12-мавзу: Тарбиянинг мазмуни ва методлари. Миллий-маънавий тарбия (2 с.)


Download 167.96 Kb.
bet7/11
Sana09.09.2023
Hajmi167.96 Kb.
#1674751
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   11
Bog'liq
12-мавзу

Миллий тарбия ҳар қандай жамият ва мамлакат ҳаётида ҳал қилувчи аҳамият касб этади. Ҳар бир оила, ота-она, энг аввало, бола тимсолида шахсни кўриши, унга тегишли барча ҳуқуқ ва эркинликларни таъминлаши борасида ўзининг масъул эканлигини доимо ҳис этиб туриши ниҳоятда муҳим.
Миллий тарбияда миллий ғояга, миллий ғурурни юксалтиришга хизмат қиладиган тимсоллар, рамзларнинг ҳар бири – катта бир ҳаётий дарслик, куч-ли тарбия воситаси ҳисобланади. Бундан ташқари, буюк аждодлар таваллуд саналарини нишонлаш ҳам маънавий ва тарихий аҳамиятга эга. Бундай маро-симларни ўтказиш орқали ёшлар янги қадриятлар асосида тарбияланадилар, улар қалбига тарихни англаш ва қадрлаш, ўтмишга ҳурмат билан ёндашиш, уларни асраб-авайлаш, шу халққа мансублиги билан ғурурланиш туйғулари сингдирилади. Биз миллий тарбиялаш жараёнида Абу Наср Фаробий, Абуали ибн Сино, Имом-ал-Бухорий, Абурайҳон Беруний, А. Жомий, А. Навоий, Али Ҳамадоний, Имоми Аъзам каби жаҳонга машҳур алломаларимизнинг таълим-тарбия, ахлоқ-одоб, панд-насиҳатларга доир ўлмас фикр-мулоҳазаларидан са-марали фойдаланишимиз керак.
Умуман олганда, ёшларнинг этник қиёфаси миллатнинг бугунги миллий тарбияси, менталитети, маданиятининг ўзаро диалектик муносабати воситаси-да шаклланади. Маънавий жиҳатдан яхши тарбия олган шахс ўз ақли, ўз тафак-кури, ўз меҳнати, ўз масъулияти билан онгли равишда, озод ва ҳур фикрли ин-сон бўлиб яшайди. Ўзини ўзи бошқаришнинг миллий моделимаҳаллада халқимизнинг азалий удумлари, урф-одатлари ва анъаналарига таянган ҳолда улкан тарбиявий вазифалар бажарилади, кексаларнинг панд-насиҳати, катталарнинг шахсий ибрати билан жамоа ҳамжиҳатлиги мисолида одамлар онгига эзгулик ғоялари сингдириб борилади.
Миллий тарбия жараёнида қуйидаги йўналишларга эътибор берили-ши муҳим аҳамият касб этади:
1) миллий маданий тарбияни тарбия назарияси ва амалиётининг асоси, деб билиш ва амалга ошириш;
2) ота-оналар, педагоглар, жамоатчилик ва ўқувчи-талабалар ўртасидаги дўстона муносабатларга эътибор бериш;
3) қадрият ва миллий тарбия жараёнида демократик тамойилларга амал қилиш;
4) маънавий, ғоявий-сиёсий, иқтисодий, ахлоқий, ҳуқуқий, эстетик ва экологик тарбияга алоҳида эътибор қаратиш;
5) дарс ва дарсдан ташқари турли тарбиявий тадбирларни ташкил этиш-да ўз-ўзини бошқаришга йўналтириш;
6) ўз халқи, она-Ватан тушунчаси билан боғлиқ бўлган ҳар бир нарсани муқаддас деб билиш, жон дилидан севиш, қадрлаш ва фидойилик кўрсатиш;
7) қадимий миллий меросимиз, қадриятларимизга асосланиш;
8) миллий тарбияда ўқувчи-талабаларининг ўзига хос хусусиятларини инобатга олиш;
9) ҳар бир педагог ўзига муносиб миллий-маҳаллий шогирдлар тайёр-лаши, ўз тажриба-кўникмалари ва малакасини уларга ўргатиш ва ш.к.
Бошқача айтганда, миллий тарбия жараёни ва натижасида миллий ўз-ликни англаш – миллат яшаётган Ватанидан фахрланиш, тили, ҳудуди, маъна-вияти, қадриятлари, меросини ардоқлаб, уни ривожлантириш учун амалий фаолият юритишдир. Миллат мавжуд бўлиши учун тил, ҳудуд, урф-одатлар, анъаналар, миллий мерос, қадриятлар, маънавият асосий шарт бўлгани каби миллий ўзликни англаш ҳам асосий зарурий шарт ҳисобланади.
Ўзбекистонда ёшлар тарбиясини замонавий асосда илмий-технологик ислоҳ қилиш борасида олиб борилаётган ишлар уни бугунги кун эҳтиёжлари-дан келиб чиққан ҳолда илмий асосланган таянч компетенциялар, фазилат-лар асосида шакллантиришни талаб этмоқда. Миллий тарбияга янгича, тизим-ли ёндашув, болада таянч фазилатларни кафолатли шакллантиришда оила, мактабгача таълим, умумий ўрта таълим, профессионал бошланғич, ўрта ва ўрта махсус таълим ҳамда олий таълим муассасалари, маҳаллаларнинг ижти-моий-педагогик имкониятларини тўлиқ юзага чиқаришни ва улар орасидаги илмий-методик узвийликни янги даражага кўтаришни тақозо этади.

Download 167.96 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   11




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling