- Узлуксиз ўстириш микроорганизмларнинг ўсишини экспоненциал фазада ушлаб туриш учун зарур бўлган барча шароитларни яратиш, жумладан, керакли моддаларни ўз вақтида ва зарур миқдорда етказиб беришга асосланган.
- Бунда, ҳужайралар ташкаридан кириб келаётган озуқа моддаларига мувофиқ равишда, бир текисда ва узлуксиз кўпаядилар.
- Узлуксиз ўстириш жараёнида яратилган режимни, яъни суюқланиш тезлиги билан солиштирма ўсиш тезлиги тенг келган ҳолатни ташкаридан кириб келаётган янги озуқа муҳити билан бир текисда сақлаб туриш ва назорат қилиш зарур.
Узлуксиз ўстириш тизимларининг классификацияси Очиқ ва берк тизимлар. Очиқ тизим ўрнатилган динамик режимда фаолият кўрсатади. Ёпиқ тизим ҳеч қачон динамик режимда бўла олмайди. Узлуксиз жараён гомоген ва гетероген ҳолатларда бўлиши мумкин: Гомоген узлуксиз ҳолатда тез аралаштирилиб турилган ферментёр ичидаги барча кўрсаткичлар (озуқа моддалар миқдори, микроорганизмларнинг ўсиш тезлиги) доимий бўлади. Гетероген узлуксиз ҳолатда эса бир неча ферментёрлар баъмисоли батареялар сингари бир бири билан уланган бўладилар ва уларнинг ҳар бирида доимий ўстириш шароити ушлаб турилади, аммо бу шароитлар бири иккинчи ферментёрникидан фарқ қилади. Бу усулда ҳужайраларнинг кўпайиши учун доимий шароит яратилмайди. Микробиология саноатида продуцент сифатида асосан бактериялардан, актиномицетлардан ва замбуруғлардан фойдаланилади. Табиатда тарқалган 100 000 дан ортиқ туркумга мансуб микроорганизмлар аниқланган бўлиб, улардан саноат жараёнларида ишлатиш учун тавсия этилган продуцентларга қуйидаги талаблар қўйилади. Микробиология саноатида продуцент сифатида асосан бактериялардан, актиномицетлардан ва замбуруғлардан фойдаланилади. Табиатда тарқалган 100 000 дан ортиқ туркумга мансуб микроорганизмлар аниқланган бўлиб, улардан саноат жараёнларида ишлатиш учун тавсия этилган продуцентларга қуйидаги талаблар қўйилади. - Ўсиш тезлигининг юқорилиги.
- Арзон озуқа муҳитида ўсиши.
- Бошқа микроорганизимларга чидамли бўлиши.
- Юқори ҳосилдорликка эга бўлиши.
Do'stlaringiz bilan baham: |