Биринчи боб. Концепт терминининг когнитив тилшуносликда ва лингвомаданятшуносликдаги ўрни ва аҳамяти


УЧИНЧИ БОБ. ИНГЛИЗ ТИЛИДА «TONGUE» КОНЦЕПТИНИ ИФОДАЛОВЧИ ПАРЕМИЯЛОГИК БИРЛИКЛАР ВА АФФОРИЗМЛАРДА ЛИСОНИЙ ИМКОНИЯТ ВАБАДИИЙ ВОҚЕАНИШ МУШТАРАКЛИГИ


Download 1.73 Mb.
bet21/36
Sana20.10.2023
Hajmi1.73 Mb.
#1713630
1   ...   17   18   19   20   21   22   23   24   ...   36
Bog'liq
Антиплиагат

УЧИНЧИ БОБ. ИНГЛИЗ ТИЛИДА «TONGUE» КОНЦЕПТИНИ ИФОДАЛОВЧИ ПАРЕМИЯЛОГИК БИРЛИКЛАР ВА АФФОРИЗМЛАРДА ЛИСОНИЙ ИМКОНИЯТ ВАБАДИИЙ ВОҚЕАНИШ МУШТАРАКЛИГИ
3.1. Инглиз паремиологи бирликларида «tongue» концепти лисоний репрезентантлари сифатида
Жаҳон тилшунослигида паремиологик бирликларнинг ўзаро муносабатига бағишланган ишлар жуда кўп. Мақол ва маталлар билан илмий изланувчи тадқиқотчилар ушбу икки миллий феноменнинг фарқли жиҳатларига хар хил ёндашади. Уларнинг барча мақол ва маталларнинг умумий концептуал жиҳатини ойдинлаштириш бўйича хулосалари муҳим қиммат касб этади.
Мақолларни ўрганиш Аристотел даврида паремиология (юнон тилидан олинган бўлиб,“παροιμία– paroimía” – “паремия”, "proverb" - "мақол") деб аталди. Қўшма Штатлардаги таниқли мақол олими Волфганг Миедерн бу атамага қуйидагича тариф беради: "мақол-бу метафора, собит ва ёдланадиган шаклда донолик, ҳақиқат, ахлоқ ва анъанавий қарашларни ўз ичига олган ва авлоддан-авлодга ўтадиган халқнинг қисқа жумласи"174 деб таърифлайди. Шунингдек Англия тилшунос олими Норрик мақолларни қуйидагича таърифлайди" мақол анъанавий урф-одатлар, тўғри йўлга бошловчи суҳбатдош, дидактик жанр бўлиб деган умумий маънога эга. Мақолларда халқнинг бой тарихий тажрибаси, меҳнат, ҳаёт ва маданият билан боғлиқ ғоялар ўз аксини топган. Нутқда мақол ва маталлардан тўғри фойдаланиш ўзига хос эмоцияналлик бахш этади. Бинобарин, мақол катта мавзу бўлиб, уни кўп жиҳатдан кўриб чиқиш мумкин175.
Маълумки, инглиз тилшунослари мақол ва маталлар чегарасини аниқлай олишмаган. Айнан шу уларни ажратишнинг аниқ тамойиллари йўқлиги сабабли бир тизим сифатида қараш, лозим бўлса, мақол ва матал ифодаларига маънодош бирликлар сифатида қараш заруратини кун тартибига қўяди.
Тилшунос Пермяков Г.Л. ўзининг “Основы структурной паремиологии” деб номланган рисоласида матал ва мақол муносабатига тўхталар экан, уларнинг фарқларини қуйидагича таснифлайди176:

  1. Маталнинг информатив қиммати устувор бўлса (the rough edge (or side) of your tongue (A harsh scolding or rebuke; a verbal lashing), мақолнинг фактик аҳамияти катта бўлади: 1. The soothing tongue is a tree of life, but a perverse tongue crushes the spirit (яхшитилжонозуқи, ёмон тил жон қайғуси). 2. Those who guard their mouths and their tongues keep themselves from calamity (тилни тийган одамлар фалокатдан сақланар). 3. She speaks with wisdom, and faithful instruction is on her tongue (Донони доно қилган унинг тили). 4. keep your tongue from evil and your lips from telling lies (дилингизни ёмонликдан, тилингизни ёлғон гапиришдан сақланг).

  2. Матал шаклан нисбий турғун бўлиб (The tongue has the power of life and death, and those who love it will eat i3 30 ts fruit), мақоллар нисбатан ўзгарувчан ва юқори вариативликка эга бўлади (Even fools are thought wise if they keep silent, and discerning if they hold their tongues).

Маталлар тўғри ва ўз маъносига эга бўлса, мақоллар мажозий, кўчма маънода ифодаланади. Худду шундай жиҳат инглиз тилида матални идиомалашмаган, мақолни идиомалашган бирлик сифатида баҳолаш мумкин.
Инглиз тилида мақоллар ва маталлар ўртасида чегара қўйиб бўлмайди. Ушбу фикримиз тасдиғини паремиологик бирликлар соҳада тадқиқот олиб борган бир қанча тадқиқотчи олимларни фикрларини ўрганиш жараёнида гувохи бўлдик.
Бугунги кунга келиб, инглиз тилида мақол ва маталлар чегара чизиғини белгилай олмаймиз. Шунингдек, уларни ажратишнинг аниқ тамойиллари йўқлиги учун уни ўрганиш пайтида бир тизим сифатида қараймиз. Биз тадқиқот жараёнида мақол ва матал ифодаларига маънодош бирликлар сифатида қараш заруратини кун тартибига қўйишни ва уларни тенг маънода ўрганишни вазифа қилиб белгилаб олдик.
Барча тилларда мақол ва маталлар тилда информативлик нуқтаи назаридан катта имкониятга эга бўлди. Таъбир жоиз бўлса шуни айтиш мумкинки, барча сеҳрли сўзлар аждодлар томонидан тайёр ҳолга келтириб қўйилган. Паремиологик бирликлар тугал гап шаклидаги яхлит ахборот ва фикрни ифодалайди. Бундай масалаларни асослаб, назарий ва методологик манбаларга ҳавола бериш қўшимча тарзда улардан исталганча иқтибослар олиш имконИ мавжуд.
Паремиологик бирликлар адабиётшунослик фанига таълуқли бўлиб, халқ оғзаки ижодининг энг кичик жанри сифатида хизмат қилади. Улар қисқа, лўнда, образли, грамматик ва мантиқий жиҳатдан тугал маънони ифодалайди. Шунингдек, улар чуқур мазмунли гап бўлиб, ўзига хос талаффуз ритмига эга. Мақол ва маталлар мазмунига эътибор қаратадиган бўлсак, уларда донишманд ўтмиш аждодларимизнинг ҳаётий тажрибалари, табиат, тафаккурга муносабати, уни яратувчи халқнинг тарихи, руҳий ҳолати, этик ва эстетик туйғулари, фазилатлари ўз аксини топган бўлади. Мақол ва маталлар асрлар давомида сайқалланиб, тарих синовларидан ўтган ва содда поэтик шаклли ҳолатда намоён бўлган. Паремиологик бирликлар дўстлик, аҳиллик, ватан, меҳнат, илмҳунар, донолик, ҳушёрлик, мулоқот маданияти, севги ва муҳаббат каби юзлаб мавзуларни ўз ичига олади. Паремиологик бирликлар ўзига хос мазмуннинг муайян шакли бўлади. Қофиядошлик, кўпмаънолилик, мажозий маъноларга бойлик каби хусусиятлар унинг учун хос хусусиятдир.
Паремиологик бирликлар мазмунида диалектиканинг қарама-қаршиликлар бирлиги ва кураши қонуни ўз аксни топган.
Эътибор қилинса, паремиологик бирликларнинг адабиётшунослик ва тилшунослик нуқтаи назаридан икки хил алоҳида хусусияти эътироф этилган: 1) мақол – халқ оғзаки ижодининг энг кичик жанри; 2) мақол – чуқур мазмунли гап.
Инглиз тилшунослигида паремиологик бирликларга барқарор тил бирлиги сифатида қараб, уларни ибора ва маталлар билан бирга олиш манбаларда ҳам учраб туради. Масалан, “маънолари бир-бирига яқин бўлган сўзлар, фразеологизмлар, мақоллар матнда антитеза учун хизмат қилиши мумкинки, бу нарса нутққа кучли эмоционаллик бахш этади ва ўхшаган фикр ва мулохазаларда паремиологик бирликлар тил бирлиги сифатида қарашга интилиш ётади.
Паремиологик бирликлар – энг кичик жанр. Паремиологик бирликларнинг, энг аввало, жанртабиати ва унинг нутқ ҳодисаси эканлигини ифодалайди. Нутқ ҳодисалари эса беқарорлиги билан характерланади. Аммо бу воқеланган нутқ парчасининг барчаси ҳам беқарор деган хулосага олиб келмаслиги лозим. Паремиологик бирликлар моддий воқеланганлик хусусияти билан нутқий бирликларга хос “моддийликка эгалик” сифатига эгадир. Бу жиҳатдан уларга нутқий ҳодиса сифатида қараш тўғрироқ бўлади.
Паремиологик бирликлар гап шаклида бўлар экан, бу уларни тўлақонли гап дейишга монелик қилмайди. Умуман олганда, паремиологик бирликлар анъаналашган гаплар бўлиб, муайян қолип – моделлар асосида шаклланади. Масалан, A gentle tongue is a tree of life: [эгакесим]. You love every harmful word, you deceitful tongue! [эга – кесим, - аниқловчи].
Демак паремиологик бирликлар нутқий ҳосила қурилмаларнинг кўплаб хусусиятларига эга. Биз улардаги ижтимоийлик ва такрорланувчанлик / такрорланмаслик белгиларини худди нутқий товуш, сўз, қўшимчаларнинг шундай белгиларига нисбатан тушунамиз. Зеро, нутқда воқеланган ҳар бир ҳодиса нутқий эканлиги ҳақидаги аксиома паремиологик бирликларнинг ҳам нутқий эканлигини кўрсатади.
Шунингдек, табиий тилларнинг формал моделларини яратиш мезонлари нуқтаи назаридан мақолларни тайёр синтактик структуралар сифатида қараш / қарамаслик масаласи уларнинг ҳар бир нутқий актда грамматик ўзгаришсиз қўлланиш / қўлланмаслик хусусияти билан белгиланади. Шу боисдан сунъий тил учун моделлаштиришда халқ мақол ва маталларига ўзига хос ёндашув талаб этилади. Зеро, тилшунослар уларнинг тил ва нутққа муносабатини белгилашда истисно ёндашувни маъқул кўрадилар.
Тил луғатининг ажралмас қисми бўлган паремиологик бирликлар нафақат инглиз тилини, балки миллати маданиятининг ҳам кўрсаткичи ҳисобланади. Шундай экан, идиоматик иборалар ҳар доим мавзуга қаратилмайди. Уларнинг асосий вазифаси дунёни тасвирлаш, уни талқин қилиш ва нотиқнинг унга ўз муносабатини билдиришдан иборатдир. Демак, тилнинг маданий меросини тўплайдиган мақол ёки идиомалар унинг миллий ўзига хослигини ифодалаш имконига эга. Тадқиқотнинг асосий мақсади инглиз тилида “tongue” концептига оид паремиологик бирликларни умумий маданий қадриятларни аниқлаш ва мақолларини ўрганиш орқали уларнинг ўзига хосликлари ва этник ва маданийлигини аниқлашдир. Ушбу мақсадга эришиш учун қуйидаги вазифалар белгиланди:

  1. Инглиз тилида “tongue” концептига оид паремиологик бирликларни ўрганиб чиқиш ва уларни сонини аниқлаш;

  2. Инглиз тилида “tongue” концептига оид паремиологик бирликларнинг ўзига хосликлари ва этник-маданий хусусиятларини аниқлаш;

  3. Инглиз тилида “tongue” концептига оид паремиологик бирликларнинг мувофиқлик даражасини аниқлаш.

Паремиологик бирликларнинг лисоний ва нутқ дихотомиясидаги ўрни масаласи ва маънолари алоҳида эътиборга молик хисобланади. Чунки айрим манбаларда паремиологик бирликларни тил ёки нутқ бирлиги сифатида ажратишга мойиллик кузатилади. Шунга кўра биз тадқиқотимиз объекти бўлган инглиз тилида “tongue” концептига оид паремиологик бирликларни қуйидаги семантик гуруҳларга ажратдик:

  1. Инглиз тилидаги “tongue” соматик аъзо сифатида;

  2. “Tongue” концепти – тил (фикр, мулохаза) сифатида;

  3. “Tongue” концепти – хис туёғу ифодаси сифатида;

  4. “Tongue” концепти – санъат ва маданият белгиси;

  5. “Tongue” концепти - бу куч қудрат манбаи;

  6. “Tongue” концепти – бу кескир зувон (хиссиётга таъсир кўрсатадиган бирор нимага нисбатан қўлланилади);

  7. “Tongue” концепти – Бу яхши ёмон таъсири;

  8. “Tongue” концепти – душманлик, рақиб кабилар.


Download 1.73 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   17   18   19   20   21   22   23   24   ...   36




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling