12-мавзу: Тарбиянинг мазмуни ва методлари. Миллий-маънавий тарбия (2 с.)


Download 167.96 Kb.
bet10/11
Sana09.09.2023
Hajmi167.96 Kb.
#1674751
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   11
Bog'liq
12-мавзу

ўрта ва юқори синфларда:

  • ўсмирлик ёшига хос ички нуқтаи назарни вужудга келтириш;

  • иродавий сифатларни тарбиялаш;

  • ижтимоий фаоллик, билишга интилиш ва ўзини намоён қилиш мотив-ларини ривожлантириш;

  • фаолият ва мулоқот мазмунини белгиловчи шахсий қадриятлар тизи-мини шакллантириш;

  • шахслараро муносабатларни табақалаштириш;

  • фуқаролик нуқтаи назари, ўзи ва ўзгаларга, жамиятга муносабат асос-ларини шакллантириш;

  • миллий қадриятлар ва анъаналарга ҳурматни вужудга келтириш;

  • ўзини-ўзи тарбиялаш ва шахсий фазилатларни ривожлантириш;

  • ўз муаммоларини ўзи мустақил ҳал қилишга интилишни тарбиялаш;

  • хавфсиз ҳаёт маданияти бўйича билим ва кўникмаларни шаклланти-риш;

  • ахлоқий, сиёсий дунёқараш ва диний нуқтаи назарни шакллантириш;

  • ижобий ижтимоий мўлжалларни ойдинлаштириш ва уларга эришиш йўлидаги интилишларни вужудга келтириш;

  • миллий маънавий-ахлоқий тамойилларни қарор топтириш;

  • ички ҳис-туйғуларга эътибор қаратиш, ҳиссий муносабатларнинг тан-лов асосида намоён бўлишини таъминлаш;

  • мустақил ҳаёт учун зарур бўлган ижтимоий компетенция ва фазилат-ларни одатларга айлантириш.

4. Профессонал (бошланғич, ўрта ва ўрта махсус профессонал ҳамда олий) таълим тизимида:

  • ижтимоий-гуманитар фанлар, маънавий-маърифий тадбирлар орқали ўқувчи-ёшларда миллий маънавий тарбия мезонлари, кўрсаткичлари ва компе-тенцияларини шакллантиришга хизмат қилувчи билим, кўникма ва малакалар-ни таълим-тарбия мазмунига сингдириш ва уларни амалиётда қўллай олиш имконини берувчи амалий машқ, топшириқ ва педагогик вазиятлар билан бо-йитиш;

  • ўқувчи-ёшларда замонавий билимларни эгаллаш, медиа маданиятни ривожлантириш, илғор педагогик технологияларни амалиётга жорий этиш, хо-рижий давлатлардаги илғор тажрибаларни ўрганишни рағбатлантириш;

  • касбий-маънавий кўникмаларни мустаҳкамлаш, ўзини-ўзи тарбиялаш-га ўргатиш;

  • фаол фуқаролик нуқтаи назарини кучайтириш;

  • илмий, маънавий-ахлоқий, сиёсий дунёқараш ва соғлом ишонч-эъти-қодни шакллантириш;

  • бахтли оилавий ҳаёт, фарзанд тарбияси учун зарур бўлган билим, кўникма ва малакаларини шакллантириш;

  • келажакка ишонч ва мамлакатда амалга оширилаётган ислоҳотларга дахлдорлик туйғусини кучайтириш.

5.
Download 167.96 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   11




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling