек, “мен сенинг итоатингдаман” деб, кўплаб ҳадялар юборади. Етти кунда турклардан ёрдам келмагач, Убайдуллоҳ ибн Зиёдга қайтадан одам юбориб, яна етти кун муҳлат сўрайди. Ниҳоят, турк аскарлари етиб келади ва бошқалар ҳам йиғилишиб, лашкар кўпаяди10.
Наршахийга кўра, туркийлар ва бухороликлардан ташкил топган иттифоқчилар қўшини ва араблар ўртасида кўплаб урушлар бўлади ва охири, манбалар тили билакн айтганда, кофирлар енгилиб қочади, мусулмонлар уларни таъқиб этиб, кўпларини ўлдирадилар. Мусулмонлар қурол, кийим-кечак, тилла ва кумушдан ишланган ашёлар ва асирлардан иборат катта ўлжани қўлга киритадилар. Улар Қабаж Хотуннинг бир пой этигини ҳам пайпоғи билан бирга оладилар. Улар тилла ва қимматбаҳо тошлар билан безатилган эди, баҳоси икки юз минг дирҳам бўлган11.
Муовия ибн Абу Суфён 56/676 йилда Саъид ибн Усмон ибн Аффонни Хуросон волийси этиб тайинлади12. Ўша йили у Жайҳун дарёсидан ўтиб Бухорога келади. Бухоро ҳукмдори Қабаж Хотун унга одам юбориб, Хуросоннинг аввалги амири Убайдуллоҳ ибн Зиёд билан ўртада сулҳ тузилганини билдиради ва унга совғалар юборади. Кутилмаганда Суғд, Кеш (Шаҳрисабз) ва Нахшаб (Қарши) лашкарлари ёрдамга етиб келади. Қабаж Хотун ўртадаги сулҳни мустаҳкамлаш таклифини билдиргани ва совғалар юборганидан пушаймонлигини билдиради. Саъид ибн Усмон совғаларни қайтариб юбориб, “бизнинг орамизда сулҳ йўқ”, – дейди. Шундан сўнг араб қўшини ва турк лашкари қарама-қарши туриб саф тортади. Ўрта аср муаллифлари Аллоҳ таоло кофирлар дилига ваҳима солгани ва туркий лашкарлар урушсиз ортга чекингани ҳақида ёзадилар. Қабаж Хотун имконсиз қолгач, яна одам юбориб Саъид ибн Усмондан сулҳ сўрайди ва катта миқдорда товон пули юборади. Саъид эса энди Суғд ва Самарқандга бормоқчи эканлигини, у ердан қайтишда Бухорода ўтаётиб бирор муаммога дуч келмаслик учун гаровга одам талаб қилади. Қабаж Хотун маликазодалар ва Бухоро деҳқонларидан саксон кишини гаров қилиб Саъид ибн Усмонга беради13.
Наршахийга кўра, Саъид Бухорога келганида, у ерда Қусам ибн Аббос, яъни Муҳаммад (сав)нинг жиянларини кўради ва унга ҳурмат кўрсатиб: “Бу ўлжалардан ҳар кишига бир ҳисса, сенга эса минг ҳисса бераман»,– деса, Қусам,– Худо ундан рози бўлсин,– “шариат буюрган бир ҳиссадан бошқа (ҳеч нарса) олмайман”,– деган экан14.

Download 387.92 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   17




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling