Хусусият касб этди, яъни Худо ва у яратган олам фалсафий қизиқишларнинг асосий


Download 0.64 Mb.
Pdf ko'rish
bet8/19
Sana22.04.2023
Hajmi0.64 Mb.
#1381029
1   ...   4   5   6   7   8   9   10   11   ...   19
Bog'liq
1-ma`ruza-fal-2

Фаннинг моҳиятини тушунишга нисбатан икки асосий ёндашув, унинг кенг ва тор 
талқинлари шаклланган.
Кенг (йиғма) маънодаги фан – бу бутун инсон фаолияти соҳаси бўлиб, унинг вазифаси 
борлиқ ҳақидаги объектив билимларни ўрганиш ва илмий назарий тизимга солишдан 
иборатдир. Бу ерда “фан”, “олим” тушунчалари муайянлаштирилмайди ва умумий, йиғма 
тушунчалар сифатида талқин қилинади. “Фан” тушунчаси фалсафага татбиқан кўпинча айни 
шу контекстда қўлланилади, файласуфлар эса олимлар деб аталадики, бу қисман ўринлидир.
Муайян илмий фанлар, масалан, физика, кимё, биология, тарих, математикани 
ифодалаш учун «фан» тушунчасига торроқ, бинобарин, изчилроқ маъно юкланади. Бу ерда 
фанга аниқ таъриф берилган, олим эса тор мутахассис, муайян билим ифодачиси 
ҳисобланади. У шунчаки олим эмас, балки доим ва албатта ё физик, ё химик, ё тарихчи, ё 
бошқа фан вакилидир. Айни ҳолда фан муқаррар тарзда табиат, жамият, тафаккурнинг у ёки 
бу объекти (ҳодисаси) ҳақидаги илмий билимларнинг қатъий тартибга солинган, изчил 
тизимидан ташкил топади.
Бундай фанларнинг ҳар бири фақат уларнинг ўзигагина хос бўлган махсус қонунлар ва 
методларга, мазкур фан учун ягона бўлган тил, категориялар аппарати ва ҳоказоларга эга 
бўладики, бу юз берган жараёнларни тўғри тавсифлаш ва тушунтириш, ҳозирги даврни тўғри 
тушуниш ва билимларнинг тегишли соҳасида албатта юз берадиган ёки муайян шароитда юз 
бериши мумкин бўлган воқеалар ёки жараёнларни маълум даражада аниқ башорат қилиш 
имконини беради. У ёки бу фаннинг мазмуни ҳам, у эришган натижалар ҳам барча 
маданиятлар ва халқлар учун ягона бўлиб, айрим олимнинг ёндашуви, нуқтаи назари ёки 
дунёқарашига мутлақо боғлиқ эмас. Улар мазкур соҳада олға силжиш учун ўзлаштириш 
лозим бўлган, вақт ва амалиёт синовидан ўтган билимлар йиғиндиси сифатида авлоддан-
авлодга ўтади.
Фалсафада эса қадимда донишмандлик мухлисларининг сон-саноқсиз саволларига 
тажриба йўли билан олинган баъзи бир оқилона жавоблар мавжуд бўлган. Бу жавобларни 
ҳаққоний, яъни амалиёт синовидан ўтган, кундалик ҳаётда ўз тасдиғини топган, аниқ билим 
деб номлаш мумкин. Бундай жавоблар масала «ёпилиши», кун тартибидан чиқарилишига 
сабаб бўлган, бошқача айтганда, аниқ таърифланган ва бошқа жавобларни истисно этган.
Хулосалар. Дунёқараш бу инсоннинг дунёга, ундаги воқеаларга муносабатлари, ундаги 
ўрни ва ҳаёт мазмуни ҳақидаги энг умумий қарашлари тизими. 
Инсоният тарихида дастлаб мифологик дунёқараш шаклланган бўлиб, унда инсон 
атроф муҳит билан бирлашади ҳамда на табиат ва на ўз уруғидан ажралмаган ҳолда намоён 
бўлади. Диний дунёқарашга оламни бу дунё, у дунё ва ғайри табиий дунёга бўлиш хос. 
Диннинг асоси ғайритабиий кучларга ишонч билан йўғрилган. 
Фалсафа мифологик ва диний дунёқарашдан ўзининг атроф муҳитга танқидий 
муносабати асосидаги дунёқарашли функциясини бажаради, гносеологик ва онтологик 
категорияларга мурожаат қилиб мантиқий хулосалар чиқаради. 


11 
Фалсафа назарий асосланган дунёқараш, умумий категориялар, инсоннинг оламга 
фаннинг табиат ва жамият ҳақидаги ютуқларига таянилган назарий муносабати . 
Фалсафанинг аҳамияти, унинг инсонни ўз- ўзини, оламни англашга, ижодий 
баркамолликка йўналтира олишидадир.

Download 0.64 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   4   5   6   7   8   9   10   11   ...   19




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling