Айдарбек тулепов ислом


Download 7.76 Mb.
Pdf ko'rish
bet17/193
Sana16.11.2023
Hajmi7.76 Mb.
#1781476
1   ...   13   14   15   16   17   18   19   20   ...   193
Bog'liq
86. ИСЛОМ ВА АКИДАПАРАСТ ОКИМЛАР

Моликий м азхдби. Ушбу мазхабга 94/713 йил 
Мадинада тугилиб, 178/795 йилда уша ерда вафот 
этган Имом Молик ибн Анас кадимий М адина 
хук,ук,ий мактабига таяниб асос солган. Унинг машхур 
«Ал-Муватто» китоби моликий мазхдбининг асоси 
х,исобланади. Ушбу китобга куп шархдар ёзилган. 
«Ар-Радду алал-к,адария», «ал-Маъунатул-Кубро» х,ам 
унинг асарларидандир.
Имом Молик Мадинанинг машхур олимларидан 
фикдни урганиб, улар к,уллайдиган ах,ли х,адис
34


Ислом динидаги фикдий мазх,аблар
услубини кабул к,илди ва уз шогирдларини хам ушбу 
услубда тарбиялади.
У оят, хдцис ва ижмоъга асосланиб хукм чикарарди. 
Мадина ахди купчилигининг келишуви (Мадина шахри 
олимларининг ижмоъи) унинг назарида хукм чикариш 
умун бир хадисга тенг эди. Чунки у ушбу шахар ахлини 
Пайгамбар ва унинг сахобалари йул-йурикларини 
мукаммал билиб олган ва унга асосланиб амал килиб 
келганлар деб эътибор этарди.
«Исломда хукук» китобида таъкидланишича, Имом 
Молик Мадина мактабини изохлаш да узига хос 
ммалиёт ва мантикдан фойдаланиш билан муътабар 
ривоятларни бир-бирига кушиб ишлатишдек муайян 
услубга эга эди. Унинг илмий-хукукий тафаккури 
купинча тугри ва уйгунлашган булиб кузга ташланади.
Урта асрларда моликий м азхабининг фаолият 
маркази шимоли-гарбий Африкага кучиши билан уша 
ерда ривожланди. Моликий мазхаби ханафий мазхаби 
каби урф-одатни тан олади. Моликий факихларидан 
булмиш Алвонширезийнинг (ваф. 1508 й.) айтишича
им кони борича урф-одатларни илохий конунлар 
билан уйгунлаштириш керак. Моликийлар «масолихи 
мурсала» деб аталмиш манфаат принципини кушимча 
манба сифатида усулул-фикхга киритганлар.
Доктор М ухаммад Юсуф Мусо «Ислом фикхи 
тарихи» китобида шундай ёзади: «Франция конунчи- 
'I и ги узининг биринчи боскичларида Ислом фикхидан, 
лйникса, Молик ибн Анас мазхабидан куп нарсаларни 
олган эди. Ушбу мазхаб Магриб мамлакатлари ва 
Дндалус (Испания)да таркалган эди».
Х,озирги кунда моликий мазхаби Жанубий Миср, 
Фаластин, Судан, Эритрея, Сомали, Ливия, Тунис,
35


Айдарбек Тулепов. Ислом ва ацидапараст окимлар
Марокаш, Марказий ва Гарбий Африка, Гамбия, Нигерия, 
Арабистон яриморолининг шаркий киргокдари (Кувайт, 
Бахрайн, Уммон)да таркалган булиб, Марокаш ва 
ал-Жазоир судларида моликий маз^аби асосида иш 
олиб борилса, Тунис судларида моликий ва ^анафий 
мазхдблари тенг хукукли х,исобланади.

Download 7.76 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   13   14   15   16   17   18   19   20   ...   193




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling