Микроорганизмларни суюқликда ўстириш жараёни дастлаб махсус колбаларда, кейин эса ферментёр деб аталадиган махсус усқурмаларда олиб борилади ва ушбу жараёнда микроорганизмлар озуқа муҳитида сузиб юради. Ушбу усул даврий ва доимий бўлиши мумкин.
Микроорганизмларни суюқликда даврий ўстирилганда, ферментёрга бирданига ҳамма озуқа муҳити солиниб, стерилизация қилинади ва совитилиб кўпайтирилиши лозим бўлган микроорганизмнинг ачитқиси солинади (экилади).
Мўътадил бўлган шароитда микроорганизмни ўстириш маълум бир вақтгача давом этади ва шундан сўнг ферментёрларнинг иши тўхтатилиб, ҳосил бўлган аралашмадан керакли модда ажратиб олинади.
Микроорганизмларни суюқликда доимий ўстириш жараёнида ферментёрга бир текисда, доимий равишда озуқа муҳити қуйиб турилади ва шунга мос равишда тайёр маҳсулот сақловчи суюқлик (микроорганизм билан бирга) қуйиб олиниб, ундан керакли модда махсус усуллар ёрдамида ажратиб олинади.
Микробларни озуқа муҳитида ўстириш асосан экспоненцал ва лизис фазаларга бўлинади. Бунда бир вақтнинг ўзида бир қанча реакцияларни кузатиш мумкин, яъни иммобилизация ёки эркин ферментлар. Реакцияга асосан биринчи босқичда юқори молекуляр моддалар учрайди (глюкоза, крахмал ёки азот манбаи, (NH)2SO4, аминокислаталар, табиий оқсил). Асосан бирламчи ва иккиламчи метаболитларни олиш мақсадида микроорганизмларни ўстириш йўлга қўйилган.
Микроорганизмларни ўстириш принциплари.
- Маҳсус биореакторлардан фойдаланилади .
- рН ва ҳароратни минимал, оптимал ва максимал кўрсатгичларидан, маҳсус таркибдаги озуқа муҳитларидан ва турли турдаги биообъектлардан фойдаланилади.
- Биотехнологик жараёнларда кимёвий,иссиқлик,диффузион ва гидродинамик ўзгаришлар содир бўлади.
- Микроорганизм-продуцентларнинг механик, физик, кимёвий факторларга сезгирлиги ҳар-хил бўлади.
- Биосинтез тезлиги, кимёвий синтез тезлигига нисбатан секин кечади.
- Биотехнологик жараёнларда микроорганизимларнинг алоҳида турларидан фойдаланилади ва уни продуцент деб аталади.
Do'stlaringiz bilan baham: |