Хусусият касб этди, яъни Худо ва у яратган олам фалсафий қизиқишларнинг асосий
Download 0.64 Mb. Pdf ko'rish
|
1-ma`ruza-fal-2
- Bu sahifa navigatsiya:
- Фалсафанинг асосий функциялари.
- Дунёқарашни шакллантириш функцияси
Материалистлар ва идеалистлар. У ёки бу файласуфлар саволнинг биринчи қисмига
қандай жавоб беришига қараб, -дунё азалдан моддий, онг эса бу материянинг маҳсулидир, деб ҳисобловчилар материалистлар ва -дунё замирида материядан олдин пайдо бўлган ва уни яратувчи идеал нарсалар ва ҳодисалар ётади, деган фикрни ҳимоя қилувчи идеалистларга ажратилади. Бунда идеализмнинг икки тури – объектив ва субъектив идеализм фарқланади. Объектив идеалистлар - қандайдир номоддий ва инсон онгига боғлиқ бўлмаган (яъни объектив мавжуд бўлган) нарсалар ва ҳодисаларни ( Худо,дунёвий ақл, ғоя, руҳ ва шу кабилар) бутун борлиқнинг асоси деб эътироф этадилар. Фалсафа тарихида Платон, Авлиё Августин, Фома Аквинский, Г.Гегель, , Н.Бердяев каби мутафаккирлар объектив идеализм намояндаларидир. Субъектив идеалистлар - дунё фақат индивидуал (субъектив) онг маҳсуидир деб ҳисоблайдилар. Ж.Беркли, Д.Юм, И.Г.Фихте субъектив идеализмнинг ёрқин намояндалари ҳисобланади. Фалсафанинг асосий функциялари. Фалсафа у ёки бу муаммоларни ҳал қилар, қонунлар, муайян тамойилларни таърифлар ёки гипотезалар, ғоялар ва назарияларни илгари сурар экан, айни вақтда (баъзан шу тариқа) ҳар хил функцияларни бажаради. Фалсафанинг муҳим функцияларидан дунёқарашни шакллантириш, билиш, методологик, интегратив, маданий, аксиологик, ахлоқий ва тарбиявий функцияларни қайд этиш мумкин. Уларнинг барчаси бир-бири билан узвий боғлиқдир. Бу функцияларнинг роли ва аҳамияти фалсафанинг амал қилиш соҳаси, у ҳал қилаётган вазифалар даражаси ва хусусияти билан белгиланади. Дунёқарашни шакллантириш функцияси инсоннинг ўз-ўзини ва ўзини қуршаган борлиқни тушуниши, шунингдек турли воқеалар, ҳодисаларни ва ўз бурчини қандай талқин қилишида намоён бўлади.. Юқорида кўрсатиб ўтилганидек, инсон дунёқарашида эътиқодлар ва билимлар, туйғулар ва эмоциялар, оқилоналик ва иррационаллик, тажриба, интуиция ва ҳоказолар чамбарчас боғланади. Айни шу сабабли фалсафасиз дунёнинг яхлит манзарасини яратиш мумкин эмас, чунки, «ҳамма нарсага аралашадиган» фалсафагина дунёқарашнинг ўзаро боғланмаган турли «парчалари»ни бирлаштириб, шу тариқа одамларнинг бутун борлиққа нисбатан умумий, изчил ва мантиқан тўғри муносабатини яратиш имконини беради. Бунда фалсафа айрим икир-чикирлар, аҳамиятсиз тафсилотларни мавҳумлаштиради ва умумий алоқаларга, турли нарсалар ва ҳодисалар хоссаларининг бирлигига эътиборни қаратади ва шу тариқа ўзининг бош функцияси – дунёқарашни шакллантириш функциясини бажаради. Download 0.64 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling