Хусусият касб этди, яъни Худо ва у яратган олам фалсафий қизиқишларнинг асосий


Download 0.64 Mb.
Pdf ko'rish
bet16/19
Sana22.04.2023
Hajmi0.64 Mb.
#1381029
1   ...   11   12   13   14   15   16   17   18   19
Bog'liq
1-ma`ruza-fal-2

субстанция маеаласи эди. 
Шу даврда бу масаланинг турлича ечимини кўра миз. Масалан, Декарт руҳий ва 
моддий субртанциямавжудлигини кўрсатди. Руҳий субстанциянинг энгмуҳим белгиси 
бўлинмаслик бўлса, аксинча, моддийсубстанциянинг белгиси унинг чексиз бўлинувчанли 
гидирРуҳий субстанциянинг асосий атрибутлари — бутаф"аккур ва кўламлиликдир. Унинг 
қолган атрибутла ри — тасаввур, ҳиссийлик, хоҳиш, фикрлаш модусларибўлса, моддий 
субстанциянинг атрибутлари бу шакл,холат, ҳаракат ва тортилувчанликдир. 
Шундай қилиб, Декарт субстанция масаласини дуа листик мавқедан туриб ҳал қилади. 
Голландиялик файласуф Б. Спиноза (1632—1977)Декарт дуализмига материалистик 
монизмни қаршиқўяди, яъни руҳийлик ва моддийликни ягона бир субс танция сифатида 
талқин этади. У онгимиздан ташқа рида объектив равишда мавжуд бўлган, сабабчи 


23 
кучгамуҳтож бўлмаган ва ўзига ўзи сабабчи бўлган ягонамоддий субстанцияни эътироф 
этади. Бироқ Спиноза нинг субстанция ҳақидаги бу фикри пантеистик та биатга эга. Чунки у 
худони моддий дунёга қориштирибюборади ва табиатни ўзини ўзи яратувчи худо дебатайди. 
Шу даврнинг йирик мутафаккирларидан бириГ. Лейбниц (1646—1716) ҳисобланади. 
У ўзининг субстанцияларнинг кўп хиллиги ҳақидаги таълимотини ўртага қўяди. 
Лейбниц фикрича, субстанциялар жуда хилма-хилдир. Уларни Лейбниц монадалар деб 
атайди. Лейбниц таълимотича, монадалар оддий бўлиб, улар қисмларга бўлинмайди. Бу 
билан Лейбниц монадалар моддийлик хусусиятига эга эмаслигини, шунинг учун унга 
кўламлик ёт эканлигини таъкидлайди. Фақат моддий нарсаларгина кўламликка эга бўлиб, 
бўлакларга бўлинади. Шунинг учун кўламлик эмас, фаолият монадаларнинг хусусиятидир. 
Фаолият нима, деган саволга Лейбниц, кўламлик билан изоҳлаб бўлмайдиган тасаввур, 
идрок, интилишга ўхшаш руҳий нарсадир, дейди. Уни Лейбниц оддий субстанцияларнинг 
асосий хусусияти деб атайди. 
Агар монадаларга сезгилар хос бўлса, улар жонлар деб аталади. Монадаларга ақл хос 
бўлса, улар руҳлар деб аталади, дейди Лейбниц. Лейбниц фикрича, монадалар ўз 
фаолиятларини аниқ ва равшан ифодаланиш даражасига қараб бир-бирларидан фарқ 
қиладилар. Онглилик ва ақллилик монадалар қанчалик тараққий этганлиги даражасини 
билдирувчи мезон ҳисобланади. 
Янги давр фалсафасида XVIII аср француз мутафаккирларининг қарашлари алоҳида 
диққатга сазовордир. XVIII аср француз фалсафасининг асосий ва киллари П. Гольбах 
(1723—1789), Д. Дидро(1713-1784), К. Гельвеций (1715-1771), Ж. Ламетри(1709—1751) 
ҳисобланади. Уларнинг таълимотича, ҳамма нарсалар - материядир. Материя майда моле 
кула ва атом заррачаларидан ташкил топган. Атомларэса - материянинг бир хилдаги 
бўлинмас, майда заррачаларидан иборатдир. XVIII аср француз файласуфларининг 
ютуқларидан бири шуки, улар ҳаракатниматериянинг ажралмас хусусияти, деб 
таъкидладилар. Бироқ улар ҳаракатни тушунишда механистик даражадан юқори кўтарила 
олмадилар. Ҳаракат, уларча, предмет ёки ҳодисаларнинг фазода оддий ўрин алмашувидан 
иборатдир. 
Француз файласуфлари дунёни билиш мумкинми,деган саволга ҳам ижобий жавоб 
бердилар. Улар ўзла рининг билиш назарияларида Ж. Локкнинг сенсуалистик
1
ғояларига 
суяндилар. Улар билиш сезишдан ибо ратдир, сезишнинг манбаи эса объектив 
реалликдир,деб уқдирдилар. 
1
Сснсуализм — лотинча сўздан олинган бўлиб, ссзги, ҳис, дсган маънонибилдиради. 
Билиш назариясида у бир йўналиш бўлиб, сстшаримшни би лимларимизнинг бирдан-бир 
манбаи дсб қарайди. 
Француз файласуфлари билиш жараёнида ақлнингролини ҳам тан оладилар. Уларнинг 
фикрича, тафак кур сезгиларни қўшиш, йиғиш, солиштириш қобилия тидан иборатдир. 
Француз файласуфлари ижтимоий ҳодисаларни тушунишда ҳам бир қатор янги 
ғояларни илгари сурдилар. Жумладан, уларнинг фикрича, киши ижтимоий муҳитнинг 
маҳсули, ижтимоий муҳит қандай бўлса, киши ҳам шундай бўлади. Улар инсон, унинг 
манфаа ти, бахти, эрки масалаларига ҳам эътиборни қаратдилар. Француз файласуфларининг 
фикрича, бахтга интилиш киши хулқ-атворининг табиий асосидир. Бўлажак жамиятнинг 
асосий вазифаси ҳамма кишиларни адолатли равишда бахт ҳуқуқи билан таъминлашдир. 
Француз файласуфлари ўз даврлари учун илғор бўлган «ижтимоий шартнома» 
назарияларини илгари сурдилар. Бу назария давлат ва жамиятнинг келиб чиқиш сабабини 
табиий зарурият асосида тушунтиради. Шуларга кўра, уларнинг ижтимоий-сиёсий 
қарашлари фалсафий фикр тараққиётида муҳим аҳамиятга эга бўлди. 
Немис классик фалсафасининг асосий вакиллари И. Кант, И. Г. Фихте, Ф. Р. Шеллинг, 
Г. Ф. Ҳегель ва Л. Фейербахлардир. Улар фалсафадаги турли оқимларга мансубдирлар. 
Фалсафий фикр тараққиётига катта ҳисса қўшган немис классик фалсафасининг 
вакиллари И.Кант, Г.Ҳегель ва Л.Фейербах ҳисобланади. Шунинг учун уларнинг 
дунёқарашига батафсилроқ тўхталиб ўтамиз. 


24 
Немис классик фалсафасининг асосчиси И. Кант(1724—1804) ўз замонасининг долзарб 
назарий муаммолари билан шуғулланган олимдир. Кант диалектика ғояларини қайта 
тиклаган мутафаккирдир. Кант фақат фалсафага эмас, балки умуман фан тараққиётига улкан 
ҳисса кўшди. Кантнинг Қуёш системаси катта газ туманлигидан келиб чиққанлиги 
тўғрисидаги гипотезаси ҳозирги пайтгача фалакиёт фанидаги фундаментал илмий ғоялардан 
ҳисобланади. Кант ўз замонидаги табиётшуносликнинг принципларини фақат коинотнинг 
тузилишига эмас, балки унинг тарихига, яъни келиб чиқиши ва ривожланишига татбиқ 
этишга ҳам уринди. Бу унинг «Осмоннинг умумий табиий тарихи ва назарияси» китобида 
ўзининг яққол ифодасини топди. Кант ўзининг табиий-илмий қарашлари билан табиатни 
метафизик тарзда тушунишга чек қўйди. 
Кант фикрича, фалсафанинг борлиқ, ахлоқ ва дин каби муаммолари билан 
шуғулланишдан аввал инсоннинг билиш имкониятлари ва унинг чегараларини аниқлаб олиш 
лозим. Шундан келиб чиққан ҳолда Кант кишини ўраб турган ташқи дунёдаги нарсаларни 
иккига бўлади. Бири — ўз-ўзича мавжуд бўлган нарсалар дунёси, иккинчиси - бизнинг 
сезгиларимиз акс эттирган нарсалар, ҳодисалардир. Кант таълимотича, биз дунёни қандай 
мавжуд бўлса, шундайлигича била олмаймиз, балки унинг ифодаланишини биламиз холос. 
Кишилар «нарса ўзида»нинг моҳиятини била олмайди, улар ҳодисаларнигина билади. Кант 
фикрича, ҳодисалар дунёси тартибсиз, у ҳеч қандай қонуният ва заруриятга бўйсунмайди. 
Инсон билиш жараёнида ҳодисалар дунёсига тартиб киритади, уни маълум бир вақт ва макон 
билан боғлаб ўрганади. 
Кантнинг фалсафадаги хизмати шундаки, у диалектик юялар масаласини кўндаланг 
қилиб қўйди, оқилона фикрга диалектика хос эканлигини яхши тушунди. 
Немис классик фалсафасининг энг йирик вакили Г.Ф.Ҳегель эди. Ҳегель таълимотича, 
барча мавжуд нарсаларнинг асосида «мутлоқ ғоя»нинг (у мутлоқ руҳ ҳам деб аталади) 
ривожи ётади. Дастлабки пайтда мутлоқ ғоя «соф борлиқ» сифатида мавжуд бўлади. 
Кейинчалик у ривожланиб мазмун жиҳатдан биридан бири бой бўлган тушунчаларни 
вужудга келтиради. Мутлоқ ғоя ўзининг бутун мазмунини ифода этмагунча ривожланиб 
бораверади. Мана шу ривожланиш жараёнида мутлоқ ғоя табиатни келтириб чиқаради ва 
моддий нарсалар тарзида намоён бўлади. Мутлоқ ғоя нинг табиат тарзида кўринишидан 
аввал механик ҳо дисалар вужудга келади, кейин кимёвий бирикмаларва ниҳоят инсон, 
жамият пайдо бўлади. Шундан кейинмутлоқ ғоя ўзи учун бегона бўлган моддий 
қобиқцанчиқиб яна ўзининг аввалги шаклида, яъни кишилар нинг онги, тафаккури шаклида 
яшайди., Инсон онгиривожлангани сари ғоя тобора моддийликдан қутулибборади. Пировард 
натижада мутлоқ гоя ўзининг ол- динги ҳолатига қайтади..)Энди у соф борлиқ ҳолатадаэмас, 
балки ўзининг бутун мазмунини ифода этган ваангланган борлиқ сифатида кўринади. Ҳегель 
ўз фалсафий тизимини (системасини) яратибмутлоқ ғоя ўзининг бой мазмунини моддий 
олам - табиат ва жамият сифатида ифода этишини кўрсатарэкан, аввало дунё узлуксиз 
тараққиётда экашшгини қайд этади. Иккинчидан, мутлоқ ғоянинг тараққиётжараёнини очиб 
берар экан, мана шу жараён қарама қарши томонларнинг кураши орқали содир 
бўлишини,бунда бир тушунча иккинчи тушунча томонидан инкорэтилишини, ўтилган 
босқич янада юқори даражада так рорланишини кўрсатиб бера Албатта, Ҳегель ҳардоим ҳам 
ўз диалектик тамойилларини изчил ифода эта олмади. Бу айниқса Ҳегель диалектикани 
моддий оламга қўллаганида яққол кўринади. Диалектик тафаккуруслубини ва унинг асосий 
қонунларини тадқиқ этишбилан Ҳегель фалсафий фикр тараққиётига бебаҳо ҳисса қўшдии) 
Немис классик фалсафасининг сўнгги вакили Л. Фейербах ҳисобланади (1804—1872). 
У фалсафадаги бошқа йўналишга - материалистик йўналишга мансубдир. Фейербах 
Ҳегелнинг мутлоқ ғоясига кескин қарши чиқди. У Хегелнинг мутлоқ ғояси инсон миясидан 
юлиб олинган ва табиатдан ташқари кучга айлантирилган инсон ақлидан ўзга нарса 
эмаслигини қайд этди. Ҳегель фалсафаси, Фейербах фикрича, динбилан ўзвий боғлиқдир. 
Фейербах фикрича, тафаккуринсондан ташқарида, унга боғлиқ бўлмаган ҳолда мав жуд 
бўлиши мумкин эмас, чунки у моддий нарса - инсон мияси фаолияти билан боғлиқдир, 
Шунингучун, дейди Фейербах, тафаккур, онг, иккиламчидир, материянинг, табиатнинг 
маҳсулидир. 


25 
Ҳегелдан фарқли ўлароқ, Фейербах дунёнинг асо сига табиатни ва инсонни қўяди. 
Фейербах таълимотиантропологик табиатга эга. Янги фалсафа инсонни, шужумладан, 
табиатни фалсафанинг бирдан-бир универ сал ва олий предметига айлантиради, дейди 
Фейербах. 
Антропологик принципга содиқ бўлган Фейербахборлиқ ва тафаккур масаасини ҳал 
қилишда инсон табиатнинг бир қисми бўлиши билан бирга, у авваломбор, ижтимоий 
мавжудот, тарихий тараққиётнинг ме васи эканлигини, инсоннинг онгги ижтимоий муноса 
батлар билан, ҳаёт шароити билан белгиланишиниунутиб қўйди. Бу Фейербах 
фалсафасининг чеклангантомонларидан биридир. Фейербахнинг энг катта кам чилиги шуки, 
у Ҳегель фалсафасини танқид қиларэкан, унинг диалектикасини кўра олмади. Лекин шун га 
қарамай, Фейербах таълимоти фалсафанинг кейин •"ги тараққиётига сезиларли даражада 
таъсир кўрсатди. 

Download 0.64 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   11   12   13   14   15   16   17   18   19




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling