Хусусият касб этди, яъни Худо ва у яратган олам фалсафий қизиқишларнинг асосий


Download 0.64 Mb.
Pdf ko'rish
bet19/19
Sana22.04.2023
Hajmi0.64 Mb.
#1381029
1   ...   11   12   13   14   15   16   17   18   19
Bog'liq
1-ma`ruza-fal-2

Таянч тушунчалар:  
Борлиқ фалсафа предмети сифатида. Онтология фалсафий билимларнинг алоҳида 
соҳаси бўлиб, унда борлиқ ва йўқлик, мавжудлик ва номавжудлик муаммоларига доир 
масалаларнинг кенг доираси ўрганилади, шунингдек мавжудлик сифатига эга бўлган барча 
нарсаларнинг моҳияти аниқланади. «Онтология» атамаси фалсафада фақат XVII асрдан бери 
ишлатилади, лекин у юнонча ўзакларга эга бўлиб (онтос – борлиқ, логос – сўз, таълимот), 
борлиқ ҳақидаги таълимот деган маънони англатади. Онтология фалсафада алоҳида ўрин 
эгаллайди. Икки ярим минг йиллик фаол фалсафий изланишлар натижасида фалсафий билим 
тизимида онтологиядан ташқари фалсафанинг муҳим фалсафий мазмун касб этадиган 
гносеология, аксиология, ижтимоий фалсафа, ахлоқ, эстетика, мантиқ каби таркибий 
қисмлари пайдо бўлди. Лекин уларнинг барчаси замирида онтология ётади. Ўз навбатида 
онтология ҳар қандай фалсафий дунёқарашнинг негизи ҳисобланади ва шу тариқа ўз 
таркибига кирмайдиган бошқа фалсафий муаммолар талқинини кўп жиҳатдан белгилайди.
«Борлиқ» категорияси. Аксарият фалсафий тизимларнинг категориялар аппаратини 
ташкил этадиган кўп сонли фалсафий категориялар орасида «борлиқ» категорияси доимо 
марказий ўринни эгаллайди. Чунки у ҳар қандай предмет, ҳодиса, воқеа ва шу кабиларнинг 
энг муҳим хусусиятини, уларнинг мавжуд бўлиш, бевосита ёки билвосита намоён бўлиш, 
ўзаро таъсирга киришиш қобилиятини акс эттиради.
Бу инсон ўзлигини ва ўзини қуршаган борлиқни англашга илк уринишларидаёқ дуч 
келадиган ҳар қандай объектнинг, борлиқ ҳар қандай қисмининг умумий хоссасидир.

Download 0.64 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   11   12   13   14   15   16   17   18   19




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling