Хусусият касб этди, яъни Худо ва у яратган олам фалсафий қизиқишларнинг асосий


Марказий Осиёдаги энг қадимги фалсафий қарашлар


Download 0.64 Mb.
Pdf ko'rish
bet11/19
Sana22.04.2023
Hajmi0.64 Mb.
#1381029
1   ...   7   8   9   10   11   12   13   14   ...   19
Bog'liq
1-ma`ruza-fal-2

Марказий Осиёдаги энг қадимги фалсафий қарашлар. Зардўштийликнинг асосий 
ғоялари унинг қадимий ёзма ёдгорлиги “Авесто”да акс эттирилган. ”Авесто”нинг ёзилиш 
тарихи, милоддан аввалги уч мингинчи йиллардан бир мингинчи йилларнинг ўрталаригача 
бўлган даврни ўз ичига олган ва деярли икки минг йил давом этган. Унда қадимги 
аждодларимизнинг нафақат диний қарашлари, балки олам, табиат, жамият, илмнинг айрим 
соҳалари ҳақидаги тасаввурлари ҳам ўз ифодасини топган. 
“Авесто”да мавжуд инсоннинг яратилиши, ўлимидан кейин руҳининг жаннатга ёки 
дўзахга тушиши ҳақидаги фикрлар насронийлик ва ислом динидаги ғояларга жуда 
ўхшашдир. Масалан, энг биринчи яратилган одам Илмадир. Бошқа одамлар ундан тарқалган. 
Илманинг ҳукмронлик даври инсониятнинг олтин даври бўлиб, унда ўлим бўлмаган. Эзгулик 
худоси Ахура Мазда абадий баҳорни яратган. Инсонлар роҳат-фароғатда яшаганлар. Аммо, 
бир пайт келиб улар ман этилган қора мол гўштини еб қўядилар ва Ахриман (ёвузлик 
худоси)нинг қахр-ғазабига дучор бўладилар. Ахриман уларга қор ва совуқни юборади. 
Шундай қилиб, тарихнинг биринчи даври тугаб, иккинчи даври - яхшилик ва ёмонлик 
ўртасидаги кураш даври бошланади. Учинчи давр - инсониятнинг келажаги давридир. Бунда 


15 
яхшилик ва ёмонлик ўртасидаги курашда Ахура Мазда ғалаба қозонади ва инсонларнинг 
бахт-саодат, адолатли жамият ҳақидаги барча орзу-умидлари ушалади. 
Зардўштийликда ҳам худодан бошқа ҳеч нарса абадий эмаслиги, инсон руҳи нариги 
дунёда ёмон ишлари учун жавобга тутилиши, фақат яхшилик қилиб яшаганларгина Чинвот 
(Қуръони Каримда - Сирот) кўпригидан ўта олиши ҳақида фикрлар баён этилган. 
“Авесто”да бахт ғояси осойишта ҳаёт, оила, муҳаббат, садоқат, ҳалол меҳнат 
тушунчалари билан боғланган. Оила қуриш худониннг иродасига бўйсуниш билан мос 
келиши, лекин никоҳсиз муҳаббатниннг қатъий тақиқланиши, аёллар ҳам эркаклар ҳам 
оиласига ҳиёнатлари учун 800 дарра билан жазоланиши алоҳида таъкидланади. Унда диний 
эътиқод, меҳнатсеварлик, адолат фикрдаги, сўздаги ва амалдаги беғаразлик энг олий 
аҳлоқнинг талаблари ҳисобланган.
Зардўштийлик аҳлоқининг негизини эзгу фикр , эзгу сўз ва эзгу амал ташкил этган. 
Унда меҳнатнинг ҳам моддий ва маънавий томонларига эътибор берилиб, инсон 
камолотининг асоси, деб қаралган. Деҳқончилик қилиш эътиқод даражасига кўтарилган ва 
ёвуз кучларни қувишнинг энг самарали йўли ҳисобланган. “Авесто”да қадимий турмуш 
тарзининг хусусиятлари билан бирга, айрим илмлар ҳақида маълумотлар ҳам баён этилган. 
Хусусан, унда инсонда бўладиган ҳасталиклар ва уларни доривор ўсимликлар, жарроҳлик ва 
дуолар ўқиш орқали даволанганлиги, шунингдек, табибларнинг ўз хизматлари учун кимдан 
қандай ҳақ олиши кераклиги тўғрисида ҳам қиммматли маълумотлар бор. Умуман олганда, 
“Авесто” - бадиий, тарихий, космогоник дидактик. жуғрофий, диний-фалсафий асар 
ҳисобланиб, зардўштийлик нафақат дин, балки ўша даврнинг ижтимоий-сиёсий, аҳлоқий-
фалсафий ғояларини ифода этган ҳукмрон мафкура ҳам бўлган. 
Милодий II-III асрларга келиб, гуллаб-яшнаган тузум аста-секин инқирозга юз тутади. 
Унинг асоратлари энг аввало, ҳукмрон мафкурада намоён бўла бошлайди. Бунинг 
ифодасини, хусусан, зардўштийликдан ажралиб чиққан монийлик таълимотининг 
шаклланишида кўриш мумкин. Унинг асосчиси - Моний (216-217 йилларда Ботлда туғилган 
ва 276 йилда Жундишопурда қатл этилган) ҳисобланади. У ўз даврининг ўқимишли, илмли 
кишиларидан бўлиб, ҳатто “монийлик ёзуви” деб аталган алифбосини ҳам яратган.
Унинг таълимотига кўра, ҳаёт яхшилик ва ёмонлик кучлари ўртасидаги курашдан 
иборат бўлиб, инсон ўзининг ҳулқ -атвори билан ёруғликнинг зулмат устидан, яхшиликнинг 
ёвузлик устидан ғалаба қозонишига ёрдам бериши керак. Моний ва унинг издошлари 
диннинг вазифаси ёвузлик сабабларини излаб топиш ва унга қарши курашишдан иборат, 
деган ғояни илгари сурганлар.
Моний дунёқараши деҳқонлар оммасининг антифеодал мафкураси сифатида шаклланди 
ва мавжуд адолатсизликларга, турмуш қийинчиликларига қарши мистика ва зоҳидликка 
берилиш орқали пассив курашиш усулларини ҳимоя қилган. Унинг ҳадди-ҳаракатлари 
ҳукмрон дин ва тузум мафкурасига қарши деб топилиб, таъқиб остига олиниб, сўнг қатл 
этилган. 
Моний таълимоти кейинчалик Маздак дунёқарашининг шаклланишиги кучли таъсир 
кўрсатган. Маздак милодий V-VI асрларда яшаган. Ўзининг антифеодал қарашлари ва 
ҳаракатлари учун 529 йилда қатл этилган. Маздак ҳам Моний сингари оламда яхшилик ва 
ёвузлик ўртасида абадий кураш мавжудлигини, инсон эзгулик тантанасига хизмат қилиши 
кераклиги ҳақидаги ғояларни илгари сурган. Лекин Маздак ёвузлик кўринишлари бўлган 
адолатсизлик, тенгсизлик, қашшоқликка қарши пассив эмас, фаол йўллар билан курашиш 
керак, деб хисоблаган. Маздак ижтимоий адолатсизликка қарши курашни муқаддас вазифа 
сифатида талқин этган ва жамоа аъзолари ўртасида мулкий тенгликни ўрнатишни ўз олдига 
мақсад қилиб қўйган.
Маздакчилик ҳаракати аёвсиз бостирилишига қарамай, кейинги даврларда озодлик 
ҳаракатларига кучли таъсир кўрсатган.. Масалан, у Хуросондаги Абу Муслим, Марказий 
Осиёдаги Муқанна, Озарбайжондаги Бобек ҳаракатларининг мафкуравий асосини ташкил 
этган. 

Download 0.64 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   7   8   9   10   11   12   13   14   ...   19




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling