’ Л. Муминова


Download 1.22 Mb.
Pdf ko'rish
bet6/12
Sana23.03.2023
Hajmi1.22 Mb.
#1287493
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   12
17


III БУЛИМ.
НУТКИДА ОГИР НУКСОНЛАР БУЛГАН БОЛАЛАР
УЧУН МАХСУС МУАССАСАЛАРДА ЛОГОПЕДИК
Х,УЖЖАТЛАР.
ЛОГОПЕД ФАОЛИЯТИ.
Махсус zypyxflapda логопеднинг хужжатлари. Логопедик 
иш жараёнининг тугри ташкил этилганлиги, максадларнинг аник 
куйилганлиги нутк; камчиликларини тугрилашдан иборат булган 
коррекцион иш сифатининг гаровидир.
Ишни тугри ташкил этиш деганда болаларни уз вактида тек- 
шириш, машгулотлар жадвалини тугри тузиш, дастур ва истик- 
бол режа асосида хар бир бола билан олиб бориладиган инди­
видуал ишни календар режага мувофик режалаштириш, фронтал 
машгулотларни олиб боришда уларни зарур жихозлар, кургазма- 
ли куроллар билан жихозлаш ва гурух тарбиячиси билан логопед­
нинг биргаликдаги ишлари кузда тутилади. Мана шу ишларнинг 
хаммаси тегишли тартиб ва шаклда хужжатлаштирилиши керак. 
К^уйида логопеднинг узи расмийлаштириши лозим булган хуж- 
жатларнинг турлари ва мазмуни келтирилади.
Нутц карталари. Боланинг гурухда дастлабки икки хафта 
булиши давомида унинг нутки логопедик текширувдан уткази- 
лади. Бунда болада иборавий нуткнинг мавжудлиги аникланади
боланинг нуткни тушунишига, лексик-грамматик жихатдан тугри 
шаклланганлигига, сузларнинг товуш таркибини тахлил кила 
олишига, бугин тузилишининг шаклланганлигига, артикуляцион 
аппаратнинг тузилишига эътибор берилади. Бу маълумотлар нутк 
картасида Уз аксини топади. Унда бола нуткининг лексик, грам­
матик ва фонетик хатолари келтирилган намуналари акс этти- 
рилади.
Логопед кундалиги. Кундаликда болаларни кузатув хулоса- 
лари ёзилади. Логопед кейинги иш учун зарур деб хисобланган 
нарсаларни ёзиб боради, бола янги материални кандай узлаш- 
тирганлигини, иш давомида кандай кийинчиликларга дуч келган- 
лигини белгилайди. Бундан ташкари, кундалик ёзувларида маш- 
гулотларда учраган тарбиявий ишлардаги кийинчиликлар, бола­
ларнинг машгулотларга кизикиши, уларнинг максадга интилган- 
лиги белгилаб борилади. Шу ернинг уздда мутахассислар 
(психоневролог, отолоринголог)нинг маслахатлари берилади.
18


Логопед уз фаолиятига ижодий ёндошган холда кундаликка 
кушимча иш режаларини, шаклларини киритиши мумкин.
Болаларнииг индивидуал дафтарлари. Болалар билан олиб 
бориладиган индивидуал иш хар бир бола учун белгиланган 
дафтарларга ёзиб бажариб борилади. Бу дафтарларга логопед 
машгулотларни белгилаб, унинг тахминий мазмунини курсатади. 
Дафтарлар чиройли кдлиб безатилади; логопед ёки ота-она ке- 
ракли расмлар ёпиштирадилар. Уйда топширикдарни бажариш- 
лари учун шанба кунлари дафтар ота-оналарга берилади, колган 
кунлари эса логопеднинг топширигига кура алохида болалар 
билан шу дафтар буйича тарбиячи шугулланади.
Логопедик кабинетнинг ж и^озланиши. Индивидуал ва гу- 
рухли логопедик машгулотлар утказиладиган махсус жойда, яъни 
логопедик кабинетда олиб борилади. Логопедик кабинетларнинг 
молиявий таъминоти вилоят, шахар ва халк таълими булимлари 
томонидан мактабгача махсус муассасаларнинг сметаси буйича 
амалга оширилади.
Логопедик кабинет укув-дидактик материаллар билан етар- 
лича таъминланган булиши керак. Унда методик адабиётлар ва 
кулланмалар учун шкаф; машгулотларни олиб бориш учун бир 
неча стол ва стуллар булиши лозим. Столларнинг сони лого­
педнинг катта столини хисобга олмаганда 4 тадан, стулларнинг 
сони эса 
8-10
тадан кам булмаслиги керак.
Бундан тапщари, логопедик кабинетда расмларнн куйиш
харфлар ёзиш, предметларнинг схематик куринишини бериш 
мумкин булган осма доска хам булиши керак.
Логопедик кабинетни жихозлашда кузгулар булиши максадга 
мувофик;: битта 7 0 х ЮО см.дан кам булмаган девор кузгуси ва 
индивидуал ишлар учун 9 х 12 см ли кичкина индивидуал куз­
гулар (камида 
10
та).
Логопедда логопедик шпателлар, зондлар туплами ва зонд- 
ларни артиш учун спирт ва пахта булиши керак. Логопедик ка­
бинетда тоза сочик, стол соати ва стол лампаси булиши зарур.
Мактабгача тарбия ёшидаги болаларнинг нутщдаги камчи- 
ликларни бартараф этиш боланинг ёши, индивидуал хусусият- 
ларига мос материал асосида, болалар богчаси дастури мате- 
риалини хисобга олган холда олиб борилади.
Бундан тагщари, логопедик кабинетда куйидаги методик 
материаллар булиши зарур:
19


- болалар нуткини текшириш учун альбом;
- товушлар талаффузини мустахкамлаш учун нутк; материали, 
методик
кулланмалар;
- алохида товушларга мулжалланган предметли, сюжетли ва 
серияли расмлар туплами;
- газламадан тикилган касса ва кесма харфлар (етарли мик- 
дорда);
- хисоб материаллари; мавзулар буйича расмлар ва уйин- 
чокдар туплами (мебель, идиш-товоклар, транспорт) ва х.к.;
- предметларнинг шакли ва хажми, рангини аниклаш учун 
предметлар ва уйинчоклар туплами.

Download 1.22 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   12




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling