Хусусият касб этди, яъни Худо ва у яратган олам фалсафий қизиқишларнинг асосий
Download 0.64 Mb. Pdf ko'rish
|
1-ma`ruza-fal-2
- Bu sahifa navigatsiya:
- Такрорлаш учун саволлар
- 3- МАВЗУ. ФАЛСАФИЙ ТАФАККУР ТАРАҚҚИЁТИ БОСҚИЧЛАРИ: ҒАРБ ФАЛСАФАСИ Режа 1. Қадимги Юнон ва Рим фалсафаси.
- Таянч тушунчалар
Хулосалар. Ғарб ва Шарқда ўз тафаккур услубида билимларни ифодалаш ва
ўзлаштиришнинг ўз механизмлари ва шакллари, билим ва ҳақиқатга элтувчи йўлни ёритувчи ўз мўлжаллари мавжуд. Шарқ таълимотлари ва тафаккур услубини Шарқ амалиёти ва тажрибасидан олинган ўзига хос усуллар ва методлар ёрдамида тушуниш ва ичдан англаб етиш мумкин. Такрорлаш учун саволлар 1. «Авесто» ҳақида нималарни биласиз? 2. Зардуштийлик ва «Авесто»да акс этган фалсафий ғояларнигапириб беринг 3. Моний ва Маздак таълимотларининг моҳияти нимада? 4. Қадимги Миср ва Ҳиндистон фалсафасига хос хусусиятларни гапириб беринг. 5. Конфутсийлик нима? 6. Лаосизм фалсафасини гапириб беринг. 19 3- МАВЗУ. ФАЛСАФИЙ ТАФАККУР ТАРАҚҚИЁТИ БОСҚИЧЛАРИ: ҒАРБ ФАЛСАФАСИ Режа 1. Қадимги Юнон ва Рим фалсафаси. 2. Ўрта асрлар ва Уйғониш даври фалсафасининг ўзига хос хусусиятлари. 3. Янги давр фалсафасининг табиий-илмий асослари. 4. Ҳозирги замон жаҳон фалсафаси. Таянч тушунчалар: Ф.Бэкон, Р Декарт, Ж.Локк, позитивизм, неопозитивизм, постпозитивизм, структурализм, постструктурализм, эволюцион эпистемология, шахсий билим, илмий инқилоб, очиқ билим, яширин билим, Қадимги юнон фалсафий фикри дастлаб кичик Осиё ғарбидаги Иония оролида вужудга келди ва ривожланди. Милет Иония денгизи қирғоғида жойлашган йирик шаҳар бўлиб, Юнонистон билан Эрон, Миср, Вавилония ва Қора денгиз мамлакатлари ўртасидаги савдо ва маданий алоқаларнинг маркази эди. Милет фалсафий мактабининг асосчилари — Фалес, Анаксимандр ва Анаксименлардир. Милет мактабига мансуб файласуфлар учун содда дунёқараш характерлидир. Бу уларнинг борлиқ ҳақидаги таълимотида яққол ўз ифодасини топди. Юқорида номлари тилга олинган Милет мактабининг намояндалари борлиқ асосига муайян бир моддий унсурни қўядилар. Масалан, Фалес сувни, Анаксимандр апейронни (чексиз, чегарасиз моддий нарса), Анаксимен эса ҳавони. Уларнинг фикрича, оламдаги барча нарсалар мана шу моддий унсурларнинг турлича ҳолатидир. Шуниси аҳамиятлики, улар оламнинг моддийлигини ва мангулигини эътироф этганлар. Бу қарашлар кейинчалик Гераклит томонидан ривожлантирилган. У Кичик Осиёнинг Эфес шаҳрида дунёга келган (милоддан олдинги 530—470 йиллар). Гераклит Милет мактаби намояндаларидан фарқли ўлароқ, оламдаги барча нарса ва ҳодисаларнинг сабаби — ўт (олов) деб таъкидлади. Оламдаги нарса ва ҳодисаларнинг чексизлигига. Гераклитнинг фикрича, бошланғич асос оловнинг мангу ҳаракати ва ўзгариши сабабчидир. Бироқ, унинг фалсафасидаги энг қимматли фикр ҳаракат, тараққиёт ҳақидаги ғоя ҳисобланади. Гераклитнинг фикрича, олам доимий ҳаракат жараёнидан иборат. Оламда доимий, ўзгармас бирон нарса йўқ, ундаги ҳамма нарса ўсиб, ўзгариб боради. Оламдаги бундай доимий жараённи Гераклит дарёдаги сув оқимига ўхшатади. Унинг фикрича, оқиб турган дарёга икки марта тушиб бўлмайди. Иккинчи марта тушганда олдинги сувлар аллақачон оқиб кетган бўлади. Бу — диалектика ҳақидаги дастлабки ғоялардандир. Олам диаектикаси тўғрисидаги бу тасаввур Гераклит томонидан тўғри ифода этилган бўлиб, у ҳамма нарса бор ва шу вақтнинг ўзида йўқ, чунки ҳамма нарса оқиб туради, ҳамма нарса ўзгариб боради, ҳамма нарса доим вужудга келади ва йўқолиб кетади деган қарашдан келиб чиқади. Мана шу даврда атомистик дунёқараш ҳам вужудга келади. Қадимги Юнонистондаги атомистик дунёқарашнинг асосчилари Левклипп ва Демокрит ҳисобланади. Масалан, Демокрит оламнинг асоси атомлар (майда,бўлинмас, моддий заррачалар) ва бўшликдан иборат, турли-туман нарса ва ҳодисалар шу атомларнинг турлича қўшилишидан ташкил топган, деб таъкидлайди.Демокрит моддий нарсаларни доимий харакатда эканлигини ҳам уқдириб ўтади. Демокритнинг билиш назарияси ҳам маълум илмий аҳамиятга эга. Унинг фикрича, билиш объекти оддий олам бўлиб, онгимиз эса оддий оламнинг сезгилар орқали акс эттирилишидан иборатдир. Демокритнинг атомистик таълимоти кейинчалик Эпикур томонидан ривожлантирилди. Қадимги Юнонистонда руҳни, ғояни оламнинг асоси сифатида талқин этувчи фалсафий қарашлар ҳам вужудга келиб, ривожланиб борди. У ердаги Демокрит ва Эпикур қарашларидан фарқ қилувчи фалсафанинг асосчилари Пифагор, Суқрот, Афлотунлар ҳисобланади. Қадимги Юнонистонда бундай дунёқарашни ривожлантириб, уни дастлаб муайян тизим ҳолига келтиришга ҳаракат қилган файласуф Афлотун эди. Афлотуннинг фалсафий 20 қарашлари, асосан, унинг “Базм”, “Теэтет”, “Федон” номли диалогларида, сиёсий қарашлари эса, “Давлат” ва “Қонунлар” номли асарларида баён этилган. Афлотун таълимотича, оламда “ғоялар дунёси” бирламчи бўлиб, моддий дунё эса унинг маҳсули, соясидир. “Ғоялар дунёси” замон ва маконга боғлиқ бўлмай, мангу, ҳаракатсиз, ўзгармасдир, у — ҳақиқий дунёдир. Моддий дунёдаги нарса ва ҳодисалар замон ва маконга боғлиқ бўлиб, ўткинчи табиатга эга. Чунки, улар вужудга келади ва йўқолади. Афлотун нуқтаи назарича, “ғоялар дунёси”да энг олий ғоя — яхшилик ва бахт ғояси — худодир. Бошқа ғояларнинг ҳаммаси у биланбоғлиқ. Ҳақиқатда эса Афлотун таъкидлаган “умумий ғоялар” моддий дунёдаги нарсалар тўғрисидаги инсон тушунчаларидир. Афлотуннинг билиш назариясида ҳам муҳим томонлар бор. Унинг таълимотича, “ғоялар дунёси” билиш объектидир. Моддий дунё, нарсалар тўғрисидаги тасаввурларимиз эса ҳиссий билиш орқали пайдо бўлади. Ҳиссий билиш эса, Афлотуннинг фикрича, ҳақиқат эмас. Моддий нарсаларнинг бошланғич асоси, моҳияти бўлган “ғоялар дунёси” ни фақат соф тафаккур орқали билиш мумкин. Афлотун қадимги юнон фалсафасининг энг йирик намояндаси ҳисобланади. Унинг таълимоти ўрта асрлар ва, айниқса, ҳозирги замон фалсафасидаги турли оқимларнинг назарий асоси бўлиб келмоқда. Афлотун фалсафий қарашларини биринчи бўлиб танқид қилган унинг ватандоши, фалсафа ривожига катта ҳисса қўшган мутафаккир Арасту ҳисобланади (милоддан олдинги 384—322 йилларда яшаган). У сермаҳсул файласуф бўлиб, унинг айрим асарлари бизнинг давримизгача ҳам етиб келган. Арастунинг йирик асарлари “Метафизика” (ёки “Биринчи фалсафа”), “Физика”, “Жон тўғрисида”, “Аналитика”, “Категориялар”, “Сиёсат”, “Риторика” ва бошқалардир. Арасту Афлотуннинг “ғоялар” назариясини асоссиз деб ҳисоблайди. Шуниси диққатга сазоворки, Афлотун таълимотини танқид қилиш билан бирга, Арасту умуман унга қарши чиқа бошлади. Унингча, моддий олам абадий. ва объектив характерга эга бўлиб, у ҳеч қандай Афлотун “ғоя”сига муҳтож эмас. Афлотуннинг билиш назариясини рад этиб, Арасту Демокрит билан бирга, моддий дунё билишнинг предмети ва сезгиларимизнинг объектив манбаи эканлигини назарий асослаб беришга ҳаракат қилди. Лекин қадимги юнон фалсафасининг бу чекланган томонини ҳисобга олмаганда, у ижтимоий фикр тараққиётида янги босқич бўлди. Қадимги юнон файласуфлари фалсафанинг кўп масалаларини янгича ёритишга катта ҳисса қўшдилар. Шуни ҳам қайд этиш керакки, қадимги юнон фалсафасининг хилма-хил шаклларида кейинги фалсафий таълимотларнинг илдизлари куртак ёза бошлаган эди. Хулоса қилиб шуни айтиш керакки, баён қилинган таълимотларда фалсафий тафаккурнинг илк кўринишлари ўзининг ифодасини топган эди. Шу билан бирга, стихияли тарзда воқеа ва ҳодисаларга диалектик ёндошиш ҳам вужудга кела бошлади. Қадимги файласуфлар фалсафанинг кўп масааларини ўртага ташладилар ва уларни ўша вақтдаги инсон ақлий тараққиёти ва унинг имконияти даражасида ҳал қилишга уриниб келдилар. Ўрта асрнинг асосий хусусияти шундан иборатки, бу даврда Ғарбий Оврўпада христиан дини аста-секин ҳукумрон мафкурага, дунёқарашга айланиб боради. Дин билимнинг барча соҳаларини, шу жумладан, фалсафани ҳам ўзига бўйсундиради. Петр Домиани ибораси билан айтганда, фалсафа “илоҳият хизматчиси”га айланиб қолади. У бутун кучини христиан динининг ақидалари тўғри эканлигини исботлашга сарф қилиши лозим эди. Бу фалсафа — «схоластик фалсафа», деган номни олди. Схоластик таълимотни бир яхлит тизимга келтирган файласуф Фома Аквинский ҳисобланади. У кейинчалик католик черковининг пири, деб расмий равишда эълон қилинган эди. Фома Аквинскийнинг фикрича, дунёнинг мавжудлиги худога боғлиқ. У - биринчи сабаб ҳисобланади. Фома Аквинский худонинг мавжудлигини нарсаларнинг мавжудлигидан келтириб чиқаришга ҳаракат қилади. Бу борада Фома Аквинский Арасту фалсафасидан, унинг мазмун ва шаклнинг ўзаро муносабати ҳақидаги таълимотидан усталик билан фойдаланади. Аквинский фикрича, материя шаклга боғлиқ бўлмаган ҳолда, алоҳида мавжуд 21 бўлиши мумкин эмас. Бироқ шакл материядан алоҳида яшаши мумкин. Бу билан Аквинский моддий нарсалар олий шакл - худога боғлиқ бўлмаган ҳолда мавжуд бўлиши мумкин эмас, деган ғояни исботлашга уринади. Ф. Аквинский моҳият ва мавжудлик категорияларига суяниб, худонинг мавжудлигини сабабият категорияси ёрдамида асослашга ҳаракат қилади. Ҳамма нарса ва ҳодиса ўз сабабига эга, сабабларнинг сабаби эса худодир. Ф.Аквинский ғояларнинг нарсаларга нисбатан бирламчи эканлигини ҳам эътироф этди. Шу даврнинг схоластик фалсафасида “универсалийлар”, бошқача айтганда, умумийликнинг яккаликка муносабати масаласи биринчи ўринга чиқади. Бу масалада номиналистлар билан реалистлар ўртасида қизғин тортишув кетади. Реалистлар умумий тушунчалар (универсалийларни) якка нарсаларга боғлиқ бўлмаган ҳолда мавжуд эканлигини, пировард натижада, унинг худо биСхолистик — лотинча сўз бўлиб «мактаб» деган маънони англатади. Номиналистлар бунга қарама-қарши мавқеда турадилар. Улар умумий тушунчалар (универсалийлар) якка нарсаларга боғлиқ бўлмаган ҳолда мавжуд бўлиши мумкин эмас деб уқдирадилар. Уларнинг фикрича, умумий тушунчалар якка нарсаларнинг номларидир. (Лотинча “номина” сўзининг маъноси ҳам “ном” демакдир). XIV ва XVI асрлар Рарбий Оврўпада Уйғониш дав ри ҳисобланади. Бу даврда, дастлаб Италияда, сўнгра Оврўпадаги бошқа мамлакатларда феодализм бағридакапиталистик ишлаб чиқарувчи кучларнинг ривожитабиат илмини, фалсафани тараққиётга олиб келди. Будаврда астрономия, математика, механика, физика, жуғрофия, физиология соҳасида олиб борилаётган илмий изланишлар янада кучайди. Табиат билимнингягона манбаи ва тараққиётининг асоси бўлиб қолди. Буларнинг ҳаммаси инсон ақлини ўрта аср схоластика сидан озод қилишни, унинг эътиборини табиий-илмий билишнинг муаммоларига қаратишни талаб қиларди. Ана шундай шароитда Ўрта аср схоластикасини инкор этувчи, инсоннинг ақл-заковатини улуғловчи фалса фий қарашлар вужудга кела бошлади. Бундай қараш ларнинг дастлабки ифодаси сифатида Николай Кузанскийнинг (1401 — 1461) таълимотини кўрсатиш ўринли дир. У ўзининг бир қатор илғор фалсафий ғояларибилан кўзга кўринди. Аввачом бор, унинг «борлиқ»ҳақидаги таълимоти диққатга сазовордир. Схоластик фалсафа «борлиқ» деганда худони тушунган бўлса, Кузанский борлиқдаги барча нарсани тушунади. «Бор лиқ— бу ҳамма нарсадир», дейди у. Кузанскийнинг бу фикри ўз моҳияти билан пантеистик табиатга эга бўлиб, диний-схоластик таълимотга зид эди. Н. Кузанский илгари сурган ғоялар Н.Коперник ваГалелео Галилейнинг қарашларига зўр таъсир кўрсатди. Хусусан, Кузанскийнинг «бепоёнлик», «чексизлик»ҳақидаги ғоялари Н. Коперник томонидан гелиоцентрик ғояни асослашда катта аҳамиятга эга бўлди. Унинг ҳамма нарсанинг бирлиги ҳақидаги пантеистик ғояси Жордано Брунонинг пантеистик фалсафасини келтириб чиқарди. Шундай қилиб, Уйғониш даврининг асосий хусусиятлари табииёт фанларининг янада ривожланиши, фалсафанинг схоластикадан воз кечиб табиатга яқинлашиши, адабиёт ва санъатда инсонпарварлик ғояларининг кучайиши билан белгиланади. Маълумки, XVII аср охири ва XVIII асрда бир талай Ғарбий Оврўпа мамлакатлари, хусусан, Голландия, Англия, Франция капиталистик тараққиёт йўлига ўтди. Капиталистик тараққиёт тажрибавий билимларга эҳтиёжни янада ошириб юборди. Бу эса моддий оламда ги нарса ва ҳодисаларни чуқур ўрганиш, табиат қонунларини билиш заруриятини тувдирди. Шундай шароитда фалсафа инсоннинг амалий ҳаёти ва фаолияти учун зарур бўлган объектив ҳақиқатни очиб берувчи фан деб қарала бошлайди. Ўрта аср фалсафаси фойдаланиб келган умумназарий қоидалар ва услублар нотўғри, кишиларни адаштирувчи таълимот деб эълонкдлинади ва тадқиқотнинг янги усулларини, ҳақиқат ни билишнинг янги йўлларини яратиш масаласи кўн даланг қилиб қўйилади. Ана шу олижаноб ишга бел боғлаган файласуфлардан бири Ф.Бэкон (1561 — 1626) бўлди. У фалсафанинг асосий масаласи билишнинг янги илмий услубини яратишдир деб чиқди; Шу муносабат билан Бэкон фаннинг предмети ва вазифасини қайта кўриб чиқади. Бэкон фикрича, илмий билишнинг мақсади - инсониятга фойда келтиришдир, Шундагина у ўз вазифасини оқлайди. Барча фанларнинг вазифаси инсоннинг табиат устидан 22 ҳукмронлигини мумкин қадар кўпроқ таъминлашдир, дейди мутафаккир. Билим - бу кучдир деган шиор ҳам Ф.Бэконга мансубдир. Бэконнинг буюк хизмати шундаки, у илмий билишнинг тажрибага асосланган услубини ишлаб чикди. Унинг фикрича, фаннинг хулосалари фақат рад этиб бўлмайдиган далиллардан келиб чиқиши керак. Бэкон томонидан қўлланган индуктив усул кузатиш, анализ қилиш, тақ қослаш ва экспериментга асосланади. Лекин тажриба да ишончли билимга эришиш учун инсон ўз онгидагизарарли шарлалардан озод бўлиши лозим. Уларни Бэкон «уруғ шарпаси», «ғор шарпаси», «бозор шарпаси»,ва «театр шарпаси» деб атайдқ. Уруғ шарпаси — бу кишилик уруғига тегишли бў либ, унинг натижасида одамлар ўзларининг субъективхусусиятларини табиат предметларининг хусусияти дебқарайдилар. Ғор шарпаси — бу кишиларнинг олам тўғрисидаги нотўғри тушунчасидир. Бозор шарпаси — бу кўп тарқалган сўзларни нотўк ри ишлатиш натижасида вужудга келган тушунчалар дир. Театр шарпаси — ҳурматли кишиларнинг айтганла рига кўр-кўрона амал қилишдир. Бэкон инсонни қуршаб турган моддий дунё турлитуманлигини ва уни билиш ҳам чексиз эканлигиниқайд этади. Агар Бэкон илмий билишнинг тажрибага асослан ган индуктив услубини ишлаб чиқиб, фанга каттаҳисса қўшган бўлса, унинг замондоши француз мута факкири Р. Декарт (1596— 1650) эса, аксинча, илмийбилишнинг дёдуктив услубига ўз эътиборини қарата ди. /Декарт дунёни билишда биринчи ўринга ақлниқўяди. Буни унинг, «мен фикрлар эканман, мен мав жудман» деган машҳур сўзлари тасдиқлайди. Декартфикрича, фалсафанинг биринчи масаласи — бу ишонч ли билимга олиб борадиган услуб масаласидир. Униишлаб чиқишни Декарт ўз олдига вазифа қилиб қўя ди. Декарт ишлаб чиққан илмий билишнинг дедуктивуслуби аналитик ёки рационалистик ҳам деб аталади.Декартнинг дедуктив услуби қуйидагиларни талаб эта ди: 1) Ҳақиқат деб фақат ақл нуқтаи назаридан аниқ,равшан ва шубҳасиз бўлган хулосаларни қабул қи лиш; 2) ҳар бир мураккаб муаммоларни таркибийқисмларга бўлиб ўрганиш; 3) билиш жараёнида маъ лум ва исбот қилингандан номаълум ва исбот қилин маганга бориш; 4) тадқиқот мантиқий ҳалқалариданбирортасини ҳам тушириб қолдирмасликдир. Декарт билишнинг бу услубини қўллаш фаровонҳает учун кишиларга катта имкониятлар яратиб бери шига ҳеч шубҳа қилмади. Бироқ Декартнинг ақд кучига таянган бюшшнинг дедуктив услуби унинг «туғмағоялар»ни тан олишга олиб келдиБу тажриба орқалиолинган ғоялар эмас, балки одам туғилиши биланунинг миясида олдиндан бўлган ғоялардир. Унга худоғояси, сонлар ва шакллар ғояси, шунингдек, айримумумий тушунчалар киради. Декарт уларни умумий вазарурий билимнинг шарти сифатида қарайди. Бу эсаунинг илмий дедуктив билиш услубига раҳна солибтуради. Буни эътиборга олмаганда, Декарт Бэкон сингарифалсафанинг илмий масалаларини ишлаб чиқишда ўздаврида катта ютуқларга эришди. Лекин шуни ҳам айтиб ўтиш лозимки, Бэкон ва Де карт томонидан яратилган билишнинг ҳар икки услуби ни бир-бирига қарама-қарши қўйиш ёки уларнинг ҳарбирининг аҳамиятини камситиш нотўғри бўлур эди. Янги давр фалсафий фикрида ўртага қўйилган му ҳим муаммолардан бири — Download 0.64 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling