Хусусият касб этди, яъни Худо ва у яратган олам фалсафий қизиқишларнинг асосий


Download 0.64 Mb.
Pdf ko'rish
bet13/19
Sana22.04.2023
Hajmi0.64 Mb.
#1381029
1   ...   9   10   11   12   13   14   15   16   ...   19
Bog'liq
1-ma`ruza-fal-2

Абу Райҳон Беруний (973-1048 йиллар, асарлари: “Қадимги халқлардан қолган 
ёдгорликлар”, “Ҳиндистон”, “Минерология”), табиат ва унинг объектив қонунлари 
3
Қаранг: Фароби. Комментарии к категориям Аристотеля // Избранные произведения мыслителей стран 
Ближнего и Среднего Востока. – М., 1961. – 191-б 


17 
мавжудлигига шубҳа қилмаган. У табиат муттасил ўзгариш ва ривожланишда бўлади, 
материя нарсалар шаклини ўзи яратади ва ўзгартиради, жон (тафаккур, маънавий ҳодисалар) 
тананинг муҳим хоссасидир, деб таъкидлаган.
Маълумки, тажриба, эксперимент борлиқни билиш усулларидан бири ҳисобланади. 
Беруний шундай деб ёзади: “Мендаги иштибоҳни фақат тажриба ва такрорий синов бартараф 
этиши мумкин, ...сўзловчиларнинг якдиллигига қарамай, бунинг ҳақиқийлиги тажрибада ўз 
тасдиғини топмаган”
4
.
Тадқиқотчилар фикрига кўра, «Берунийни етарли асос билан ўрта аср фанида эмпирик 
метод яратувчиларидан бири деб ҳисоблаш мумкин. У металлар ва минералларнинг 
хоссалари ва солиштирма оғирлигини аниқлаш бўйича бир қанча тажрибалар ўтказди»5. 
Тажрибада олинган билимни мутафаккир айрим меъёрларга мувофиқ ишончли билим деб 
талқин қилади. Уларнинг орасида объектларнинг кузатувчанлиги, тажрибаларнинг қайта 
ўтказилувчанлиги ва кузатишларнинг текширилувчанлигини қайд этиш мумкин.
Бу мулоҳазалар тажриба, билим олиш ва унинг ҳақиқийлигини текшириш методи 
сифатида, ўрта аср шароитида ҳам анча кенг тарқалган, деб айтиш имконини беради.
Ғоя илгари сурилгани ва ишончли билимнинг олиниши тажриба билан боғланиши, 
билимнинг ҳақиқийлиги тажрибада синалиши муҳимдир.
Берунийнинг ижодида кузатиш муҳим ўрин эгаллайди. Табиатни илмий ўрганишда 
кузатиш билишнинг бошқа шакллари билан ўзаро боғланган. 
Беруний фикрича, кузатувчи кузатилаётган ҳодисани у юз бераётган жойда идрок 
этади6. Бинобарин, кузатиш у ёки бу ҳодисани унинг муайян кўринишида қайд этади7. 
Кузатишларнинг эски маълумотлари объектнинг ҳақиқий кўрсаткичини анча бузиб 
ифодалаши мумкин.

Download 0.64 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   9   10   11   12   13   14   15   16   ...   19




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling