Хусусият касб этди, яъни Худо ва у яратган олам фалсафий қизиқишларнинг асосий


Download 0.64 Mb.
Pdf ko'rish
bet4/19
Sana22.04.2023
Hajmi0.64 Mb.
#1381029
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   19
Bog'liq
1-ma`ruza-fal-2

Дунёқарашнинг моҳияти. Айни шу даврдан бошлаб инсоннинг анча ривожланган 
дунёқараши шакллангани ҳақида ва умуман тўпланган билимлар, амалий кўникмалар, 
вужудга келган қадриятлар, ўзи ва ўзини қуршаган дунё ҳақидаги тасаввурлар мажмуи 
сифатидаги одамлар дунёқараши тўғрисида ишонч билан сўз юритиш мумкин.
Ҳаёт тажрибаси ва эмпирик билимлар асосида шаклланадиган дунёқараш оддий 
дунёқараш деб аталади ва инсоннинг дунё ҳақидаги тасаввурларининг тизимсиз мажмуи 
сифатида амал қилади. У ҳар қандай дунёқарашнинг негизи ҳисобланади ва одамларга 
кундалик ҳаёти, фаолиятида йўл кўрсатиб, уларнинг хулқ-атвори, аксарият қилмишларини 
белгилаб, муҳим регулятив функцияни бажаради.
Кенг маънода, дунёқараш – инсоннинг ўзини қуршаган борлиққа ва ўз-ўзига нисбатан 
ёндашувлар тизими, шунингдек унинг мазкур ёндашувлар билан белгиланган ҳаётий 
идеаллари, эътиқодлари,, билиш ва фаолият тамойиллари, қадрият ва мўлжалларидир.



Дунёқарашда ижтимоий муҳитнинг роли. Ақл пайдо бўлиши билан инсон ўзини 
фикрловчи мавжудот сифатида англай бошлайди, унда ўз «мени» ва ўзгалар ҳақида 
тасаввури шаклланади ва ривожланади. Шу тариқа у ўзини ва ўзини қуршаган борлиқни 
англайди, ўзи ва бошқа одамларни, ўзи ва ташқи муҳитни фарқлайди, илгари ўзига маълум 
бўлмаган дунёнинг янги ва янги жиҳатларини идрок этади. Бундай қарашлар инсоннинг ўзи 
ва ўзини қуршаган борлиқ ҳақидаги тасаввурлари мажмуи сифатида шаклланадиган 
дунёқараш негизини ташкил этади. Бунда инсон ўзига маъқул ва номаъқул нарсаларни 
фарқлайди, баҳолар беради, устуворликлар тизимини яратади ва муайян мақсадларга 
эришишда тегишли тарзда иш кўради.
Дунёқарашнинг тузилиши - дунёни сезиш, дунёни идрок этиш ва дунёни тушуниш 
каби энг муҳим элементлардан иборат.
Дунёни сезиш – бу ўзини қуршаган дунёни сезгилар ёрдамида ҳиссий идрок этишдир. 
Бунда туйғулар, кайфият дунёни гўёки рангларга бўяйди, унинг образини субъектив, соф 
индивидуал сезгилар орқали акс эттиради. Масалан, бемор одамга ҳаддан ташқари ёруғ 
бўлиб туюлиши мумкин бўлган нур, соғлом одам учун нормал бўлади; дальтоник ранглар 
гаммасини, кўриш қобилияти нормал бўлган одамга қараганда бутунлай бошқача идрок 
этади. Бундан дунёни сезишнинг ҳар хил, хусусан оптимистик, пессимистик, фожеавий 
типлари келиб чиқади.

Download 0.64 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   19




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling