Биринчи боб. Концепт терминининг когнитив тилшуносликда ва лингвомаданятшуносликдаги ўрни ва аҳамяти
). Инглиз тилида “tongue” соматик аъзо сифатида
Download 1.73 Mb.
|
Антиплиагат
1). Инглиз тилида “tongue” соматик аъзо сифатида
Тил соматик аъзо сифатида келган паремоилогик бирликлар асосан тили орқали тирикчилик қилувчи касб эгалари ёки хайвонларга нисбатан ифодаланишини кузатдик. Уларни тили бўлмаса хаёт кечирилиши тўхталади ва фақат тили эвазига тирикчилик қилади: The journalist is cared for by his tongue (Санъаткорни тил боқар); The snake makes a living with its tongue (Илон тили билан тирик); The rat is fed by a tooth, the flies are fed by a tongue (Олмахон тиш билан тирик, буқаламум тил билан ); Юқоридаги мисоллар шуни кўрсатяптики тана аъзоси бўлган тил дунёдаги жонзотлар учун ризқ воситаси сифатида берилган ва улар тилсиз яшай олмайди. 2)“Tongue” концепти – тил (фикр, мулохаза) сифатида “Tongue” – фикр, мулохаза сифатида" бир фикрни ёки сўзни ва уни натижалари орқали ифодалаш жараёнини англатади. Ушбу гуруҳда онг, фикр ва кайфият фаол иштирок этади. Бу гуруҳдаги паремиологик бирликларда тил ва фикр ўртасидаги муносабатлар ҳақида сўз боради. "Тил инсоннинг фикрини ифодаловчи восита сифатида ўрганилади". Агар сиз тил ҳақидаги паремиологик бирликларга эътибор берсангиз у инглиззабон халқлари томонидан алоқа воситасига берилган тушунчанинг аниқлиги ва аҳамиятини қадрлайди. For example; 1) The beauty of the thought is language, the beauty of the language is word. (Ақл кўрки - тил, тил корки-сўз.) 2) The beauty of the mind is language, the beauty of the language is word. (Ақл кўрки - тил, тил кўрки-сўз). 3) Tongue is the measure of the mind. (Тил ақлнинг ўлчови). 4) Imagination is the wing of the thought, and thought is the wing of the language. (Тил фикрнинг қаноти). 5) The person whose thought is incomplete that language is also incomplete. (Чала ўйли инсоннинг фикри хам чала бўлади). 6) Tongue is the foundation of life. (Тил-бу ҳаёт учун курашиш кучи). 7) What the brain thinks, the language will express. (Мия ўйлаганни тил ифодалайди). Ушбу мақоллар гуруҳини таҳлил қилиб, мақолларнинг катта қисми тилга бўлган фикр мулоҳаза ва тафаккурни ифода этиши аниқланди. Инглиззабон халқларнинг дунёқараши шундай мақолларда яққол акс этган. Фикр инсоннинг онгида акс этади ва у тил орқали чиқарилади. Юқоридаги мақолларда биз тил ва фикр ўртасидаги муносабатни кўришимиз мумкин. Инглизларнинг дунёқараши ва яшаш тарзи халқ онгида акс этади ва тил орқали тасвирланди. Биз бир одамнинг фикр ифодаси бу тил бўлса, юқорида фикр ва тил вазифаси ўртасидаги муносабатни кўришимиз мумкин. Мақоллардан хулоса қилиб, шуни айтиш мумкинки, тил ундан фойдаланадиган одамларнинг интеллектуал бойлигини ўзида мужассам этади. Download 1.73 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling