1-mavzu. Menejmentning rivojlanish tarixi va nazariy asoslari 2
Download 44.74 Kb.
|
1-Лекция
- Bu sahifa navigatsiya:
- Menejmentning tarixiy shart-sharoitlari va rivojlansh bosqichlari. Menejmentning maktablari
- Вазир тутиш тузуги”да
Menejmentning tarixiy shart-sharoitlari va rivojlansh bosqichlari. Menejmentning maktablari Бошқариш фан сифатида шакллангунга қадар бўлган раҳбарлик фаолияти асосан қуйидаги белгилари билан ажралиб туради: раҳбарлар ворислик бўйича танланган; бошқариш раҳбарлар томонидан буйруқ ва тазъйиқ ўтказиш йўли билан амалга оширилган; ташкилот учун муҳим бўлган бошқариш қарорларини қабул қилувчи одамлар кам бўлган; бошқариш фаолиятига тегишли ва тегишли бўлмаган ишлар орасида нисбатан аниқ чегаралар бўлмаган; раҳбарлар ташкилотлардан ўзларининг шахсий манфаатларини кўзлаган холда, кўпроқ бойлик орттириш ёки ўзининг сиёсий ҳокимлигини кучайтириш мақсадида фойдаланганлар. Бошқариш фан сифатида шакллангунга қадар ўтган даврларда ҳам ушбу жараённинг туб моҳияти ва мазмунини тушинган ва амалиётда қўллаган, турли мураккаб одамлар гуруҳларига муваффақиятли раҳбарлик қилган, ўз тажриба ва нуқтаи-назарларини келажак авлодга мерос сифатида қолдирган буюк шахслар бўлганки, уларни ўрганишлик ҳозирги замон бошқариш фанини ривожланишига шубҳасиз самарали таъсир кўрсатади. Ана шундай сифатларга эга шахслардан бири Соҳибкирон Амир Темурдир. "Темур Тузуклари"ни ўқиб, мураккаб ташкилий бирикмаларни бошқаришнинг классик(чизиқли) структурасини таҳлил қилиш мумкин. Унинг бошқаришга доир бой меъросини тарихий адабиётлардан билишимиз мумкин. Масалан, Соҳибқирон “Вазир тутиш тузуги”да қуйидагиларни васият қилиб ўтган. Вазирлар ушбу тўрт сифатга эга бўлган кишилардан бўлишлари лозим: биринчиси – асиллик, тоза насллилик; иккинчиси – ақл-фаросатлилик; учинчиси – сипоҳу раият аҳволидан хабардорлик, уларга нисбатан хушмуомалада бўлишлик; тўртинчиси – сабр-чидамлилик ва тинчликсеварлик. Кимки шу тўрт сифатга эга бўлса, ундай одамни вазирлик мартабасига лойиқ киши деб билсинлар. Уни вазир ёки маслаҳатчи этиб тайинласинлар. Мамлакат ишларини, сипоҳ ва раият ихтиёрини унга топширсинлар. Бундай вазирга тўрт имтиёз: ишонч, эътибор, ихтиёр ва иқтидор берилсин. Доно вазир шулдирки, ўз ўрнига қараб, гоҳ қаттиққўллик, гоҳида эса мулойимлик билан иш юритади. Бундай вазир ортиқча қаттиққўллик ҳам қилмайди, кўп мулойимлик билан юмшаб ҳам кетмайди. Агар кўп мулойимлик қилса, дунёталаб, тамагир одамлар уни ютиб юборадилар. Агар ортиқча қаттиқлик ишлатса, ундан қочадилар ва унга бошқа мурожаат қилмайдилар. Демак, доно вазир шулдирки, салтанат корхонасининг ишларини энг тўғри чораю тадбирлар қўллаб, яхши англаган ҳолда амалга ошириб, давлатни тартиб-интизомга келтиради. Салтанат ишларини сабр-тоқат, чидам билан ато этади. Салтанат муаммоларини ўз ўрнида қаттиққўллик, ўз ўрнида мулойимлик билан ҳал қилади. Бу хилдаги вазирни давлат шериги деб билсинлар, чунки давлату салтанат уч нарса билан: мулк, хазина ва лашкар билан тақдир. Далее китоб Download 44.74 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling