12-мавзу: Тарбиянинг мазмуни ва методлари. Миллий-маънавий тарбия (2 с.)
Download 167.96 Kb.
|
12-мавзу
- Bu sahifa navigatsiya:
- 12.1. Педагогик жараёнда тарбиянинг мазмуни Тарбия жараёни
12-мавзу: Тарбиянинг мазмуни ва методлари. Миллий-маънавий тарбия (2 с.) Режа: 1. Педагогик жараёнда тарбиянинг мазмуни. 2. Тарбия методлари ва усуллари ҳақида тушунча. 3. Тарбия методлари мажмуи. 4. Миллий-маънавий тарбия ва унинг моҳияти. 12.1. Педагогик жараёнда тарбиянинг мазмуни Тарбия жараёни ўзида қуйидаги хусусиятларни намоён этади: Тарбия маълум, аниқ мақсад ва ижтимоий-тарихий тажриба асосида шахсни ҳар томонлама камол топтириш, унинг онги, хулқ-атвори ва дунёқара-шини таркиб топтириш жараёни бўлиб, ҳар қандай макон ва замондаги ижти-моий муносабатларнинг мазмунини аниқлаш ва уни ташкил этишнинг назарий ва амалий асоси бўлиб келган. Ёш авлод тарбияси турли макон ва замонда муайян мақсад асосида таш-кил этилган. Ижтимоий тарбияни йўлга қўйиш жараёнида бир қатор вазифалар ҳал этилади. Тарбиянинг мақсад ва вазифалари ижтимоий тузумнинг моҳияти, тараққиёт даражаси, ижтимоий муносабатлар мазмуни, шунингдек жамият фу-қароларининг дунёқараши, интилишлари, орзу-ниятлари асосида белгиланади. Тарбия жараёнининг хусусиятларини чуқур англаш ва уларни инобатга олган ҳолда тарбиявий ишларни ташкил этиш олдинга қўйилган мақсадга эри-шиш, шунингдек бу борадаги вазифаларни ижобий ҳал этишга имкон беради. Маърифий муассасалар ва тарбия институтларида амалга ошириладиган замонавий тарбиянинг мазмуни қуйидаги асосий ғоялар билан тавсифланади: 1) тарбия мақсадларининг амалийлиги (тарбия шахс камолоти ва ин-соният маданиятини ўзлаштириш воситаси эканлиги; тарбиянинг мазмуни – шахснинг сиёсий, ахлоқий, иқтисодий, экологик, ҳуқуқий, бадиий, жисмоний маданияти, нафосат, меҳнат ва оилавий муносабатлар маданияти эканлиги); 2) болалар ва катталарнинг биргаликдаги фаолияти (биргаликда миллий ва умуминсоний маданият намуналарини излаш; биргаликдаги маъна-вий-ахлоқий фаолият; ўқувчида шахсий нуқтаи назарни ҳосил қилиш); 3) шахснинг ўз ҳаётий йўлини ўзи белгилаши (ўз эътиқоди, қарашига мувофиқ ўз ҳаётий йўлини (тақдирини) ўзи белгилаш маданияти); 4) тарбиянинг шахсга йўналганлиги (тарбиявий ишлар марказида ри-вожланаётган шахс туриши; уни етук, баркамол инсонга айлантириш); 5) тарбиявий жараёндаги ихтиёрийлик (тарбия ўқувчиларнинг яхши нияти, эркинлиги ва хохишига қараб ташкил этилиши); 6) тарбиянинг жамоавийлиги (шахсиятпарастликнинг олди олиниши; ривожланаётган шахснинг жамоавий муносабатларга бардош бериши). 12.2. Тарбия методлари ва усуллари ҳақида тушунча Тарбия қонуниятларини ҳисобга олиб, шунингдек тарбия тамойиллари-га (талабларига) риоя қилган ҳолда тарбияланувчиларда ижтимой ва шахсий аҳамиятга эга фазилатларни қандай (қайси) усуллар билан шакллантириш мумкин, деган масала тарбиячилар олдида турган муҳим муаммолардан бири ҳисобланади (12.1-расм). Бу масалага педагогика категорияси – тарбия методлари жавоб беради. Тарбияланувчи шахсини шакллантириш унинг мотивларига (қизиқиш-лари, эҳтиёжларига) таяниш ва онгини шакллантириш орқали, уни фаол фао-лиятга жалб этиш, қисқаси, тарбиявий таъсир орқали амалга оширилиши мум-кин. Тарбиявий таъсир қандай шаклда бўлишидан қатъий назар айрим шахс ёки кишилар гуруҳига йўналтирилган бўлади. Шу нуқтаи назардан тарбия методи – тарбияланувчининг онги, иродаси, ҳиссиёти ва хулқига таъсир кўр-сатиш усулидир. Тарбия методлари – педагог-тарбиячининг ўқувчиларда маълум бир эътиқод ва малакаларни шакллантириш мақсадида уларнинг онги, иродаси ва ҳиссиётига таъсир кўрсатиш усуллари мажмуидир. Бошқача айт-ганда, тарбия методлари – бу тарбиявий мақсадларга эришиш учун тарбиячи ва тарбияланувчиларнинг биргаликда фаолият кўрсатишининг тартибга со-линган усуллари, кенг маънода, тарбия жараёнини амалга ошириш усуллари-дир. Тарбия назарияси ва амалиётида “тарбия методлари” тушунчаси билан биргаликда “тарбия усуллари” тушунчаси ҳам кенг қўлланилади. Тарбия усуллари – педагогик расмийлашган ҳатти-ҳаракатлар бўлиб, улар ёрдамида ўқувчининг хулқ-атвори ва нуқтаи назарига унинг қарашлари, мотивлари ва феъл-атворини ўзгартирувчи ташқи истак бўладики, натижада инсоннинг заҳира имкониятлари фаоллашади ва у маълум бир тарзда ҳаракат қила бошлайди. Аксарият педагог олимлар тарбияланувчиларга таъсирларнинг натижа-ларига кўра тарбия методларини асосан икки гуруҳга ажратадилар: 1) ахлоқий меъёрлар ва мотивларни, ахлоқий тасаввур, тушунча ва ғоя-ларни шакллантиришга таъсир этувчи тарбия методлари; 2) ҳулқ-атворнинг у ёки бу турини белгилайдиган одатларни ҳосил қи-лишга таъсир этувчи тарбия методлари. Download 167.96 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling