Хусусият касб этди, яъни Худо ва у яратган олам фалсафий қизиқишларнинг асосий


Download 0.64 Mb.
Pdf ko'rish
bet2/19
Sana22.04.2023
Hajmi0.64 Mb.
#1381029
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   19
Bog'liq
1-ma`ruza-fal-2

Фалсафанинг янги соҳалари. Фалсафий билимнинг тузилиши ўзгармас, узил-кесил 
шаклланган эмас. Фалсафанинг ривожланиши ва у ҳал қилаётган муаммолар доираси 
кенгайишига қараб фалсафий билим тузилишида ҳам ўзгаришлар юз беради. Илмий 
назариялар ёки фалсафий ғоялар инқирозга учраган ёки ўзининг асоссизлигини намойиш 
этган тақдирда, уларнинг билим тизимидаги ўрни ва ролини қайта баҳолаш амалга 
оширилади, бу эса баъзан уларнинг назарий ва амалий аҳамияти йўқолишига олиб келади. 
Масалан, флогистон назарияси, «фалсафа тоши»ни излаш, эмпириокритицизм фалсафаси ва 
ўз аҳамиятини йўқотиб, тарих мулкига айланган бошқа кўпгина ғоялар билан шундай бўлган. 
Бугунги кунда фалсафа билан ҳам шунга ўхшаш ҳодиса юз беряпти, деган фикр мавжуд. 
Ҳатто фалсафа ўляпти деб ҳисоблайдиганлар ҳам йўқ эмас.
Дарҳақиқат, ўзини оқламаган ғоялар, йўналишлар ва концепциялар бисёр, уларнинг 
аксарияти ҳозир жуда оғир аҳволда, айримлари эса кучли инқироз ҳолатини бошдан 
кечирмоқда. Аммо фалсафа ўзининг биринчи маъносида – «доноликни севиш» сифатида, 
ҳақиқатнинг тагига етиш усули сифатида, жон ҳолати сифатида ва ниҳоят, 
дунёқарашнинг алоҳида шакли сифатида инсоният тургунча мавжуд бўлади.
Фалсафанинг асосий масалалари. Фалсафани ўрганаётган ҳар бир одамда фалсафада 
қолган барча муаммоларга нисбатан устунроқ аҳамият касб этадиган, яъни муҳимроқ, 
асосийроқ ҳисобланадиган масалалар, муаммолар мавжуд ёки мавжуд эмаслигига қизиқиш 
эртами, кечми албатта юзага келади. Бу мавзу нафақат бошловчи, балки профессионал 
файласуфлар учун ҳам диққатга сазовордир. Уларнинг орасида кимдир бу мавзуга жиддий 
эътибор беради, кимдир эса, аксинча, уни муҳим деб ҳисобламайди. Фалсафанинг узоқ 
тарихига умумий назар ташласак, олам ва инсоннинг келиб чиқиши, ривожланиши ва 
моҳиятига, шунингдек, ҳаётнинг маъноси, инсон билишининг табиатига тегишли «боқий» 
фалсафий муаммолар деярли барча фалсафий таълимотларда у ёки бу тарзда мавжудлигини, 



турли фалсафий асарларда, улар айнан кимга қарашлилиги ва қайси даврга мансублигидан 
қатъий назар, қисман ёки, аксинча, атрофлича муҳокама қилинишининг гувоҳи бўлишимиз 
мумкин.
Дарҳақиқат, онг, тафаккур, руҳ, идеаллик ва уларнинг материя, табиат, борлиқ билан 
ўзаро нисбати масалаларига ўз муносабатини билдирмаган ёки, ўз мулоҳазалари ва 
хулосаларида шубҳа қилмаган файласуфни топиш мушкул. Бу ҳол ўз вақтида олимлар 
томонидан «фалсафанинг асосий масаласи»ни таърифлашига туртки берган бўлиб, унда икки 
жиҳат алоҳида ажралиб туради.

Download 0.64 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   19




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling