Хусусият касб этди, яъни Худо ва у яратган олам фалсафий қизиқишларнинг асосий


Download 0.64 Mb.
Pdf ko'rish
bet10/19
Sana22.04.2023
Hajmi0.64 Mb.
#1381029
1   ...   6   7   8   9   10   11   12   13   ...   19
Bog'liq
1-ma`ruza-fal-2

Тўртинчидан, Қадимда Шарқ фалсафаси ҳам, Ғарб фалсафаси ҳам яхшилик ва 
ёмонлик, гўзаллик ва хунуклик, адолат ва адолатсизлик, дўстлик, биродарлик, муҳаббат ва 
нафрат, бахт, лаззатланиш ва азоб чекиш, илму маърифат каби муаммоларнинг ечимини 
излаган. Бу жараён ўша давр буюк файласуфларининг фикрларида айниқса, бўртиб намоён 
бўлади, масалан: 
- Конфуций: “Одамлар сени билмасликларидан ғам чекма, ўзинг одамларни 
билмаслигингдан ғам чек”; 
- Лао-цзи: “Юксак фазилатли инсон одамлар билан муносабатларда хушмуомала 
бўлиши, мамлакатни бошқаришда изчил бўлиши лозим; ишда имкониятлардан келиб 
чиқиши, ҳаракатда вақтни ҳисобга олиши лозим”;
- Зардўшт: “Эзгу фикр, эзгу сўз, эзгу амал”; 
- Гераклит: “Мен учун бир киши, агар у ҳаммадан яхши бўлса, ўн минг кишига тенг”; 
- Демокрит: “Ахмоқни мақтаган аслида унга ёмонлик қилади; 
- Эпикур: “Ўлим қўрқинчли эмас: мен унгача мавжудман, у мендан кейин мавжуд”; 
- Платон: “Олийҳимматлилик – вазиятдан моҳирона фойдаланиш: ақл-идрок билан 
боғланган саҳоватлилик”; 
- Аристотель: “Дўстлик бирга яшашнинг зарурий шартидир” деб ҳисоблайди. 
Шунингдек унинг фикрича, маънавият ва маърифат шундай бебаҳо бойликки, дунёда ундан 
наф кўрмайдиган инсон йўқ ва бўлмайди ҳам. Марифат оддий халқ оммасию, тижорат аҳли 
учун ҳам, олим-у фузало, шоҳу султон учун ҳам бир хилда зарур ва муҳимдир. Ҳам ўнг 
қўлида ва ҳам чап қўлида адолат тарозисини қўтариб олмаган, билими, одоби, муомаласи 
билан халқининг кўнглига йўл топмаган шоҳ, юртни бошқара олмайди. Эл-юртни обод ва 
фаровон қилиш, халқнинг олқишига сазовор бўлиш, мазлумларни золимлар истибдодидан 
ҳимоя қилиш, адолатни қарор топтириш учун подшоҳларда инсофу-диёнат, меҳр-шафқат 
бўлиши лозим2. Арасту ўзининг бахт ҳақидаги фалсафий қарашларини ривожлантириб
маълум вақтларда бахтли бўлиб, қолган вақтларда бахтсиз бўлган кишилар эмас, бутун умр 
яхши яшаган одамни бахтли дейиш мумкин, мукаммал яхшилик билан яшаш эса бахт 
саодатдир, деб ҳисоблайди. 
1 Қаранг Алиқулов Ҳ. Караматов Ҳ. Арастунинг Искандарга насиҳати. Форс тилидан таржимаси // Ўзбек 
педагогика онтологияси.-Т.: Ўқитувчи, 1995.-Б 39-46..
2 Қаранг. Алиқулов Ҳ. Караматов Ҳ. Арастунинг Искандарга насиҳати. Форс тилидан таржима.// Ўзбек 
педагогик онтологияси.-Т.: Ўқитувчи, 1995 –Б.39.


13 
Бешинчидан, фалсафий билимнинг дунёқараш билан боғлиқлиги ҳам Ғарб ва Шарқ 
фалсафаси ривожланишининг қонуниятидир. Биз истаймизми, йўқми, лекин фалсафий 
ғоялар, қарашлар, назариялар ва тизимлар ё идеалистик, ё материалистик, баъзан эклектик 
(бу икки дунёқарашнинг бирикмаси) бўлади. Жумладан, қадимги Юнонистонда Милет 
фалсафий мактаби намояндаларининг асарларида фалсафий муаммоларнинг материалистик 
талқинига дуч келиш мумкин. Бу мактаб асосчиси Фалес сувни, Анаксимен – ҳавони, 
Анаксимандр – апейрон (мавҳумлик)ни ҳамма нарсанинг биринчи асоси деб ҳисоблайди. 
Дунёнинг материалистик асосларини Анаксагор таклиф қилади. Унинг фикрича, барча 
нарсалар муайян «уруғлар»дан иборат. Уларни Анаксагор гомеометриялар деб номлаган. 
Эмпедокл ўзининг “Табиат ҳақида” асарида олов, ҳаво (уни Эмпедокл эфир деб номлаган), 
сув ва ер турли нарсаларнинг биринчи асосларидир, деб қайд этган.
Шунга ўхшаш фикрларга Шарқ фалсафасида ҳам дуч келишимиз мумкин. Масалан, 
Зардуштийлик таълимотида олов, ҳиндларнинг қадимги фалсафий китоби “Упанишада”да, 
шунингдек “Чорвака” қадимги ҳинд фалсафий мактабига доир манбаларда сув, олов, ер, 
ҳаво, бутун борлиқнинг субстанционал асосидир, деб қайд этилади. Бу фикр эса Эмпидокл 
таълимоти билан ҳамоҳангдир. 
Олтинчидан, Шарқ ва Ғарб қадимги дунё фалсафасида идеализм ўзининг икки 
кўринишида: объектив идеализм ва субъектив идеализм сифатида намоён бўлади. Шарқ 
фалсафасида бу “йога”, буддизм, жайнизм, зардўштийлик, конфуцийчилик, даочилик 
фалсафаси, Ғарб фалсафасида – бу Пифагор ва Пифагорчилар уюшмаси фалсафаси, элей 
мактаби фалсафаси, шунингдек Суқрот, Платон фалсафаси ва ш.кларда ўз ифодасини топади. 
Жумладан, милоддан аввалги ИВ асрда яшаб ижод қилган қадимги юнон файласуфи Платон 
икки дунё – “ғоялар дунёси” ва “нарсалар дунёси” мавжудлиги ҳақида сабоқ беради. “Ғоялар 
дунёси” умумий тушунчалардан иборат, “нарсалар дунёси” эса “ғоялар дунёси”нинг 
инъикосидир: “ғоялар дунёси”да идеал моҳиятлар мавжуд, “нарсалар дунёси” эса бу 
моҳиятлар маҳсули бўлган айрим нарсалардан иборат. Платоннинг ғоялар ҳақидаги 
таълимоти унинг “Базм”, “Федон”, “Федр”, “Давлат” асарларида ўз аксини топган
мутафаккирнинг “Театет”, “Парменид”, “Софист”, “Критий” асарлари эса ғояларнинг 
моддий дунёга бўлган муносабати муаммосига бағишланган. Платон фикрига кўра, материя - 
ғоянинг соф “акси”, унинг “аксилмоҳияти”. Материянинг моҳияти эса - ғоя. Ҳақиқий борлиқ 
- бу пирамидани эслатадиган идеал борлиқ. Унинг замирида “билиш ва ҳаракат асосининг 
моҳияти” сифатида амал қилувчи гўзаллик ғояси ётади. Унинг ёнидан яхшилик ғояси ва 
оқиллик (ҳақиқат) ғояси ўрин олади. Шундай қилиб, Платон “ғоялар дунёси” “нарсалар 
дунёси”ни вужудга келтиришини назарда тутувчи объектив идеализм фалсафий тизимини 
яратган. Платон ғоялар ва нарсаларни бир-биридан ажратиб бўлмаслигини қайд этса-да, 
лекин буюк мутафаккир учун “ғоялар дунёси” бирламчидир.
Маълумки, дастлабки илмий фикрларнинг шаклланишида Миср ва Бобилда аниқ 
фанлар- астрономия, математика, тиббиётларнинг ривожи ва уларнинг халқ ҳаёти ҳамда 
ишлаб чиқариш билан чамбарчас боғлиқ бўлган илмий фикрлар Миср ва Бобилда ўзига хос 
йўналишда, амалий характерда, ҳукмрон мифологик тасаввурлар анъаналарга боғлиқ ҳолда 
ривожланган. Ҳукмрон дунёқараш мифологик характерда бўлган.
Мирс ва Бобилда фалсафий фикрларнинг юзага келиши таърифлаб, қадимги Ҳиндистон 
ҳамда Хитой давлатларида дастлабки содда материлистик таълимотларнинг юзага келиши 
тўғрисида фикр юритмоқ мақсадга мувофиқ бўлур эди.
1. 
Қадимги Ҳиндистонда диний-мифологик идеологияси. “Ведалар” брахманизм 
идеологиясининг асосий манбаи. 
2. 
Қадимги Ҳиндистонда табиий-илмий билимларнинг ривожланиши. Синфий 
курашнинг кескинлашувчи ва асосий фалсафий мактабларнинг юзага келиши. 
3. 
Қадимги Ҳиндистонда идеалистик таълимотларнинг ривожланишда дин ва 
мифологиянинг таъсири.
Биринчидан, Қадимги Ҳиндистонда жамият аъзолари табақаларга (касталарга) 
бўлинган эди. Брахманлар (руҳонийлар давлатни идора қилувчилар). 2. Кшатрийлар (харбий 
аристократия). 3. Вайшиалар (эркин жамоа аъзолари, яъни ноз-неъмат бунёдкорлари.) 4. 


14 
Шудралар ( паст гуруҳлар бўлиб, улар жамият аъзоларига кирмас адилар). Жамиятнинг олий 
табақаси брахманизм диний идеологиясини яратди ва ривожлантирган. Бу оқим ўз моҳиятига 
кўра реакцион эди. Ведалар эса брахманизм идеологияининг асосий манбаи ҳисобланган. У 
тўрт қисмдан иборат эди. 1. Ригведа. 2. Самаведа, 3. Яджурведа, 4. Атхарваведа. 
Иккинчидан, “Ведалар” гарчанд диний мифологик руҳдаги асар бўлишига қарамай, 
унда олам қандай пайдо бўлган унинг боши ва охири борми. Худоларнинг вазифалари 
нимадан иборат дейилган олам ҳақидаги дастлабки содда қарашларни учратиш мумкин. 
Ведаларнинг якуни ҳисобланган Упанишадлар (Маҳфий таълимот) да фалсафий фикрлар 
баён этилган. Эрамиздан олдинги VII асрдан –II асргача Қадимги Ҳиндистонда бир қатор 
фалсафий мактаблар, жумладан Чорвака-Локаята, Санкхьия, Веданта, Вайшешика, Йога, 
Ньяя, Миманса каби мактабларнинг таълимотлари асосий ўрин эгаллаган. Бу мактабларда 
борлиқ, харакат, оламни билиш масалалари ўзига хос равишда талқин қилинган.
Ҳиндистон билан бир қаторда қадимги Хитойда ҳам илм-фан диний мифологик ва 
фалсафий фикрлар жуда эрта шаклланиб борган.
Қадимги Хитойда синфий қарама-қаршиликлар тобора кескинлашуви туфайли ҳукмрон 
синф ўз манфаатларини ҳимоя қилиш учун жонларига оро кирадиган ғоявий қурол – динга 
суяна бошладилар. Дин ва иоҳий кучлар тўғрисидаги мистик тасаввурлар қадимги Хитойда 
эрамиздан тахминан XX—XV аср илгари пайдо бўлган. Қадимги Хитой ёзма манбалари 
ҳисобланган (“Го—Юй”), (“Қадимги давр ҳақида сўз”), “Шицаин” (“Қўшиқлар китоби”), 
“Иқзин” (“Ўзгаришлар тўғрисидаги асар”) ва “Инъфицзин” (“Зулматнинг гармонияси 
тўғрисидаги асар”) номли китоблардир. Қул эгалари диний идеология ёрдамида подшолар 
илоҳийлаштирилган, улар худонинг ердаги вакиллари деб эълон қилинган, меҳнаткаш 
оммани эзишда диндан қурол сифатида фойдаланишар, шу билан бирга фалсафий 
фикрларнинг шаклланиб бориш жараёни ҳам ифодаланган. 
Қадимги Хитой маданий меросининг ёзма ёдгорликларида мифологик тасаввурлар 
ифодаланиши билан бирга айрим атеистик фикрлар, оламнинг моддийлиги ва мангулигини 
таъкидловчи фикрларни ҳам учратиш мумкин. 
Эрамиздан олдинги VII-VI асрларда Хитойда ҳам турли фалсафий мактаблар юзага кела 
бошлади. Қадимги Хитой фалсафий мактабларни анализ қилишда Конфуций (551-479 
йиллар) асос солган фалсафий мактабнинг ахлоқий сиёсий таълимотига эътибор бериш 
керак. Конфуций этикасининг асосий тамойиллари инсонпарварлик, адолат, расм-русумларга 
риоя қилишлик, садоқат, донишмандликдир. 
Қадимги Хитой фалсафий мактабларидан Лао Цзи мактаби ҳам алоҳида ўрин тутади. Бу 
фалсафий мактабнинг асосчиси Ли Тан эрамиздан аввалги VI асрда яшаб ижод этган. Унинг 
“Дао” ва “Дэ” таълимоти ҳақида гапириш керак. “Дао” дунёнинг табиий қонуни бўлса, “Дэ” 
жисмларнинг сифатидир. Шунингдек, бу фалсафий таълимотдаги стихияли диалектикага, 
билиш назариясидаги рационализмга эътиборни жалб этмоқ лозим. Шунингдек, унда 
ифодаланган, Янь-ёруғлик ва Инь — қоронғу кучлари ҳақида ҳам гап юритиш керак бўлади.

Download 0.64 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   6   7   8   9   10   11   12   13   ...   19




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling