Хусусият касб этди, яъни Худо ва у яратган олам фалсафий қизиқишларнинг асосий


Download 0.64 Mb.
Pdf ko'rish
bet18/19
Sana22.04.2023
Hajmi0.64 Mb.
#1381029
1   ...   11   12   13   14   15   16   17   18   19
Bog'liq
1-ma`ruza-fal-2

Эмпириокритицизм позитивизмнинг иккинчи тарихий шакли сифатида ХИХ–ХХ 
асрлар чегарасида юзага келди. Унинг энг машҳур намояндалари – Э.Мах (1838-1916) ва 
Р.Авенариус (1843-1896). Илк позитивизмдан фарқли ўлароқ, эмпириокритицизм фалсафага 
«иккинчи позитивизм»ни синтез қилувчи фан сифатида ёндашади, уни билиш назариясига 
боғлайди. Эмпириокритицизм «тажриба танқиди» деган маънони англатади ва 
«тажрибани метафизик табиатни ўзгартирувчи барча қоидалардан тозалаш»ни назарда 
тутади. Э.Мах фикрига кўра, тажриба амалда «дунё элементлари» ҳисобланувчи 
сезгилардан иборатдир. Бинобарин, позитивизм ўзининг махизм шаклини касб этган 
иккинчи босқичида бутун фалсафий фаолиятни инсон тажрибаси ҳиссий асосининг руҳий-
физиологик шакллари таҳлилига боғлади. Махизм фалсафасида дунё «сезгилар мажмуи» 
тарзида намоён бўлдики, бу материализмдан бутунлай воз кечилиши, инглиз файласуфи 
Берклининг субъектив идеализми ўзига хос тарзда тикланишини англатади. Хуллас, иккинчи 
позитивизм яратувчилари билиш жараёнининг назарий моделини тузишга ҳаракат қилдилар. 
 
Такрорлаш учун саволлар 
1. Европада уйғониш даври ва ундаги фалсафий тафаккур такомилини гапириб беринг 
2. ХVII- ХVIII асрларда Ғарбий Европада фан тараққиётининг фалсафага кўрсатган 
таъсири ҳақида сўзланг 
3. Миллий фалсафий мактаблар деганда нимани тушунасиз? 
4. ХVIII-ХIХ аср Европа фалсафасидаги оқимлар ва фалсафий мактабларни гапириб 
беринг 
5. ХХ – XXI аср фалсафасининг характерли хусусиятлари нималарда кўринади. 
 
4-МАВЗУ. БОРЛИҚ – ФАЛСАФАНИНГ ФУНДАМЕНТАЛ КАТЕГОРИЯСИ 
РЕЖА
1. Онтология - борлиқ фалсафаси.
2. Фалсафада субстанция ва материя муаммоси.
3. Табиат тушунчаси, унинг тузилиши, фалсафий моҳияти ва мазмуни. 
4. Инсон, одам, шахс ва индивидуаллик тушунчаларининг моҳияти. 

Download 0.64 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   11   12   13   14   15   16   17   18   19




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling