Факултет декани А. Турғунов


Download 324.5 Kb.
bet1/14
Sana06.04.2023
Hajmi324.5 Kb.
#1330210
  1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   14
Bog'liq
Жаннатхон БМИ


ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ОЛИЙ ВА ЎРТА МАХСУС ТАЪЛИМ ВАЗИРЛИГИ МУҚИМИЙ НОМИДАГИ ҚЎҚОН ДАВЛАТ ПЕДАГОГИКА ИНСТИТУТИ
ЎЗБЕК ТИЛИ ВА АДАБИЁТИ ФАКУЛТЕТИ

Ҳимояга тавсия этилсин”


Факултет декани
__________ А.Турғунов
______” _____________2022-й
5111200 – Ўзбек тили ва адабиёти бакалавр таълим йўналиши
ИВ курс 401 - гуруҳ битирувчиси Ўрмонжонова Жаннатхон Убайдулло қизининг
Ҳамзанинг ирфоний шеърияти” мавзусида ёзган

БИТИРУВ МАЛАКАВИЙ ИШИ
Илмий раҳбар:
_________ З.Қобилова
Ўзбек адабиёти
кафедраси профессори в.б., ф.ф.д.


Тақризчилар:
_________ М.Сиддиқов
ҚДПИ дотсенти, ф.ф.н

_________ С.Алимсаидова
ҚДПИ дотсенти, ф.ф.д

МУНДАРИЖА
Кириш……………………………………………………………………...3-7
И Боб. Ҳамза ва янги ўзбек адбиёти………………………………….8-24

    1. Ҳамзашунослик тарихига бир назар………………………………8-16

    2. Оташин миллатпарвар ва маърифатпарвар……………………...16-24

ИИ Боб. Ҳамза ижодида салафлар услубига издошлик…………..25-47
2.1. Ҳамза ва Алишер Навоий…………………………………………..25-35
2.2. Ҳамза шеъриятида салафлар анъаналари…………………………..36-47
ИИИ Боб. Ҳамзанинг ирфоний шеърияти……………………………48-62
3.1. Ирфоний образ ва рамзлар ифодаси………………………………..48-54
3.2. “Девони Ниҳоний”да бадиият масалалари…………………………54-62
Хулоса……………………………………………………………………..63-65
Фойдаланилган адабиётлар рўйхати………………………………….66-68


Кириш
Мавзунинг долзарблиги. Истиқлол даври ўзбек адабиётшунослигининг халқаро майдондаги ўрни ва миллий маданий меросини тадқиқ этиш, қадриятларни англаш зарурати бугунги глобаллашув жараёнида бадиий адабиётнинг моҳиятига янада чуқур кириб бориш, бадиий асарларнинг жаҳон адабиёти ривожидаги муносиб ўрнини асослаш, кейинги давр адабиётига кучли таъсир ўтказган ижодкорлар меросини ўрганишни тақозо этмоқда. Бугунги маданий-маърифий соҳалардаги ислоҳотлар жараёни ўзбек адабиётшунослиги олдига ҳам қатор янги вазифалар қўймоқда. “Бугун биз давлат ва жамият ҳаётининг барча соҳаларини тубдан янгилашга қаратилган инновацион ривожланиш йўлига ўтмоқдамиз. Бу бежиз эмас, албатта. Чунки замон шиддат билан ривожланиб бораётган ҳозирги даврда ким ютади? Янги фикр, янги ғояга инновацияга таянган давлат ютади”1. Бу жараёнда муайян халқ бадиий тафаккури маҳсулининг инсоният маънавий оламини юксалтиришдаги ўрни ва аҳамияти унинг ўзига хос хусусиятлари билан белгиланади.
Давлатимиз улкан изланишлар, янгиланишлар, иқтисодий, ижтимоий, сиёсий, маънавий ва маърифий соҳаларда юксак чўққиларга юз тутмоқда. Жумладан, бадиий адабиёт ҳам янги натижалардан, истиқлол адабиётига хос миллий тамойиллардан мустасно эмас.
Бадиий адабиёт инсонни онгли равишда тарбиялайди, мушоҳада қилишга ўргатади, ўйлашга мажбур қилади, фикрини теранлаштиради ва эркин фикрлашга ўргатади. Инсон маънавий дунёсини бойитади, сурат ва сийратини гўзаллаштиради. Ҳаёт давом этар экан, фан ва техника доимий равишда тараққий этиб боради. Жумладан, бугунги миллий адабиётимиз ҳам янгиланиб бормоқда. Шунинг учун доимий равишда унга доир тадқиқот ишларини олиб бориш янги даврнинг талабидир.
Ўтган асрнинг дастлабки чорагида ўзининг серқирра ва баракали ижоди билан миллий уйғониш даври ўзбек адабиёти шаклланиши ва ривожланишига катта ҳисса қўшган ватанпарвар, маърифатпарвар, миллатпарвар, тараққийпарвар шоир Ҳамза Ҳакимзода Ниёзийни қайта кашф этиш, ижодининг ўзига хос қирралари тўғрисида батафсил тадқиқот олиб бориш бугунги адабиётшунослигимизнинг долзарб вазифалари сирасига киради.
Ҳамза Ҳакимзода Ниёзийнинг бой адабий-ижодий мероси ўзининг маънавий-ахлоқий, таълимий-тарбиявий, маърифий моҳияти билан талабчан китобхон ва кенг адабий жамоатчилик эътиборини ўз давридаёқ қозонган ва бугунгача ҳам, қарашлар неча-неча ўзгариб боришига қарамасдан, эътибордан тушиб қолган эмас. Ҳамзанинг Шарқ мумтоз адабиёти услубида ёзган асарлари, миллий ўйғониш ҳаракатларини ифодалаган шеърлари, саҳна асарлари, қўшиқлари, зуллисонайнлик маҳорати, оташқалб, жасур ва халқпарвар ташкилотчилик фаолияти ҳали кўп илмий тадқиқотлар яратишга асос бўла олади.
Унинг қайси бир асарига назар ташламайлик, у қайси жанрда ёзилган бўлмасин, барибир, китобхонни ўзига чорлайверади. Адабий жараёнда бу ижод ўз услуби ва шакли, жанрларининг хилма-хиллиги билан ўзига хос ҳодисадир. Бугун ва келажакда ҳам маънавий баркамол авлодларни тарбиялаб етиштиришда Ҳамза меросининг алоҳида ўрни ва аҳамияти бор. Унинг шахсияти, адабий сиймоси ва ижодиёти юзасидан илмий тадқиқот ишларини давом эттириш шу жиҳатдан долзарбдир.

Download 324.5 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   14




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling