Алишер навоий мукаммал
Download 2.86 Kb. Pdf ko'rish
|
Alisher Navoiy. Mukammal asarlar to plami. 20-jild-1-250
Алишер Навоий. Мукаммал асарлар тўплами. 20-жилд www.ziyouz.com kutubxonasi 1 1 Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси Алишер Навоий номидаги Тил ва адабиёт институти Алишер Навоий номидаги адабиёт музейи АЛИШЕР НАВОИЙ МУКАММАЛ АСАРЛАР ТЎПЛАМИ Йигирма томлик Йигирманчи том ДЕВОНИ ФОНИЙ (давоми) ҚАСИДАЛАР МУФРАДОТ ИЛОВАЛАР Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси «Фан» нашриёти Тошкент — 2003 Таҳрир ҳайъати: ИЗЗАТ СУЛТОН, А. ҚАЮМОВ, Б. НАЗАРОВ, А. ҲАЙИТМЕТОВ, Ф. СУЛАЙМОНОВА, Т. МИРЗАЕВ, С. ҒАНИЕВА, А. АБДУҒАФУРОВ, И. ҲАҚҚУЛОВ Нашрга тайёрловчи ва масъул муҳаррир: САЙФИДДИН РАФИДДИНОВ Тақризчи: СОДИР ЭРКИНОВ Алишер Навоий. Мукаммал асарлар тўплами. 20-жилд www.ziyouz.com kutubxonasi 2 2 ИНСТИТУТДАН Муҳтарам китобхонларимизга тақдим этилаётган ушбу охирги жилд Алишер Навоийнинг Мукаммал асарлар тўпламига якун ясайди. Ундан «Девони Фонийнинг кейинги қисми ва «Муфрадот» асари ўрин олган. Мусаддас, таърихлар, луғаз ва «Ситтаи зарурия»га ёзилган дебочани филология фанлари номзоди С. Рафиддинов; рубоий ва қитъаларни филология фанлари номзоди Э. Очилов; муаммоларни филология фанлари номзоди Л. Зоҳидов ўзбекчалаштириб, муаммоларнинг ечимини берган. «Ситтаи зарурия» таркибидаги қасидалардан: «Руҳ ул- қудс»ни филология фанлари номзоди С.Рафиддинов ва ёш тадқиқотчи Н. Бековалар; «Қут ул-қулуб» қасидасини филология фанлари номзоди Ҳ. Мухторова; «Айн ул-ҳаёт» ва «Туҳфат ул- афкор» қасидаларини филология фанлари номзоди С. Рафиддинов; «Минҳож ун-нажот» ва «Насим ул-хулд» қасидаларини филология фанлари доктори С. Эркинов таржима қилиб, «Ситтаи зарурия»га изоҳ ҳам ёзган. «Фусули арбаа» қасидасининг таржимони филология фанлари номзоди А. Ҳабибуллаевдир. «Муфрадот»ни филология фанлари номзоди Л. Зоҳидов таржима қилган ва асардаги муамммоларнинг ечимини берган. Илова қисмидаги матнларни тадқиқотчи Н. Рамазонов тўплаб, нашрга тайёрлаган. Шу ўринда «Девони Фоний» қўлёзмаси фотонусхасини хориждан юртимизга келтирган ва ундан илк бор намуналар нашр эттирган марҳум профессор Ҳ. Сулаймоннинг ҳам хизматларини алоҳида таъкидлаш лозим. «Девонн Фоний» матнини тайёрлашда унинг Франция миллий кутубхонасида сақланаётган 285-рақамли қўлёзма фотонусхасидан ҳамда Душанбеда нашр бўлган Фонийнинг сайланма девонидан фойдаланилди 1 . Баъзи ўринларда «Девони Фоний»нинг Эрон 1 А м и р Алишер Фонй. Девони форсй. Мунтахаб. Душанбе: Ирфон, 1993. Алишер Навоий. Мукаммал асарлар тўплами. 20-жилд www.ziyouz.com kutubxonasi 3 3 нусхасига мурожаат этилди 2 . Мазкур учала манба матнлари солиштирилиб, ишончли вариант танлаб олинди. Шунга қарамай, айрим қийинчиликлар ҳам туғилди. Жумладан, муаммолар Париж нусхасида тўлиқ берилган бўлсада, баъзи ўринлари чапланиб кетганлиги боис, улардан айримларини тўғри ўқишнинг иложи бўлмади. Олимларимиз Алишер Навоий (Фоний)нинг форсий меросини халқимизга тақдим этишда бор илмий салоҳиятларини ишга солишди. Туркий асарлардан фарқли ўлароқ форсий манбаларни тўғри ўқиш ва тўғри таржима қилишнинг ўзига хос машаққатлари бўлади. Фоний асарларининг аксари илк бор тўлиқ ҳолда таржима қилинганлиги учун ҳам заҳматли, лекин таҳсинга лойиқ иш амалга оширилди. Дарҳақиқат, шоирнинг ўн беш жилдлик Асарлар тўплами таркибида чоп этилган «Девони Фоний» («5-жилд. 1-2-китоблар) билан 18, 19 ва ушбу 20-жилдлар қиёс қилинса, кейинги ишнинг салмоғи ва савияси яққол кўзга ташланади. Масалан, илгари профессор Ҳ. Сулаймон нашр этган «Девони Фоний»да 17 та муаммонинг фақат матни берилган бўлса, ушбу жилдда 266 та муаммо таржимаси ва ечими билан берилди. Шунингдек, олдинги нашрдан фақат «Туҳфат ул-афкор» қасидасининг қисқартирилган варианти таржимаси ўрин олган бўлса, ушбу жилдда барча қасидалар таржималари билан бирга, «Муфрадот» асари ҳам илк бор таржимаси ва муаммоларининг ечимлари билан берилмоқда ва ҳ. к. Қўлимиздаги мавжуд манбалар асосида Навоийнинг форсий меросини бутунлигича халқимизга етказиш учун ҳаракат қилган эканмиз, улуғ шоиримизнинг форсий адабиётнинг забардаст сўз усталаридан қолишмаслигини, унинг форс тилидаги асарларинн халққа тақдим қилиш иши давом этишини алоҳида таъкидламоқчимиз. Хуллас, ушбу жилд билан хотима топган Навоийнинг 20 жилдлик Мукаммал асарлар тўплами ўзбек халқининг маданий 2 Девони Амир Низомиддин Алишер Навоий—«Фоний», Теҳрон: Асотир, 1375 ҳ. ш. Алишер Навоий. Мукаммал асарлар тўплами. 20-жилд www.ziyouz.com kutubxonasi 4 4 ҳаётида, адабиётида улкан воқеадир. Тан олиш керак, биринчи бор амалга оширилган ва қамрови кенг бўлган бу нашрда айрим камчилик ва хатолар ҳам ўтиб кетган бўлиши табиий. Олдиндан улар учун китобхонларимиздан узр сўраймиз ва кейинги нашрларда ислоҳ қилишга ваъда берамиз. Шубҳасиз, ниҳоясига етган бу мукаммал нашр шоир асарларини лотин ёзувида чоп этишда, танқидий матнлар тузишда ва тадқиқотлар олиб боришда бирламчи манбалардан бири бўлиб хизмат қилади. Институт раҳбарияти ушбу хайрли ишни амалга оширишда қатнашган барча олимларга ташаккур билдиради. Китобхонларнинг Навоий асарларидан баҳраманд бўлишига, мукаммал нашр юзасидан фикр ва мулоҳазалар билдиришларига умид қилиб қолади. Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси Алишер Навоий номидаги Тил ва адабиёт институти. Алишер Навоий. Мукаммал асарлар тўплами. 20-жилд www.ziyouz.com kutubxonasi 5 5 Download 2.86 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling