Юридик психология фанидан “ Вояга этмаганлар ўртасида жиноятчиликнинг олдини олишнинг ижтимоий-психологик механизмлар


Download 263 Kb.
bet1/6
Sana18.06.2023
Hajmi263 Kb.
#1569280
  1   2   3   4   5   6
Bog'liq
yuridik 30


ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ


ОЛИЙ ВА ЎРТА МАХСУС ТАЪЛИМ ВАЗИРЛИГИ
ФАРҒОНА ДАВЛАТ УНИВЕРСИТЕТИ
СИРТҚИ БЎЛИМИ
ПСИХОЛОГИЯ ЙЎНАЛИШИ
------гуруҳ талабаси ------------------------------------нинг

ЮРИДИК ПСИХОЛОГИЯ
фанидан
Вояга этмаганлар ўртасида жиноятчиликнинг олдини олишнинг ижтимоий-психологик механизмлар

мавзусидаги
КУРС ИШИ

Илмий раҳбар:-----------------------



Фарғона- 2022
МУНДАРИЖА
КИРИШ
1.Боб Вояга етмаганлар ўртасида жиноятчиликни олдини олиш механизмлари
1.1. Ўсмирлар жиноятчилиги олдини олишнинг психологик коррекцион ишларни олиб бориш................................................................
1.2. Жиноят ва девиациянинг бошқа шаклларини шаклланишига оид назариялар талқини……………………………………………………...
2 Боб Вояга етмаганлар ўртасида жиноятчиликни олдини олишнинг ижтимоий –психологик усуллари
2.1. Ўсмирлар хулқида турли ҳил жиноятларни кўринишларини акс этиши........................................................................................................................
Хулоса.............................................................................................................
Тавсия.............................................................................................................
Адабиётлар рўйхати....................................................................................
Илова.............................................................................................................
Кириш
Республикамизда юз бераётган туб ўзгаришлар халкимиз, миллатимиз рухиятини сифат жихатдан янги боскичга кутарди, она юрт мадхи, аждодлар меросидан гурурланиш, маънавият дурдоналаридан фахрланиш хислари вужудга келди.
Инсон шахсини, унинг юксак маънавий фазилатларини камол топтириш, миллий истиқлол мафкурасини шакллантириш, ёш авлодни бой маданий меросимиз ҳамда тарихий қадриятларимизга ҳурматеътибор, мустақил ватанимизга меҳрмухаббат руҳида тарбиялаш талаблари олдимизга муҳим вазифаларни қўймоқда. Соғлом руҳият эгаси бўлган ёшлар маънавий дунёқарашини шакллантириш, бу борадаги ишларнинг самарали йўлларини излаб топиш эса ёшларнинг ўзлигини англаши, уларнинг комиллиги, ахлоқижтимоий нормалар доирасидаги мақбул ҳаракати билан боғлиқдир.
Бугунги кунда таълим олдида турган асосий вазифалардан бири ёш авлодни ахлоқий жиҳатдан баркамол шахс қилиб шакллантиришдир. Буюк маънавиятимизни тиклаш ва янада юксалтириш, миллий тараққиёт ғоясини ўзида мужассам этган маънавий жиъатдан баркамол авлодни вояга етказиш учун муносиб ҳаёт шартшароитларини яратиш Республикамиз Президенти Ислом Каримов раҳнамолигида ўтказилаётган Давлат сиёсатининг устивор йўналиши деб қаралмоқда. Мамлакатимизда амалга оширилаётган сиёсат туфайли миллий таълим тарбия тизимини такомиллаштириш, унинг миллий заминини мустаҳкамлаш, замон талаблари билан уйғунлашган даражага олиб чиқиш, ислоҳатлар тақдирига ижобий таъсир кўрсатувчи янги инсонни вояга етказишнинг муҳим манбаси сифатида «Таълим ҳақидаги»ги Қонун ва «Кадрлар тайёрлаш миллий Дастури» сингари стратегик аҳамиятга эга бўлган хужжатлар дунёга келди. Мазкур хужжатларда таълимтарбия соҳасида ислоҳатларнинг асосий йўналишлари, талаб ва мақсадлари аниқ белгилаб берилган, ҳамда уларни амалга ошириш ҳаётимизнинг барча соҳаларида бўлгани каби босқичмабосқич ўтказилиши асосий вазифа қилиб қўйилган.
Чунки инсон таълим, ижтимоий тарбия ва маънавий камолот, касбҳунар ўрганиш тизими воситасидагина шахс бўлиб шаклланади. Шахснинг ижтимоий камол топиши эса унинг жамият учун фойдали вазифаларни бажариши, ўз бурчини теран англаб, бошқалар билан тенг, мустақил муносабатларга киришишига имкон беради. Зеро, хукуматимиз раҳбари И.А.Каримов айтганларидек: «Биз фарзандларимизни Ватан равнақи, юрт тинчлиги, халқ фаровонлигига эришишдек олий мақсадларимиз руҳида тарбиялашимиз, уларни ана шу мақсадлар сари етаклашимиз керак».1
Янгиланаётган жамиятнинг энг муҳим муаммоларидан бири инсон тафаккурини шу жамият тараққиёти билан психологик мослигини таъминлашдир. Мустақиллик таъсири натижасида тафаккур тарбияси, онг устиворлиги давлат сиёсати даражасига кўтарилди. Дархақиқат, инсон онги ва тафаккурида ўзгариш ясалмагунча, унинг дунёқарашларини янги ижтимоийсиёсий жараёнларга мослаштирмагунча ҳар қандай ҳаракатлар фойдасиздир.
Давлатимизнинг ёшлар борасидаги сиёсатининг асосини ҳам уларда янгича хурфикрлилик билан янгича дунёқарашни шакллантириш ташкил қилади. Комил инсонни тарбиялаш вазифалари долзарблигига президентимиз ҳам диққат қаратиб, шундай деганлар: «Ҳар бир инсоннинг, айниқса, эндигина ҳаётга қадам қўйиб келаётган ёшларнинг онгига шундай фикрни сингдириш керакки, улар ўртага қўйилган мақсадларга эришиш ўзларига боғлиқ эканлигини, яъни бу нарса уларни собит қадам, ғайрат шижоатига, тўлатўкис фидокорлигига ва чинакам меҳнатсеварлигига боғлиқ эканини англаб етсин».2 Бугунги кунда ҳар бир сохада психологик билимларнинг зарурлиги сезилмоқда. Психология фақат назариянигина эмас, амалиётни ҳам қамраб олувчи кўп тармоқли белгилар мажмуидан иборат бўлиб, турлитуман фанларни уйғунлаштирган ҳолда тадқиқотлар олиб боришни тақозо этади. Ана шундай тадқиқотларнинг хулосалари психологиянинг умумназарий ва методологик концепцияларини қайта мушоҳада этиш имконини яратади. С.Л.Рубинштейн таъкидлаганидек, инсоният турмуши кўп режали ва кўп қирралидир. Кишиларнинг қалби, ички дунёсини очиб бериш ва унинг психикасини ўзига хос томонларини аниқлаш учун инсон турмушини ташкил этувчи ва унинг асосий сифатлари бўлмиш тизимларнибиргаликда ўрганиш зарур. Маълумки, машхур қахрамон ҳам ашддий жиноятчи ҳам онадан шундай туғилмайди, балки ўсибулғайгандан кейин у ёки бу йўлга киради, демак фазилат ёки иллатларнинг шаклланишида ижтимоий омиллар тарбия, таълим, атрофмуҳит таъсири етакчи роль ўйнайди. Бизни шахснинг жиноятчилик йўлига кириб кетиш сабаблари қизиқтирар экан, қонун билан тақиқланган жиноий хатти-ҳаракатни вужудга келтирувчи фаолиятларнигина эмас, балки унинг вужудга келишида роль ўйновчи жиноятчи шахси хусусиятларини ҳамда жиноятчиликнинг олдини олишда қўлланиладиган психодиагностик усуллардан фойдаланиб, психопрофильактик ишларни ташкиллашга эътибор қаратиш лозим.Вояга етмаган ўсмирлар жиноятчилигини олдини олишда психология методларининг муҳимлиги шундаки, у ҳар қандай инсонни қандай ишларга қодирлигини турли хил методлар ёрдамида, тармоқларга бўлиб, яъни ўзига хос сўров тарзида, хатти-ҳаракатларига ва хулқ-атвор хусусиятларининг намоён бўлишига қараб, туғилган жойи, оиласи, генологик келиб чиқишига қараб қандай инсонлар туркумига киришини маълум миқдорда аниқлаб бериши мумкин бўлади.
Жиноятга қўл урган шахсларнинг психологияси аксарият ҳолларда унинг бошқа шахсларга тобелигидан далолат беради, улар умуман олганда ҳаётга эркин, ўзгаларнинг ёрдамисиз мослаша олмайдиган, қийин муаммо қаршисида ожиз қоладиган одамлар тоифасига мансубдир, муроса уларнинг хулқ-атворига ёт нарсадир бу эса албатта оиладаги тарбия билан узвий боғлиқдир. Юқоридагилардан келиб чиққан ҳолда, муаммонинг ўта долзарблигини ва ушбу муаммони хал қилиниши келажак авлод манфаатларини химоя қилишга ёрдам беради.

Download 263 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2   3   4   5   6




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling